Konferensiyasi


“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR


Download 160 Kb.
Pdf ko'rish
bet312/360
Sana04.11.2023
Hajmi160 Kb.
#1745242
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   360
Bog'liq
37 respublika ilmiy onlayn

“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR, 
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 37-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE 
KONFERENSIYASI 
www
.
bestpublication.
uz
331 
Иқтисодий билимлар ѐрдамида иқтисодий назариянинг жами моҳияти, 
моддий бойликлар, уни ишлаб чиқариш, алмашиш, тақсимот ва истеъмол қилиш,
аниқ ҳаѐтда жамиятнинг ривожланишига таъсири тушунилади. Шахсий қобилият
иқтисодий фаолиятни бажаришда иқтисодий компетенцияга таянади. Иқтисодий 
компетенция эса фаолият жараѐнида такомиллашиб боради. 
Иқтисодий компетенция –талабаларда иқтисодий билим, кўникма ва 
малакаларни 
шакллантириш 
билан 
бирга, 
тежамкорлик, 
ташаббускорлик, 
ишбилармонлик ҳамда тадбиркорликни шакллантиради. 
Иқтисодий компетентликнинг юзага келиши ҳақида гапирар эканмиз, бўлажак 
рақобатбардош мутахассисларни касбий ўқитиш нафақат умумкасбий ва ихтисослик 
фанлар, балки асосан иқтисодий циклга асосланишидан келиб чиқамиз. Шунингдек
жамиятнинг замонавий иқтисодий ривожланишини таҳлил қила олиши, ўзининг 
билим ва кўникмаларини ўзининг меҳнат фаолиятида қўллай олиши, шунингдек 
корхона ишчиларининг иқтисодий маданиятини шакллантиришга қодир ва тайѐр 
бўлиши зарурдир 
Бозор иқтисодиѐтига ўтиш таълим вазифаларини оддий ишчи кучини қайта 
ишлаб чиқаришдан замонавий бозор шароитида амал қилиш қодир аҳолининг 
иқтисодий ва ижтимоий фаол гуруҳининг ортишига қараб ўзгартиришни талаб қилди. 
Мутахассисларнинг иқтисодий компетентлиги даражаси тезкорлик ва қабул 
қилинаѐтган 
қарорларнинг 
омилкорлиги, 
шунингдек 
касбий 
фаолиятнинг 
натижакорлиги билан боғлиқ бўлади. Касб таълими мутахассисини тайѐрлашда 
―иқтисодий компетентлик‖ тушунчасининг моҳияти нимадан иборат эканлиги ва у 
қандай компонентлардан таркиб топганлигини тасаввур қилиш зарур. 
Бизнинг фикримизга кўра, иқтисодий компетентлик бир қанча кўникма ва 
билимларни ўз ичига олади. 
Улар: 

эҳтиѐжларнинг 
чексизлиги, 
ресурсларнинг 
чекланганлиги 
ҳамда 
иқтисодиѐтнинг моҳиятини тушунтириш; 
- танлов муаммоси ва муқобил қиймат тушунчалари асосида муайян ҳаѐтий 
вазиятларда энг маъқул ечим топа олиш кўникмасига эга бўлиш; 
- иқтисодий маълумот ва ахборотлардан ўз фаолиятида фойдалана олиш 
кўникмасига эга бўлиш; 
- иқтисодий тизимларни бир-биридан фарқлай олиш; 
- бозор ва унинг турларини билиш, рақобат ва монополия тушунчаларининг 
моҳиятини очиб бера олиш; 
- товар нархининг шаклланишида талаб ва таклифларнинг ўзаро таъсири ва 
бозор механизмининг роли ҳақида тасаввурга эга бўлиш; 
иқтисодиѐтнинг давлат томонидан бошқарилиши, давлат молияси, пул-кредит ва 
бюджет-солиқ сиѐсатининг моҳиятига тушуниб етиш; 
- давлат бюджети, унинг даромад ва харажат қисмларини, солиқлар ва уларнинг 
турларини, энг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни таҳлил эта олиш ва уларни 
таққослаш кўникмаларига эга бўлиш; 



Download 160 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   360




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling