“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 37-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublication.
uz
333
РЕВМАТОИДЛИ АРТРИТНИ ҚУЁШ НУРЛАРИ ВА ҚУМ БИЛАН
ДАВОЛАШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
Набиева Д.А.,
Тиллоева Ш.Ш
Бухоро давлат тиббиѐт институти
Ревматологик касалликлар ер юзида кенг тарқалган бўлиб, улар сурункали
равишда кечувчи, организм учун муҳим бўлган аъзо ва системалар фаолиятига салбий
таъсир ўтказиб, ногиронликка олиб келиши бўйича етакчи ўринни эгаллайди.
Улуғ ватандошимиз Абу Али ибн Синонинг қолдирган бой меросини чуқур ва
ҳар тарафлама ўрганиш мобайнида шунга амин бўлдикки, касалликларни келиб
чикиши, хуружларнинг бошланишида табиий ва иқлимий омилларнинг роли,
организмнинг ички суюқлиги - хилтларнинг миқдор ва сифат жиҳатдан ўзгариши ва
ўша аъзонинг табиий мизожини ўзгаришига замин яратишни таъкидлаб ўтган.
Бўғимларнинг яллиғланиш касалликлари яъни артритлар организм табиий
мизожининг ўзгаришидан, ғайри табиий хилтларнинг вужудга келишидан келиб
чиқади.
Ибн Сино бўғим касалликлари келиб чикишини шундай изоҳлайди. «Бўғимлар
бошқа аъзоларга караганда бўшроқ бўлиб, уларнинг ҳаракати кўп, лекин мизожлари
кучсиз ва совук бўлади, улар бошқарувчи аъзолардан узокда жойлашади, бўғимлар
орасида моддалар, айникса уларнинг етилмаганлари тузга айланиб қолади, бундай
беморларнинг бўғимлари ва айникса бармоқлари орасида эт уюшиб, букилиб,
буришиб қолади».
Ревматологик касалликлар орасида ревматоидли артрит кенг тарқалган,
мураккаб патогенезли, аутоиммун касаллик бўлиб, адабиѐтларда мазкур касалликнинг
келиб чикиш механизмлари, кечиши ва даволаш тўғрисида кўплаб маълумотлар
келтирилган. Бизга маълумки, Бухоро вилояти чўл зонага киритилган бўлиб, бу ерда
иқлимнинг ўзига хос иссиқ-қуруқ, иссик-ҳўл билан алмашиниши, кучли шамол эсиб
турувчи, чўл ҳудудлари кўп бўлганлиги сабабли мазкур касаллик кечишининг ўзига
хослиги, иммун тизимидаги ўзгаришлар ва уларни замонавий табиий усуллар билан
даволаш деярли ўрганилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |