Конимех туман касб-ҳунар мактаби «Ташаббусли бюджет» лойиҳасидаги иштироки ва ҳарид қилинган жиҳозлар тўғрисида маълумот


Download 20.02 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi20.02 Kb.
#1578978
Bog'liq
Конимех таман КХМ ташаббус


Конимех туман касб-ҳунар мактаби «Ташаббусли бюджет» лойиҳасидаги иштироки ва ҳарид қилинган жиҳозлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ


Конимех туман касб-ҳунар мактаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5812-сон Фармони асосида ташкил этилган.
Бугунги кунда касб-ҳунар мактабидан 420 нафар ўқувчи ёшлар таҳсил олиб келмоқда. Уларга 41 нафар педагог ва педагог мухандислар билим ва касб-ҳунар ўргатиб келмоқда.
Конимех туман касб-ҳунар мактабида жами 90 нафар ишчи ходимлар фаолият юритиб келмоқда,шундан айни пайтда 2 та кафедра, яъни “Умумтаълим фанлар”ва”Умумкасбий ва махсус фанлар” кафедраларидан иборат. “Умумтаълим фанлар” кафедрасида жами 18 нафар олий маълумотли педагог, “Умумкасбий ва махсус фанлар ” кафедрасида 16 нафар олий ва 11 нафар, ўрта махсус маълумотли муҳандис педагоглардан иборат. 2 нафар инструктор ўрта махсус маълумотига эга.
2021-2022 ўқув йилида қабул режаси 180 нафар этиб белгиланган, ҳақиқатда 6 та йўналишда 223 нафар ўқувчи қабул қилинди.

  1. “Автомобилларни таъмирлаш чилангари”. (54 нафар) .

  2. “Тракторчи-машинст”. (30 нафар).

  3. “Қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришда Электр жихозларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш электромонтёри”. (30 нафар).

  4. “Пайвандловчи” .(30 нафар).

  5. “Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори”. (53 нафар).

  6. “Тикувчи” (26 нафар).

2022-2023 ўқув йилида қабул режаси 180 нафар этиб белгиланган, ҳақиқатда 4 та йўналишда 198 нафар ўқувчи қабул қилинди.
1. “Автомобил двигателларини ташхислаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш” 85 нафар
2. “Тракторчи-машинст” 28 нафар.

  1. “Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори”. 55 нафар.

  2. “Электр жихозларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш электромонтёри”. 30 нафар.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “«Очиқ бюджет» Ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5250-сон қарори асосида амалга оширилаётган ташаббусли бюджет лойиҳасининг 2022 йил июль ойидага иккинчи босқичида Конимех туман касб-ҳунар мактаби жами қиймати 980 000 000 сўм бўлган лойиҳаси билан иштирок этди ва туман миқёсида жами 2425 та йиғилган овозлар сони бўйича ғолиб деб топилди.
Бугунги кунда ушбу маблағлар ҳисобидан Конимех туман касб-ҳунар мактабининг моддий техник базасини ривожлантириш мақсадида “Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори йўналиши” даги 4 та гуруҳ учун 2 та тўплам замонавий компьютерлар синфи, ўқувчилар учун ақлли аудиториялар, педагог ходимлар учун 15 та моноблок компьютерлар, 2 та электрон доскалар, 2 та рангли принтер, 2 та видеопроектор, фаоллар зали учун 2 дона хаво совутгич, Ахборот- ресурс маркази моддий техника базаси ва китоб фондини бойитиш учун қиймати 20 млн сўмлик 85 номдаги 573 дона бадиий адабиётлар жамланмаси олинди. Ўқувчи ёшларнинг спортга булган қизиқишларини янада кучайтириш учун спорт жиҳозлари жамланмаси, Маданий маърифий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш учун фаоллар залига 200 ўринли театр стуллари ҳамда тадбирлар ўтказиш учун мажлислар столи, овоз кучайтириш аппарати тўплами. 60 ўринли ошхона учун стол ва стуллар ва 2 та электроплита, касб-ҳунар мактаби ички йўлак (зал) лари учун 200 м гиламлар. 1 та офис мебеллари ҳарид қилинди.
Касб-ҳунар мактаби ўқув устахоналарини замон талаби даражасида тўлиқ жиҳозланди: Яъни
1 тўплам Электргазпайвандлаш ўқув устахонаси жиҳозлари
1 тўплам замонавий тикув машиналари
1 тўлам Электромонтёр ўқув устахонаси жиҳозлари
1 тўлам Чилангарлик ўқув устахонаси жиҳозлари
1 тўлам Трактор ва автомобиллар тузилиши ва таъмирлаш ўқув устахонаси жиҳозлари.
Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 31.05.2018 йил 408-сонли қарорига асосан Автомобиллар тузилиши ва бошқариш ҳамда Йўл ҳаракати қоидалари махсус фан синф хоналарини замон талабига мос (автотренажор ва йўл белгиларини ўргатувчи махсус макетлар ва компьютерлар жамланмаси, ўқув машқ майдони учун йўл белгилари) билан тўлиқ жиҳозланди.
2022-йил 15-июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўказилган “Аҳолини касб-ҳунарга тайёрлашни такомиллаштириш” га бағишланган видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида касб-ҳунар мактаби ҳудудида таълим сифатини ошириш, ўқув амалиётларини сифатли ташкил этиш учун кичик ишлаб чиқариш цехлари:

  • Пайвандлаш цехлари учун пайвандлаш асбоб- ускуналари ва турли хилдаги металл хом-ашё материаллари;

  • Шлакаблок ишлаб чиқариш учун шлакаблок қуйиш асбоб ускуна ва қолиплари ҳамда қурилиш материаллари (цемент, шағал);

  • Тикувчилик йўналиши бўйича аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш учун хом-ашё материаллари сотиб олиш.

Юқорида олинган жиҳозлар ўқувчи ёшларимизни келажакда етук мутахассис бўлиб етишишига хизмат қилади.
Орттирилган маблағлар ҳисобидан Умумтаълим ва махсус фан ўқув хоналари учун кўргазмали қуроллар ҳирид қилинди.

Касб-ҳунар мактаби директори: А.Худайбердиев
Download 20.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling