Конспект 1-мавзу. Хорижий инвестициялар: моҳияти, шакллари ва хусусиятлари хорижий инвестицияларнинг моҳияти, функциялари ва илмий концепциялари


 Ўзбекистонда молия-саноат гуруҳларининг вужудга келиш зарурияти


Download 346.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/37
Sana04.11.2023
Hajmi346.81 Kb.
#1746091
TuriКонспект
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37
Bog'liq
Хорижий инвестициялар (2)

5. Ўзбекистонда молия-саноат гуруҳларининг вужудга келиш зарурияти
ривожланиш омиллари ва шакллари 
Республикамиз иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлаш, 
корхоналарни замонавий техника ва технологиялар билан қуроллантириш, 
юқори илмий сиғимли ишлаб чиқаришларни ривожлантириш йирик ҳажмда 
инвестицияларни талаб қилади. Мазкур масалани ижобий ҳал қилиш мақсадида 
МСГни тузиш лозим. МСГда молия капитали билан саноат капитали бирлашиб, 
нафақат инвестиция жараёнларининг фаоллашишига, балки иқтисодиётимизнинг 
рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашади. 
Жаҳон амалиётига кўра, МСГни ташкил этиш қатор афзалликларга эга: 
- инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун молия капитали 
билан саноат капитали бирлашади ва натижада молия ресурсларининг 
айланиши тезлашади; 
- миллий компанияларнинг халқаро бозорлардаги рақобатбардошлиги 
ошади; 


- гуруҳ аъзоларининг ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оши-
риш учун қулай имконият яратилади, бу иқтисодиётда дебиторлик ва 
кредиторлик қарздорликни қисқартиради; 
- янги техника ва технологияларни яратиш учун молия ресурсларни 
жамлаш имконияти туғилади; 
- гуруҳ аъзоларининг депозитлари, ҳисобварақлари ва бошқа 
активлари концентрациялашуви натижасида тижорат банкларининг ресурс 
базаси кенгаяди
- гуруҳ аъзолари бўлмиш молия институтлари корхоналарнинг ва аксинча, 
корхоналар молия институтларининг бошқарувида иштирок этиб, корпоратив 
бошқарувнинг сифати ошади; 
- гуруҳ аъзолари бўлмиш қарздорлар бошқарувида иштирок этиши 
туфайли тижорат банкларининг уларни кредитлашларида риск даражаси 
пасаяди ва ҳоказо. 
- Ўтиш иқтисодиёти шароитида МСГнинг пайдо бўлиш сабаблари 
қуйидагилардан иборат: 
- технологик ва кооперацион алоқаларни ўрнатиш заруриятининг 
мавжудлиги;
- иқтисодиётнинг мезодаражасида барқарорлаштирувчи субъектни 
яратиш зарурияти; 
- капиталнинг концертациялашувининг халқаро тажрибасидан банк 
тизими ва хусусийлаштириш ёрдамида фойдаланиш зарурияти. 

Download 346.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling