йирик рейтинг агентликлардан ҳисобланади. Ушбу
агентликлар эмитентнинг
қарз мажбуриятларини кўрсатилган муддатда ва тўлақонли бажара олиш
имкониятлари ва эмитентларнинг кредит бера олиш қобилиятига баҳо
берадилар. Агентликлар томонидан ишлаб чиқилган ва
тузилган рейтинглар
мамлакат инвестиция муҳитини маълум даражада баҳолаш имконини беради.
БЕРИ индекси бўйича мамлакат рискини баҳолаш усули (шу
номдаги фирма томонидан ишлаб чиқилган).
Мазкур усулнинг моҳияти шундаки, обрўли экспертларни танлаш асосида
ва уларга 5 балли (0 дан 4 баллгача ва уларнинг йиғиндиси 1 га тенг) шкалада
15 та асосий мезонлар бўйича мамлакат рискини баҳолаш таклиф этилади.
Ушбу усулда баҳолаш мезонлари ва уларнинг қийматлари қуйидагилардан
иборат:
1. Сиёсий барқарорлик (0,12).
2. Хорижий инвестицияларга бўлган муносабат (0,06).
3. Миллийлаштирилиши хавфи (0,06), агар мамлакат қонунчилигида
мулкни ҳақ тўламасдан экспроприация қилиш кўзда тутилган бўлса, 0 балл
қўйилади.
4. Валютанинг девальвация қилиниш эҳтимоли ва даражаси (0,06).
5. Тўлов балансининг ҳолати (0,06).
6. Бизнеснинг бюрократлашиш даражаси (0,04).
7. Иқтисодий ўсиш суръати (0,1).
8. Валютанинг эркин алмашинув даражаси (0,1).
9. Шартнома мажбуриятларини бажариш сони (0,06).
10. Меҳнат унумдорлиги даражаси ва иш ҳақи харажатлари (0,08).
11. Юридик
ва
маркетинг
маслаҳатларини
олиш,
малакали
мутахассисларни жалб қилиш имконияти (0,02).
12. Алоқа ва транспортни ташкил қилиш (0,04).
13. Давлат
органлари
ва
жамоат
ташкилотларининг
ўзаро
муносабатлари (0,04).
14. Қисқа муддатли кредитларни олиш шартлари (0,08).
15. Узоқ муддатли кредитлар, хусусий капитални олиш ва фойдаланиш
шартлари (0,08).
Do'stlaringiz bilan baham: