модернизациялаш ҳисобланади. Табиий модернизациялаш
деганда шундай
модернизациялаш тушуниладики, унда модернизациялаш жараёнлари
мамлакат ресурсларига асосланган ҳолда
бутун жамият манфаатларини
қондириш
учун
табиий
равишда
амалга
оширилади. Ушбу
модернизациялашга А£Шнинг XIX аср охири ва XX аср бошларидаги жадал
суръатларда ривожланишини, Иккинчи жаҳон
урушидан кейинги Германия,
Франция, Япониянинг модернизацияланишини,
Ирландиянинг XXI аср
бўсағасида янги модернизацияланишини мисол қилиб келтириш мумкин.
Ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида иқтисодиётни модернизациялаш
сиёсатини амалга оширишда қуйидаги характерли хатоларга йўл қўймаслик
лозим:
- «тиклаш» ва «омон қолиш»га урғу бермаслик;
- бозор ва демократияни ижтимоий адолатга нисбатан қарама-қарши
қўймаслик;
- давлат ва бозорни бир-бирига нисбатан қарама-қарши қўймаслик;
- жамиятнинг алоҳида битта ижтимоий гуруҳига (камбағаллар,
тадбиркорлар ва бошқалар) устувор
эътибор бермаслик;
- иқтисодий сиёсатни миллий ҳисоблар тизими кўрсаткичлари билан
боғлиқ равишда шаклланмаслик.
Do'stlaringiz bilan baham: