Конспект тошкент 012 мавзу: Молиянинг моҳияти ва функциялари


“Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ, маҳаллий бюджетлар таркибига кирувчи бюджетлар қуйидаги бюджетларни ўз ичига олади


Download 0.49 Mb.
bet20/26
Sana27.02.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1234675
TuriКонспект
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26
Bog'liq
Таянч конспект в

Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ, маҳаллий бюджетлар таркибига кирувчи бюджетлар қуйидаги бюджетларни ўз ичига олади:


  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджети - Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетини ҳамда республикага бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетини;

  • Вилоят бюджети – умумвилоят бюджетини ҳамда вилоятга бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетини;

  • Туманларга бўлинадиган шаҳар бюджети – умумшаҳар бюджетини ҳамда шаҳар таркибига кирувчи туманлар бюджетларини;

  • Таркибида шаҳарлари бўлган туман бюджети – умумтуман бюджетини ҳамда туман бўйсунувидаги шаҳарлар бюджетларини

Ҳуқуқий жиҳатдан маҳаллий бюджетлар бюджет йили давомида даромад манбалари ва улардан тушумлар миқдори, аниқ мақсадлар учун мўлжалланган харажат йўналишлари акс эттириладиган молиявий хужжатдир.


Ўзбекистон Республикаси давлат бюджет тизимида маҳаллий бюджетларнинг тутган ўрнини қуйидаги жадвал асосида таҳлил этиш мумкин.
Маълумки, республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга ажратиладиган бюджет субвенциялари ва дотациялари “Бюджет тизими тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бундай ажратмаларнинг микдори қуйидагиларга боғлиқ:

  • ҳудудларнинг молиявий ҳолатига, жумладан, уларнинг ўз даромад базаларининг мустаҳкамлигига;

  • ҳудудда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, экологик, демографик ва бошқа умумдавлат вазифалари ва дастурлари кўламига;

  • ҳудудлар бўйича товар (иш, хизмат)лар қийматидаги фарқларга;

  • ҳудудлар аҳолисининг сонига;

  • ушбу ҳудудда жойлашган ва тегишли бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг бюджет ажратмаларига бўлган эҳтиёжига;

  • ҳудудлар ўртасидаги молиявий номутаносибликни бартараф этиш учун ҳисобга олинадиган бошқа омилларга.

Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизимини бошқариш ва тартибга солиш мақсадида 2000 йил 14 декабрда “Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган бўлиб, ушбу Қонун:



  • Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими тузилиши ва уни бошқариш асосларини;

  • Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетини тузиш принциплари ва унинг тузилмасини;

  • давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш тартибини;

  • давлат бюджетининг даромадларини шакллантириш ва унинг харажатларини амалга ошириш принципларини;

  • давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни;

  • давлат бюджети маблағлари билан операцияларни амалга ошириш жараёнида ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш тартибларини белгилаб беради.


Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling