Конспект тошкент 012 мавзу: Молиянинг моҳияти ва функциялари


Download 0.49 Mb.
bet26/26
Sana27.02.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1234675
TuriКонспект
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Таянч конспект в

21-мавзу: Халқаро молия

Режа:


1. Халқаро молия: мазмуни ва ташкилий тамойиллари

2. Глобал молиявий ташкилотлар ва уларнинг функциялари

Молия-хўжалик юритишнинг иқтисодий фаолиятида ўзининг молиявий сиёсатини юргизишда асосий қуроли халқаро иқтисодий алоқаларда шакланадиган молиявий механизм ҳисобланади.
Молия- халқаро сферадан –унинг иштирокчиларининг иқтисодий манфаатларига таъсир қилувчи ва ўз навбатида халқаро иқтисодий қўшилув жараёни тезлаштиради.
Халқаро алоқаларнинг ривожида молиянинг роли уч йўналишда намоён бўлади:
1.Турли хил йўналишдаги халқаро ҳамкорликни молиялаштириш учун керакли манбалар қидириш ва мобилизациялаш.
2.Халқаро интеграцион жараёнларни мувофиқлаштириш.
3.Хар қайси халқаро муносабатларнинг тури ва бевосита иштирокчиларини ривожлантиришга рағбатлантириш.


Марказлаштирилган валюта фондларини ташқил килиш ва улардан фойдаланиш.
Узбекистон ташқи иқтисодий алоқаларининг ривожланишида миллий валюта фондини ташқил этиш ва улардан фойдаланиш оркали ташқи иқтисодий муносабатларни бошкариш мухим роль уйнайди.
Узбекистонда бозор механизми валюта ресурслари ишлаб чиқариш ва бошка хўжалик субъектлариуртасида кайта таксимлаш механизми шаклланганлиги сабабли бу каби кайта таксимлаш қўшимча шароитларни вужудга келтириш оркали амалга оширилади.
Барча корхоналар мулкий шакли ва руйхатга олинганидан катъий назар, товарлар ва хизматларни экспорт килишдан ва ички валюта бозор ида амалга ошириладиган операцияларнинг эркин алмаштириладиган валютадан тушган тушумни белгиланган нормативларга кура мажбурий равишда сотиш керак.


Марказий банк валюта резерви корхона ва ташқилотларда эркин алмаштириладиган валюта –валюта тушуми тушган вактдаги Марказий банк томонини белгиланган курс буйича сотишдан шаклланади.
Валюта резерви икки кисмга булинади:
1-кисми –стабилизация фонди, бу маблаглар ички бозорда миллий валюта курсин баркарорлигини таъминлаш ва миллий валютани алмашуви учун шарот яратиш максадида тузилади.
2-кисми-молия вазирлигига сотилади. Бу маблаглар хукумат эхтиёжларини кондириш максадида сарфланади.


Иқтисодий интеграция - миллий хўжаликлар ўртасида чукур, барқарор ўзаро алоқалар ва меҳнат тақсимоти, уларнинг турли босқич ва ҳар хил шаклдаги такрорий ишлаб чиқариш тузилмаларининг ўзаро алоқалари асосида мамлакатларнинг хўжалик- сиёсий жиҳатдан бирлашуви жараёни.
Иқтисодий интеграциянинг асосий шакллари қуйидагилардир.

  1. Эркин савдо худуди доирасида қатнашчи мамлакатлар ўзаро савдо тўсикларини бекор қилади, лекин уларнинг ҳар иккаласи учинчи мамлакатга нисбатан савдо тўсиқларини бузмайди.

  2. Божхона иттифокида катнашчи мамлакатлар узаро савдода барча чеклашларни бартараф этибгина колмай ташқи савдо тусикларини ягона тузилишини таъсис этадилар, бу билан ички чегараларда божхона хизмати саклаш, заруратини сокиб киладилар. Европа Иттифоки (ЕИ) божхона иттифокига мисолдир.

  3. Умумий бозор доирасида катнашчилар савдодан ташкари ишлаб чиқариш омилларининг барчасини бемалол кучириш эркинлигига ҳам эга бўладилар. Бунга яна уша Европа иқтисодий иттифоки еки Европа умумий бозори, мисол була олади, униг хозирги расмий номи-Европа иттифокидир.

  4. Тула иқтисодий иттифокда катнашчи мамлакатлар уз иқтисодий сиёсатларини, шу жумладан пул, солик, ва ижтимоий сиёсатини, шунингдек савдога ва ишчи кучи ва сармоя окимига таалукли сиёсатни бирхиллаштиради. Бельгия билан Люксембург 1921йилда конуний иттифокда бирлашди, Европа ҳамжихати мамлакатлари учун эса бу иқтисодий иттифок –пировард максаддир.

Ракобат сохасидаги сиёсат борасида ва иқтисодиётнинг кишлок хужалиги, транспортва хоказо секторларда ягона сиёсат утказиш борасида ҳам катта хукукларга эга . комиссия ҳамжамиятнинг турли фондлари ва дастурларини, шу жумладан ЕИ катнашмайдиган давлатларга ёрдам курсатишга каратилган фондлар ва дастурларни бошкаради.


Вазирлар кенгаши – бу карорлар кабул килиш органидир. Унинг доирасида миллий хукуматларнинг аъзолари музокоралар утказдилар, ҳамжамият конунчилик хужжатларини мухокама киладилар ва уларни овозга куйиш йули билан кабул киладилар ёки рад этадилар.
Европа парламенти – Европа халқларининг демократик жарчиси. Унда умумий овоз бериш йули билан сайланадиган 518 депутат бор. Асосий вазифаси—Комиссия фаолиятини назорат килиш, ҳамжамият бюджети ва конунларини маъкуллаш ва уларга узгартиришлар киритишдир.

Айни вактда Узбекистоннинг МДХ га аъзолиги унга бир катор мухим вазифаларни миллат иқтисодиёт манфаатларига мувофик хал этиш имконини беради



  • ишлаб чиқаришни, ахоли таъминотини куллаб-кувватлаштаъминловчи куламда кооператив хўжалик алоқаларини ривожлантириш ва такомиллаштириш .

  • МДХ нинг бир катор товарларнинг бозорда,айникса анъанавий махсулотларни сотиш сохасида етакчи мавкеини саклаш.

  • Собик иттифокчи республикалар эга булган хом-ашё ресурсларидан бахраманд булишни таъминлаш.

  • Узбекистоннинг учинчи мамлакатларга экспорт-импорт товар окимига хизмат курсатувчи транспорт коммуникацияларидан согломлаштириш ва уни жадал ривожлантириш учун шароит яратиш омилларидан бири деб каралиши керак.

Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти.


Узбекистон 1992 йил Иқтисодий Ҳамкорлик Ташқилоти (ИХТ) аъзоси булди.
ИХТ Афғонистон давлати, Озарбайжон, Эрон, Козогистон, Киргизистон, Покистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ва Узбекистон Республикаларини бирлаштирди.
Иқтисодий ҳамкорлик Ташқилоти эътибор марказида –транспорт, алоқа, савдо, инвестиция, ва энергетика сингари устивор сохаларни ривожлантириш масалалари туради.
Бу сохалардаги ҳамкорлик ИХТ аъзоси булган мамлакатлар уртасидаги минтакавий иқтисодий ҳамкорлик жараёнларини тезлаштириш имконини беради.





Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling