Конспект тошкент 012 мавзу: Молиянинг моҳияти ва функциялари


Download 0.49 Mb.
bet24/26
Sana27.02.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1234675
TuriКонспект
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Таянч конспект в

19-мавзу: Суғурта.



1.Суғурта тушунчаси, асосий хусусиятлари ва функсиялари

2. Суғурта тармоқлари ва турлари (синфлари). Мажбурий суғурта

3. Суғурта фаолиятининг ҳуқуқий асослари

4. Суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш

Суғурта ўзининг суғуртавий ҳимояси билан инсонларнинг турли кўринишдаги талабларини қондириш мақсадида ҳосил бўлди ва ривожланди. Инсонлар ўртасида ишлаб чиқаришда, муомалада, моддий бойликлар истемол қилиш ва алмашув жараёнларида суғуртанинг иқтисодий муносабатлари ҳосил бўлади .У барча хўжалик субъектлари ва жамият аъзоларига кўрган зарарларини қоплаб бериш кафиллигини беради. Табиат ва жамият кучларининг стихияли характердаги ҳаракати оқибатидаги моддий йўқотишлар билан боғлиқ ҳолатлар инсонлар томонидан фавқулотда, кутилмаган ҳолат сифатида қабул қилинади . Бундай ҳодисаларнинг доимий равишда юз бериб туриши эса уларнинг объектив қонуний характердаги, иқтисодий муносабатларга қарама –қарши кучлар эканлигини кўрсатади. Такрор ишлаб чиқариш жараёни турли кўринишдаги табиий ва ижтимоий кучларнинг қарама –қаршиликлари ва ўзаро курашларидан иборат .


Суғурта фонди жамиятдаги такрор ишлаб чиқаришнинг зарур элементи сифатида майдонга келди . Суғурта фонди моддий ва пул воситаси шаклида , турли кутилмаган табиат ва ижтимоий ҳодисалар оқибатидаги зарарларни қоплаш мақсадида ҳосил қилинади .


Суғурта фонди ёрдамида табиат ва инсон ўртасидаги , табиат ва жамият ўртасидаги объектив қарама –қаршиликлар ҳал қилинади. Жамиятдаги такрор ишлаб чиқаришнинг узлуксизлиги таьминланади. Лекин шунга қарамасдан инсон табиий офатларнинг таьсиридан қутила олмайди .Айниқса табиат ҳодисаларининг таъсири қишлоқ хўжалигида кучли бўлади .

Суғурта – бу юридик ёки жисмоний шахснинг табиий ёки ижтимоий ҳодисалар оқибатидаги кўрган зарарини қоплаш демакдир. Кўрилган зарарлар суғуртачининг ихтиёрида бўлган суғурта фонди ҳисобидан қопланади.


Суғурта иқтисодий категорияси қуйидаги белгиларга эга:
- қайта тақсимлаш муносабатларининг мавжудлиги ;
- суғурта таваккалчилигининг мавжудлиги ;
- суғурта ижтимоий жамиятининг суғуртачилар ва суғурталанувчилардан ташкил топганлиги ;
- гуруҳ манфаатлари ва алоҳида манфаатларни кўзда тутилиши ;
- зарарнинг қайта тақсимланиши ва вақти ;
- суғурта тўловларининг қайтарилиши ;
- суғурта фаолияти ўз – ўзини қоплаш шаклида иш юритиши .
Суғурта иқтисодий категори сифатида молия категориясининг таркибий қисми ҳисобланади. Аммо, молия тўлалигича даромадларни тақсимлаш билан боғлиқ бўлса, суғурта эса, фақатгина қайта тақсимлаш муносабатларинигина қамраб олади.
Суғуртанинг хусусиятларини очиб берувчи белгиларини қуйидагича келтиришимиз мумкин:

  1. Суғуртада тўсатдан, олдиндан кўзда тутилмаган ва енгиб бўлмайдиган ҳолатлар, яъни суғурта ҳолатлари эҳтимоли мавжудлиги билан асосланувчи қайта тақсимлаш пул муносабатлари юзага келади.

  2. Суғуртада кўрилган зарарни суғурта иштирокчилари, яъни суғурталанувчилар ўртасида қоплаш амалга оширилади. Зарарни бундай қоплаш усули зарар кўрувчи хўжаликлар сони доимо суғурта иштирокчилари сонидан кам бўлиш эҳтимоллигига асосланади, айниқса иштирокчилар сони етарлича катта бўлганда.

Зарарни суғурта ёрдамида қоплаш маълум вақт давомида амалга оширилади, чунки ихтиёрий суғурта доимо муддат билан чегараланади.


Суғурта – бу унинг қатнашчилари ўртасида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплашга мўлжалланган мақсадли суғурта фондларини бадаллар ҳисобидан шакллантириш билан боғлиқ бўлган қайта тақсимлаш муносабатлари йиғиндиси.
Суғуртанинг иқтисодий моҳиятига унинг функциялари мос келади. Улар суғуртани молия тизимининг бир бўғини сифатида хусусиятларини ойдинлаштиришнинг ташқи шакллари ҳисобланади.
Суғуртанинг тўрта функцияси мавжуд:

  1. Таваккалчилик.

  2. Олдини олиш.

  3. Фонд.

  4. Назорат.


Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling