Конспект тошкент 012 мавзу: Молиянинг моҳияти ва функциялари


-мавзу: Уй хўжаликлари молияси


Download 0.49 Mb.
bet25/26
Sana27.02.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1234675
TuriКонспект
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Таянч конспект в

20-мавзу: Уй хўжаликлари молияси



1. Уй хўжалиги молияси- иқтисодий категория сифатида

2. Уй хўжалиги бюджетининг даромадлари ва харажатлари қисми

Уй хўжалигига тафсил берилганда, у уй – жой шароити ва умумий, бир қатор товарлар ва хизматларни биргаликда истеъмол этиш мақсадида ўзининг пул даромади ва моддий маблағларини бирлаштирган кишилар гуруҳи тушунилади. Уй хўжалигининг энг асосий белгиси ресурслар ва истеъмолнинг умумийлигидир. Уй хўжалигининг асосий белгиси биргаликдаги истеъмол бўлсада, у ерда майда индивидуал ёки оилавий ишлаб чиқариш, чунончи кичик фирма, оилавий хўжалик, кичик дўконлар, ошхоналар, устахоналар, якка меҳнат фаолияти ҳам юз беради. Аммо булар уй хўжалигига киритилиши учун уларнинг ресурслари оила ресурслари билан бир бўлиши, яъни уларнинг бюджетлари умумий бўлиши талаб қилинади.Одатда бирлашган ресурслар майда ишлаб чиқаришни ўсишига ва фаровонликни оширишга қаратилади. Бироқ оилавий бизнес тадбиркорлик тури бўлиб, хонадон функцияси ҳисобланмайди.


Уй хўжалигининг меҳнат фаолиятидан топган даромади фақат ишловчилар сонига эмас, балки улар меҳнатининг унумдорлигига ҳам боғлиқ бўлади. Уй хўжалиги бозорга меҳнат ресурсларини етказиб берар экан, унинг ҳаражатлари шу ресурсларни такроран яратилиб туришига қаратилади.


Уй хўжалигида даромадлар жамланиб, пул ресурслари ҳосил этадики, булар энг юксак ликвидликка эга бўлганлигидан тез ҳаракат қилади. Буни Ўзбекистонда ҳам кузатиш мумкин. Кейинги пайтда бўш пулларни жойлаштириб даромад олиш имкониятларини кенгайиши хонадон маблағларини пул бозорига чиқишини тезлаштиради, натижада аҳолининг банклардаги омонат суммаси тез ўсди. Пул ресурслари ҳаракатга келиб, бу ҳам пул эгаларига, ҳам банкларга нафли бўлди. Иқтисодиётда шундай қоида борки, иқтисодиёт юксалган сари уй хўжалиги иҳтиёридаги пул ресурслари кўпаяди ва булар инвестициянинг асосий манбасига айланади. Бундай ходисани ривожланган мамлакатларда аниқ кузатиш мумкин.

Уй хўжалиги иҳтиёрида мулк ҳам бор. Унинг мол – мулки биринчидан биргаликда ва индивидуал ишлатиладиган мол – мулкдан иборат бўлади, улар асосан истеъмол буюмлари ҳисобланади. Уй хўжалиги мол – мулкининг ҳажми ва таркиби жиддий тавофутланади. Уй хўжалигининг табақалашуви жараёнида турли гурухларга, чунончи ёлланиб ишловчилар, тадбиркорлар, индивидуал меҳнат қилувчилар, трансфертлар ( пенсия, нафақа, стипендия ва хайрия пули ) га яшовчиларга, ниҳоят мулкда даромад ( фоиз, дивиденд) топувчиларга ажралади. Бундай гурухлашув, албатта иқтисоди ривожланган мамлакатларга хос бўлади. Ўтиш давридаги мамлакатларда айтилган фарқлар чуқур бўлмайди, айрим гурухлар, масалан мулкдан даромад олувчилар мутлоқ озчилик бўлади. Ривожланган мамлакатларда эса пул жамғариш кучли бўлганидан айтилган тоифадаги хонадонларнинг салмоғи анча юқори бўлади.


Уй хўжалигининг молиявий алоқалари қуйидаги субъектлар билан бўлади:



  1. Давлат билан. Бунда улар давлатга солиқ тўлайди, ундан трансфертлар олади.

  2. Ишлаб чиқарувчи фирмалар Билан. Бунда уларга бозор орқали ресурслар етказиб берилади ва бунинг эвазига даромад олинади.

  3. Молия институтлари Билан. Бунда хонадонлар ўз молия активларини уларга жойлаштириб сақлайди ва даромад олади

Уй хўжалиги иқтисодий субъектлар сифатида ўз фаолиятини молиялаштириб боради, чунки унга зарур бўлган товар ва хизматларни текинга беришмайди, уларни харид этиш учун пул талаб қилинади. Шунингдек, уй хўжалиги ҳам риска йўлиқади, уни камайтириш учун пул захираларини ҳосил этадики, бу фонд шаклига эга. Уй хўжалиги фаолиятини юргизиб туриш учун махсус пул фондлари зарурки, булар молия ресурсларини ҳосил этади. Ўзбекистонда уй хўжаликлари мажбурий ва кўнгилли тўловлар фонди, истеъмол фонди ва фонд фондларига эга.


Уй хўжалиги молия алоқаларига киришганда, у ўз молия ресурсларини ҳосил этиш бўйича пул муносабатларида иштирок этади. Бу муносабатнинг объекти молия ресурслари ёки мақсадли пул фондларидир. Бу фондларни шаклланиши турли хонадонларда ҳар хил кечади, чунки уларни даромад манбалари фарқланади. Бироқ фарқланишидан қатъий назар, ҳамма хонадонлар молияси учун даромад асосий бўғин, чунки бу молия муносабатларини акс эттирувчи бош категориядир.

Бюджет чегараси бир ерда туриб қолмайди, у турли омиллар таъсирида силжиб туради. Бу даромад миқдори ва нарх-навонинг ўзгариш шиддатига боғлиқ бўлади. Бюджет чегарасидаги силжишлар турли холат билан тавсифланади:



  1. Нархлар даромадга нисбатан тез ўсганда, бюджет чегараси тораяди.

  2. нархларга нисбатан даромад тез ўсганда, бюджет чегараси кенгаяди.

  3. Нархлар ва даромад бир хил узгарганда, бюджет чегарасида силжиш юз бермайди.


Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling