Конспект тошкент 012 мавзу: Молиянинг моҳияти ва функциялари
Бюджетни тартибга солиш тушунчаси ва усуллари
Download 0.49 Mb.
|
Таянч конспект в
Ҳар бир мамлакатнинг бюджет тизими маълум бир принципларга таянади. Ҳозирги пайтда бундай принципларнинг таркибига қуйидагилар кириши мумкин: бюджет тизимининг ягоналиги; бюджет тизимининг даражалари ўртасидаги даромадлар ва харажатларнинг чегараланганлиги; бюджетларнинг мустақиллиги; давлат нобюджет фондлари бюджетлари, бюджетлар даромадлари ва харажатларининг тўлиқ акс этиши; бюджетларнинг баланслилиги; бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлилиги ва тежамлилиги; бюджет харажатларини қоплашнинг умумийлиги (ёппаси-галилиги); ошкоралик; бюджетнинг ҳаққонийлиги; бюджет маблағларининг адреслилиги ва мақсадли харак-тердалиги. Давлат бюджетини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар мажмуига (унинг ички бўлинмалари таркиби ва тузилмаси, улардан фойдаланиш соҳаларининг функциональ чек-ланганлиги, ўзаро бўйсунувчанлиги, ўзаро алоқадорлиги ва таъ-сирчанлиги ҳамда ҳуқуқий томонларини инобатга олган ҳолда) бюджет тузилмаси дейилади. Ҳар бир мамлакатнинг бюджет тузил-маси унинг миллий-давлат ёки маъмурий-ҳудудий тузилиши би-лан белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети: Республика бюджетини; Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни ўз ичига олади. Бюджет классификацияси ўз ичига қуйидагиларни олади: Давлат бюджети даромадларининг классификациясини; Давлат бюджети харажатларининг вазифа жиҳатидан таш-килий ва иқтисодий классификацияси; Давлат бюджети дефицитини молиялаштириш манбала-рининг классификацияси. Давлат бюджети даромадларининг классификацияси уларнинг турлари ва манбалари бўйича гуруҳлашдан иборатдир. Бунда тар-моқ ва вазирлик (раҳбарлик органи) белгилари инобатга олиниши мумкин. Одатда, бу ерда даромадлар бюджет классификациясига мувофиқ равишда бўлинмалар, боблар, параграфлар ва моддаларга бўлинади. Бўлинмалар – даромадларнинг алоҳида турларини, боб-лар - даромадларни тўловчиларни, параграфлар – даромадларни тўловчиларнинг тоифаларини, моддалар эса – жисоний шахслар томонидан тўланадиган солиқларнинг алоҳида турларини кўр-сатиши мумкин. “Бюджетлараро муносабатлар” тушунчаси, бизнинг фикримизча, қуйидагиларни ўз ичига олмоғи лозим: бюджет жараёнида юзага келувчи муносабатларнинг бирмунча тўлиқроқ таркибини; давлат ҳокимияти бошқарув органларининг ўзаро (бир даражадаги) муносабатларини; қуйи бюджет бўғинларининг республика бюджети билан ўзаро муносабатларини; молиявий ёрдамнинг нафақат юқоридан қуйига, балки қуйи бюджетлардан юқори бюджетларга ҳам берилиш ҳолатларини ва ҳоказо. Бюджетлараро муносабатларга қуйидагича таъриф беришимиз мумкин: «Бюджетлараро муносабатлар - давлат бюджет механизмининг муҳим ажралмас элементи бўлиб, мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий тузилмалари субъектлари ўртасида марказий бошқарувнинг марказдан туриб барча молиявий оқимларни тақсимлаш жараёнини оқилона тартибга солишни таъминлайди ва бундан ташқари, марказий ҳукуматнинг аниқ функцияларини давлат бошқарувининг турли даражаларида ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзаро тақсимлаб олиш орқали бажариш учун давлат бюджетида жамланган пул маблағларининг ушбу субъектлар ўртасида қайта тақсимланишини ўз ичига олувчи муносабатлар йиғиндисидир». Давлат бюджетининг маблағлари турли даражадаги бюджетлар ўртасида қуйидаги тарзда қайта тақсимланади: умумдавлат солиқлари ва бошқа умумдавлат даромадлари бир қисмининг белгиланган тартибда ўрнатилган меъёрлар асосида турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимланиши асосида; юқори бюджетлардан қуйи бюджетларга бюджет субвенциялари ва дотацияларини ажратилиши асосида; юқори бюджет бўғинидан қуйи бюджет бўғинларига, шунингдек, қуйи бюджет бўғинларидан юқори бюджет бўғинларига бюджет ижроси жараёнида юзага келувчи ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича маблағларнинг йўналтирилиши асосида; бюджет ссудаларининг ажратилиши асосида. Маҳаллий бюджетлар– Ўзбекистон Республикаси маҳаллий маъмурий-ҳудудий тузилмаларининг нақд ва нақдсиз шаклдаги пул ресурслари ва оқимлари йиғиндиси бўлиб, маҳаллий хўжалик эҳтиёжларини нормал даражада таъминлашга ҳамда маҳаллий ҳудуддаги аҳолига ижтимоий-маданий хизматларни пул маблағлари билан таъминлашга хизмат қилади. Маҳаллий бюджетлар, “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси давлат бюджети, вилоятлар бюджетлари, вилоятлар бюджетларига кирувчи қуйи (шаҳар, туман) бюджетларни ўз ичига олади. Уларнинг даромадлари ва харажатлари таркиби, бюджет жараёни ва бюджет ҳуқуқи қонун билан белгиланган. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling