Конспект тошкент 012 мавзу: Молиянинг моҳияти ва функциялари
-Мавзу: Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари
Download 0.49 Mb.
|
Таянч конспект в
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Йўл жамғармасн 4. Бандликни қўллаб-қувватлаш Давлат жамгармаси
- -мавзу: Ижтимоий таъминот
16-Мавзу: Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари
Бугунги кунда мамлакатнинг молиявий ҳолатини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича тадбирлар эса биринчи даражали аҳамиятга кўтарилмоқда. Бундай масалаларни ҳал қилишда бюджетдан ташқари давлат жам²армаларининг ўрни бениµоя катта бўлмоқда. Бюджетдан ташқари давлат фондлари марказий ёки маµаллий ҳукумат органлари тасарруфида бўлган ва мақсадли йўналтирилган молиявий воситалар йиҳиндисини ифодалайди. Давлатнинг мақсадли фондлари мақсадга мувофиқ равишда ишлатиладиган молия ресурслари µисобланади. Ҳозирги вақтда Давлат бюджети билан бирга давлат мақсадли фондларининг аҳамияти ҳам ортиб бормоқда. Бундай фондлар сони ва ҳажмининг кўпайиши қатор сабаблар билан изоҳланади. Бюджетдан ташқари давлат фондлари турли-туманлиги молия тизимининг бошқа бўғинлари ва мазкур фондлар билан алоқасини мураккаб кўп поғонали алоқаларини белгилайди. Молиявий алоқаларнинг бир томонлама, икки томонлама ва кўп томонлама турлари мавжуд. Бюджетдан ташқари давлат фондлари – давлат томонидан жамият эҳтиёжларини ва мустақил комплекс равишда харажат қилиш учун жалб этилган маблағларни қайта тақсимлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлардир. Бюджетдан ташқари давлат фондларининг афзалликларига ³уйидагиларни киритиш мумкин. ижтимоий ва иқтисодий харажатларни молиявий маблағлар билан таъминлашнинг қолдиқ тамойилларини бартараф этиш имконини беради; давлат бюджетини енгиллаштиради, бюджетнинг харажатларининг бир қисмини ўз зиммасига олади ва бюджетни маблағ билан таъминлаш муаммосини маълум даражада ҳал қилади; мабла²лардан мақсадли фойдаланади ва молиявий ресурсларни к´пайтириш имконини яратади. «Бюджетдан ташқари фондлар ёрдамида қуйидаги вазифалар амалга оширилади: молиялаштириш, субсидиялаш, давлат корхоналарини кредитлаш орқали ишлаб чи³ариш жараёнига таъсир кўрсатиш; атроф-муҳитни ифлослантиргани учун тўлаган солиқ ва жарималардан табиатни муµофаза этиш тадбирларини ўтказиш; аҳолига нафақа, пенсиялар, субсидиялар бериш орқали ижтимоий хизмат кўрсатиш; чет эл мамлакатларига қарзлар бериш». Мақсадли фондлар - Молия тизимининг муҳим тизимларидан бири бўлиб, марказий ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ихтиёридаги ва маълум мақсадга йўналтирилган пул ресурслари йиғиндисидир. Бозор муносабатларига ўтиш иқтисодий цастуримизнинг асосий мазмунини ташкил этади. Бозор муносабатларига ўтиш инсоннинг ижодий ва меҳнат салоҳиятшш намоён килишга, боқимандаликни бартараф этишга, йўқолиб кетган эгалик туйғусини қайта тиклашга имкон беради. Фақат бозоргина маҳсулот ишлаб чиқарувчининг ҳукмини бартараф этиб, республиканннг ғоят катта бойликларидан самарали фойдаланишни таъминлай олади. Давлат молияси таркибида алоҳида ўринни эгаллайдиган бюджетдан ташкари фондлар тегишли ҳукумат органларининг бюджетига боғлик бўлмайди ва мустақил юридик шахс ҳуқуқига эгадирлар. Бюджетдан ташкари фондлар ҳукумат органлари қабул қилган қонун доирасида ташкил этилади. Бюджетдан ташқари мақсадли фондлар — умумдавлат молиясининг мухим бўғини бўлиб, уларнинг фаолияти қатъий белгиланган, манбаларни ташкил этиш йўллари кўрсатилган, пул фондлари билан фойдаланиш йўлларининг тартиби аниқлаб берилган, давлат ҳукуматининг юкори органларини тегишли актлари асосида ўз фаолияти ни амалга оширадилар. Ҳозирги шароитда бюджет сиёсати аниқ шартлар асосида амал қилинаётгани учун ҳам мақсадли фондларнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Бюджетдан ташқари фондлар қатор хусусият ва қулайликларга эга: - давлат ҳокимияти органларида, асосан барқарор бўлмаган иқтисодиёт шароитида, хўжалик ҳаётига аралашиши ва тадбиркорликни кўллаб қувватлаш учун қўшимча маблағлар пайдо бўлади; - маблағлардан фойдаланишнинг катъийлиги самаралироқ назоратни таъминлаб беради, чунки уларнинг бюджетдан ташқари характерга эга эканлиги ва аник максад (янги, муҳим масалаларни ечиш)га қаратилганлиги давлат томонидан катта эътибор талаб этади; - актив сальдо вужудга келган ҳолда кредит механизми орқали бюджет такчиллигини коплаш учун йўналтирилади. Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда пенсия таъминотининг янги тизими пайдо бўлди. Пенсия таъминоти тизими хуқуқини мустаµкамлаш, иш берувчиларнинг пенсия ёшига етган ходимларнинг моддий аµволини яхшилашдаги маъсулиятини кучайтириш, пенсия олувчиларга амалдаги пенсия тўловларига қўшимча равишда даромад олиш манбаларини яратиш, шунингдек, кексалик чоғида фуқароларнинг ўз фаровонлиги учун шахсий жавобгарлигини ошириш ма³садида мамлакатимизда ислоµотлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига тушумлар жойларда солиқ инспекцияларига ва Давлат божхона қўмитасининг µудудий бошқармаларига хизмат кўрсатувчи тегишли банкларда очилган жамғарманинг транзит µисоб рақамлари орқали Марказий банкнинг Тошкент шаµри бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказидаги жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади. «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисида»ги Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари тушиши ва сарфланиши тартибини белгилаб берди. "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 10-моддасига мувофиқ, йўл ишларини молиялаштириш, умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш Йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Давлат томонидан тартибга солиш тадбирлари ёрдамида ва бандликка таъсир этувчи таркибий соҳа структураларини яратишни рағбатлантириш билан бандлик муаммоларини ечиш мумкин. Ана шундай муассасалардан бири «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш» жамғармаси бўлиб, у янги иш ўринлари яратиш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, шунингдек, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш орқали бандликни қўллаб-қувватлашга кўмаклашади. Жамғарманинг маблағлари қуйидагиларга йўналтиради: бандликни фаол сиёсати дастурлари бўйича - касбий ўқитиш, консультация, иш жойларини яратиш ва сақлаш, компенсация тўловларини тўлаш, жамоат ишларини ташкил қилиш; ишсизларни моддий қўллаб-қувватлаш дастурлари – моддий ёрдам, муддатидан аввалги нафақа билан таъминлаш; бандлик дастурини ахборотлар билан таъминлаш; суғурта заµирасини ташкил қилиш; жамғарманинг жорий харажатларини молиялаштириш. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 21- моддасида таъкидланишича, Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси бюджетдан ташқари жамғарма хисобланади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади: корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг меµнатга ҳақ тўлаш фондининг фоиз миқдоридаги мажбурий ажратмалари; республика ва маµаллий бюджетлар маблағларидан тегишли бюджетларни шакллантиришдаги белгиланадиган миқдордаги дотациялар; қонун хужжатларида назарда тутилган талабларни бузганлик учун маҳаллий меµнат органлари томонидан солинадиган жарима, ҳисоблаб чиқариладиган пенялар суммаси; жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг, шу жумладан чет эллик жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг ихтиёрий бадаллари; жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг қўшимча ва янги иш жойларини яратиш учун жамғарма маблағларидан шартнома асосида фойдаланишдан келган даромадлар. 17-мавзу: Ижтимоий таъминот
Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling