Бурун қонаганда биринчи ёрдам кўрсатиш:
1. Жабрланувчидан ўтириб, бошини бир оз олдинга эгишни ва айни маҳалда бурун катакларини 10-15 минут сиқиб туришни илтимос қилинади.
2. Қон оқиши тўхташи билан, жабрланувчига қайта қонамаслиги учун бурнини ишқаламасликни, ковламаслик ва қоқмаслиги тайинланади.
3. Санаб ўтилган чоралар ёрдам бермаса, қон оқиши қайталаса ёки у юқори қон босимининг оқибати бўлса, врачга мурожаат қилиш зарур.
4. Жабрланувчи ҳушидан кета бошласа, қон эркин оқиб чиқиши учун уни ёнбошлатиб ётқизиб, зудлик билан тез ёрдам чақирилади.
Мехнат мухофазаси ва
техника хавфсизлиги мухандиси: Курбанбаев Б.Р.
Do'stlaringiz bilan baham: |