Конспекти «тасдиклайман»


VI боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатининг уч босқичли назорат текширувини


Download 311.07 Kb.
bet2/7
Sana16.06.2023
Hajmi311.07 Kb.
#1510516
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
май ойи 2023 йил

VI боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатининг уч босқичли назорат текширувини
ўтказиш ва ташкил қилиш услубияти
§ 1. Умумий қоидалар
173. Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимида уч босқичли маъмурий-жамоатчилик назорати - иш жойларида, ишлаб чиқариш участкаларида, цехларда иш
шароитлари ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати, шунингдек барча тузилмавий бўлинмалар,
мансабдор шахслар ва ходимлар томонидан қонунчилик, меҳнат хавфсизлиги стандартлари,
меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, меъёрлари, йўриқномалари ва бошқа меъёрий техник ҳужжатларга риоя қилиши устидан маъмурият ва касаба уюшма қўмиталарини биргаликдаги назоратининг асосий шакли ҳисобланади.
Уч босқичли назорат корхона раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимлари томонидан
лавозим вазифасига мувофиқ маъмурий назорат ташкил этилишини, шунингдек жамоатчилик назорати олиб борилишини истисно этмайди.
174. Ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари, корхонанинг тузилиши ва унинг
бўлинмалари доирасидан келиб чиққан ҳолда меҳнатни муҳофаза қилишнинг уч босқичли назорати корхонанинг барча цех, бўлимлари ва сменаларни ўз ичига олган ҳолда назоратни амалга оширади.
Қоидага мувофиқ ҳар - бир босқичда қуйидаги объектлар назорат қилиниши лозим:
биринчи босқичда - иш жойлари, ускуналар, ҳимоя воситалари ва иш бажарувчилар;
иккинчи босқичда - бригада, пост, гуруҳ ва цех, участкалардаги шунга ўхшаш бўлимлар
ва бошқалар;
учинчи босқичда - ишлаб чиқариш цехи, участкаси ва корхонанинг бошқа бўлимлари.
Ишлаб чиқариш бўлинмаларининг уч босқичли назорат объектларига киритиш корхона маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилади.
175. Уч босқичли назорат корхона раҳбари ва касаба уюшма қўмитасининг раиси томонидан бошқарилади.
§ 2. Уч босқичли назоратнинг биринчи босқичи.
176. Назоратнинг биринчи босқичи уста, бригадир, электромеханик ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил томонидан ҳар иш куни (смена) бошланиши олдидан, зарурат туғилганда (хавфлилиги юқори ишларда ва бошқаларда) - иш куни (смена) давомида амалга оширилади. Иш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, агарда назорат қилинадиган объектда икки кишигача ишласа, биринчи босқични ташкил этиш тартиби, корхоналар, ташкилотлар,
муассасалар, “МТУ”УК ва жамият тасарруфидаги корхоналарда ишлаб чиқилиб тасдиқланган стандарт ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Низомга мувофиқ белгиланади.
§ 3. Уч босқичли назоратнинг иккинчи босқичи
179. Уч босқичли назоратнинг иккинчи босқичи (10 кун) ўн иш куни давомида бир маротаба ўтказилади.
Иккинчи босқич назорати станция бошлиқлари (2-5 класс), цех ва участка бошлиқлари, катта электромеханик, пунктларнинг катта усталари, цех касаба уюшмасининг вакили ва меҳнатни муҳофаза қилиш вакили иштирокида ўтказилади.
Текширув, текширилаётган бўлинма бошлиғи ва меҳнатни муҳофаза қилиш вакили қатнашувида ўтказилиши керак.
§ 4. Уч босқичли назоратнинг учинчи босқичи
182. Назоратнинг учинчи босқичи икки ойда бир маротаба ўтказилади.
Учинчи босқич назоратини корхона бошлиғи раҳбарлигидаги комиссия амалга оширади.
Комиссия таркибига бош муҳандис, бошлиқ ўринбосарлари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси муҳандиси, корхона касаба уюшма қўмитасининг вакили ёки касаба уюшма қўмитаси меҳнатни муҳофаза қилиш комиссиясининг раиси киритилади. Айрим ҳолларда учинчи босқични ўтказишда бошқарма, марказ ва “МТУ” УК вакили ёки тиббиёт
ходими қатнашиши мумкин.
Барча бўлинмалар текширувини қамраб олиш учун комиссия корхона раҳбарлари томонидан бошқариладиган бир нечта кичик комиссияларга бўлиниши мумкин.
Учинчи босқич назорати ҳар-бир цех, участка, станция, гуруҳ, пункт ва бошқалар икки ойдан ошмаган муддатда бир марта текширилиши кўрсатилиб тузилган йиллик жадвалга мувофиқ ўтказилиши керак. Ушбу жадвал корхонада меҳнат шароитларини ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини янада яхшилаш йиллик режасининг таркибий қисми бўлиши лозим. Жадвал билан барча бўлинмалар бошлиқлари ва комиссия аъзолари таништирилган бўлиши керак.
183. Апрел ва октябр ойларида учинчи босқич текшируви ўрнига меҳнат муҳофазаси бўйича баҳорги ва кузги текширувлар ўтказилиб(ички назоратлар бўлимига қаранг), бунда
машиналар, ускуналар, юк кўтариш ва транспорт воситалари, худудлар, бинолар ва иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлашга, шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари билан
таъминланганлигига, уларнинг баҳорги-ёзги, кузги-қишки мавсумда ишлатиш учун тайёрлигига асосий эътиборни қаратиш керак.

Download 311.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling