Конспекти «тасдиклайман»
Download 311.07 Kb.
|
май ойи 2023 йил
- Bu sahifa navigatsiya:
- КОНСПЕКТИ «ТАСДИКЛАЙМАН» Мискин электр таъминоти масофаси бош муҳандиси __________М.А.Джумаев
- 1) “ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРИДА СОДИР БЎЛГАН ИШЛАБ ЧИЩАРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БАХТСИЗ ХОДИСАЛАРНИ ВИДЕОРОЛИКЛАР ОРҚАЛИ КЎРСАТИБ ТАХЛИЛ ҚИЛИШ.
“Ўзбекистон темир йуллари”АЖ Қўнғирот минтақавий темир йўл узели Мискин электр таъминоти корхонасининг бўлим ва цехларидаги ишчи-ходимларга 2023 йил май ойи мехнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги буйича ўтказиладиган техник машғулот КОНСПЕКТИ «ТАСДИКЛАЙМАН» Мискин электр таъминоти масофаси бош муҳандиси __________М.А.Джумаев «____»________________2023 й. 2023-йил май ойи учун ишчи ходимлар билан техник машғулот ўтказиш бўйича конспект 1) “ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРИДА СОДИР БЎЛГАН ИШЛАБ ЧИЩАРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БАХТСИЗ ХОДИСАЛАРНИ ВИДЕОРОЛИКЛАР ОРҚАЛИ КЎРСАТИБ ТАХЛИЛ ҚИЛИШ. 2) МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ (НБТ-313 НИЗОМИ 4-БОБ, 4,5,6,7-БУЛИМЛАРИ.) IV-боб. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил қилиш. 26. Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 12-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарорига 5- илова “Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини яратиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова ва 2- иловага 50 ва ундан ортиқ транспорт воситалари мавжуд бўлган корхоналарида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари (лавозим киритилади) ташкил қилинади. Ходимлар ва транспорт воситаларининг сони бундан кам бўлган корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мажбуриятларини бажариш раҳбарлардан бирига юклатилади. 27. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари касаба уюшма қўмитаси билан келишилган Низомга мувофиқ ишлайди ва корхонанинг асосий хизматларига тенглаштирилади ва корхона раҳбарига бўйсунади. 28. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари мутахассислари ўзларининг лавозим вазифаларига тааллуқли бўлмаган ишларни бажаришга жалб қилинмайди. 29. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари фақатгина корхона фаолияти тугатилганда бекор қилинади. 30. Корхонанинг ҳар бир иш жойидаги меҳнат шароитлари меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари, қоидалари ва меъёрларига мувофиқ бўлиши керак. 31. Корхона меҳнатни муҳофаза қилишга жамоа шартномасида белгилаб қўйилган зарурий маблағларни ажратиши шарт, агар у тузилмаган бўлса иш берувчи билан касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасида тузилган келишувга асосан ажратади. 32. Корхона ўзининг хўжалик юритиши, тижорати, ташқи иқтисодиёти ва бошқа фаолияти, шунингдек бошқа манбалардан тушган даромадлар ҳисобига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича марказлаштирилган жамғармаларини тузиши мумкин. 33. Меҳнатни муҳофаза қилишга ажратилган маблағлар бошқа мақсадларда ишлатилиши мумкин эмас. 34. Корхоналар меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажармаганда, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан ижтимоий суғурталашга юқори таърифларда маблағлар ажратади, улар меҳнат шароитининг ҳолати, бажариладиган ишларнинг хавфлилиги, зарарлиги ва оғирлигидан келиб чиққан ҳолда вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилади. 35. Ўзбекистон Республикаси қонунчиликларида белгиланган тартиб ва шароитларда корхона ходимлари бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий суғурта қилинади. V боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини назорат ва таҳлил қилиш 167. Назорат меҳнатни муҳофаза қилишни бошқаришнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Қуйидагилар назоратга олинади: а) иш жойлари ҳолатининг уларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлилиги; б) меҳнат қонунчилиги, директив органларнинг қарорларига, меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа меъёрий ҳужжатлари, давлат стандартлари ва қоидалари талабларига риоя қилиниши; в) меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш вазифаларининг амалга оширилиши бўйича ишларнинг бажарилиши; г) ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида ва тўғри текширилиши; д) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмалар, тадбирлар ва режаларнинг бажарилиши; 168. Қуйидагилар ички назоратнинг асосий турлари ҳисобланади: а) иш раҳбари ва бошқа мансабдор шахсларнинг тезкор назорати; б) маъмурий-жамоатчилик (уч босқичли) назорати; в) меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари томонидан амалга ошириладиган назорат; г) бош мутахассислар хизматлари томонидан амалга ошириладиган назорат; д) жамоатчилик назорати. 169. Назорат тизими асосан цех ва бўлим хизматлари, усталар, бригадирлар ва муайян иш бажарувчиларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўз вазифаларини бажаришини текширишга қаратилиши керак. Назоратнинг барча турлари нафақат меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари, қоидалари ва меъёрларидан четга чиқишларни аниқлаши, балки қоида бузарликларни келтириб 83 чиқарувчи сабабларни таҳлил қилиши, шунингдек уларни бартараф этиш тадбирлари ишлаб чиқилишини қамраб олиши лозим. Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини назорат қилишда меҳнат шароитлари параметрлари, ишлаб чиқариш ускуналари ва технологик жараёнларнинг хавфсизлиги, ходимларнинг ҳимоялаш воситалари сифати устидан назорат қилиш бўйича ўлчаш услублари ва воситаларини қамраб олган метрологик таъминот кўзда тутилиши лозим. 170. Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини таҳлил қилиш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин: бахтсиз ҳодиса ва касб касалликлар ҳақидаги материаллар (Н-1 шаклидаги далолатнома)дан; касалликка чалиниши ва меҳнатга қобилиятини вақтинча йўқотганлиги ҳақидаги маълумотлар (3-1 шаклидаги меҳнатга қобилиятсизлик варақалари) дан; авария, ёнғин чиқиш, қулаш ва ҳ.к.ни текшириш далолатномаларидан; назорат ташкилотлари, меҳнат техник инспекцияси, меҳнат шароитлари бўйича давлат экспертларининг кўрсатмаларидан; иш жойларини аттестация қилиш маълумотларидан; цехларнинг санитария-техник ҳолати паспортлари маълумотларидан; назоратнинг 1 ва 2-босқичларни текширув журналларидан, 3-босқич далолатномаларидан. 171. Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини таҳлил қилишда қуйидагилардан фойдаланиш мумкин: меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича иш режалари ва уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлардан; меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқларни ўтказилганини қайд этиш журналларидан; меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациялаш баённомаларидан; назоратнинг 2 ва 3 - босқичларини ўтказиш жадвалларидан; меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажлисларларнинг баённомаларидан; ускуналарни режали олдиндан таъмирлаш ва синов жадвалларидан; меҳнатни муҳофаза қилишни моддий таъминлаш буюртмалари ва бошқа ҳужжатлардан. 172. Меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари билан шуғулланадиганлар ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларидан, ходимларнинг тайёргарлигидан келиб чиққан ҳолда корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини баҳолаш учун кўрсаткичларнинг ҳар-хил тизимларини ишлаб чиқишлари ва улардан фойдаланишлари мумкин. Масалан, цехлар ва ишлаб чиқариш бригадаларида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини баҳолаш учун иш жойларида меҳнат шароитларини, ходимларни меҳнат хавфсизлиги қоидаларига сифатли ўқитилишини, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурият ва муҳандис-техник ходимларнинг ижроия фаолиятини тавсифлайдиган кўрсаткичлардан фойдаланиш тавсия этилади. Download 311.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling