Конспекти «тасдиклайман»
Ташқи қон кетишида биринчи ёрдам кўрсатиш
Download 311.07 Kb.
|
май ойи 2023 йил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Капилляр қон кетиши белги ва аломатлари
- Биринчи ёрдам кўрсатиш
- Бурун қонаши
Ташқи қон кетишида биринчи ёрдам кўрсатиш:
1. Жароҳат сиқилади; 2. Шикастланган қўл ёки оёқни баландроқ кўтарилади; 3. Жабрланувчини орқаси билан ётқизилади; 4. Босиб турувчи боғлам қўйилади; 5. Шокка қарши чора қўлланилади. Артериал қон кетишида артерияни бармоқ билан босиш услуби артериал қон кетишини тўхтатишнинг бир усулидир. Бу усул, жароҳатни бевосита босиш билан бирга қўлланилади. Бу усулда биринчи ёрдам кўрсатаётган одам ўз қўли билан артерияни шикастланган жойдан юқорироқдан босади. Артериянинг бармоқ билан босиладиган нуқталари кўп, лекин икки асосий: елка ва сон артерияларини эслаб қолиш керак. Бу ишни камида ўн минут давомида қилиш зарур. Бунинг асосий камчилиги шундаки, ёрдам кўрсатаётган одам бу вақт ичида бошқа иш қила олмайди. Қўл-оёқдаги назорат қилиб бўлмайдиган қон кетишида боғлам (жгут) қўйиш артериал қон кетишини тўла тўхтатишнинг самарали усулидир. Қуйида боғлам қўйиш қоидалари келтирилган: 1. Боғлам жароҳатланган жойдан тахминан 5 см юқори қўйилиши керак; 2. Шикастланган қўл ёки оёқ билан боғлам орасига қатлам қўйилади; 3. Боғлам сифатида бир неча бор тахланган учбурчак боғичга ўхшаш газламадан фойдаланиш мумкин, у қўл ёки оёқ атрофига икки марта ўралади. Арқон ёки чилвирдан фойдаланиш мумкин эмас, чунки улар қуйида жойлашган тўқимани зарарлантириши мумкин; 4. Боғламни бир бор боғлаб, биронта нарса (ручка, қайчи, тахтача)ни устига қўйиб, унинг устидан яна бир бор боғлаб қўйилади, сўнг қон оқиши тўхтамагунича айлантирилади. Нарсани икки марта тугиб маҳкамлаб қўйилади; 5. Боғламни ҳар 15-20 дақиқада бўшатиб турилади. Жгут қўйилган вақт ва сана ёзиб қўйилади. Капилляр қон кетиши белги ва аломатлари: 1. Капилляр қон оқишда қон кичкина жароҳатдан оқаёт-гандек бўлади; 2. Қон паст босим остида оқиб чиқади; 3. Капилляр томирдан оқадиган қон артериал қон сингари оч қизил рангда бўлмайди; 4. Қон тез қуюлади. Биринчи ёрдам кўрсатиш: 1. Жароҳатни антисептик эритма ёки сув билан совунлаб ювилади; 2. Ифлосланган жароҳатни тозалаш учун тоза салфетка ёки стерилланган тампондан фойдаланилади. Доим жароҳатнинг ўртасидан бошлаб, четига қараб тозалаб борилади. Кейинги ҳар ишда салфетка алмаштирилади; 3. Кичикроқ боғлам қўйилади; 4. Ярага инфекция тушиши хавфи бўлган тақдирдагина врач ёрдами лозим бўлади; 5. Жароҳатни ювиш учун спиртдан фойдаланиш мумкин эмас. Бурун қонаши Бурунда шикастланганда қон кўп кетадиган кўплаб қон томирлар мавжуд. Одатда қон бурун катакларидан оқади, лекин нафас олганда нафас йўлига тушиб, бўғилишга ёки қайт қилишга олиб келиши мумкин. Бурун, одатда, зарбадан шикастланади. Натижада қон оқади. Юқори қон босими ёки денгиз сатҳидан баландликнинг кескин ўзгариши ҳам бурун қонашига олиб келиши мумкин. Download 311.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling