Конституцияга таклиф этилаётган ўзгаришлар рўйхати Конституциядаги 28 та модданинг роппа-роса ярми – 64 тасини ўзгартириш ва та янги модда қўшиш таклиф этиляпти
Download 36.41 Kb.
|
Konstitutsiya
27-моддадаги шахсий ҳаёт дахлсизлигига оид нормалар кучайтириляпти:
Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсиз бўлиши, шахсий ва оилавий сири, ўз шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Ҳар бир шахс ёзишмаларни, телефон ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали сўзлашувларни, почта-телеграф жўнатмаларини ҳамда бошқа хабарларни амалга ошириш эркинлиги ва уларнинг сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда, суднинг қарорига асосан йўл қўйилади. 28-моддадаги: “Ўзбекистон Республикаси фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир” деган норма қуйидагича таҳрирга ўтказиляпти: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосларда бўлиб турган ҳар бир шахс республика ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно. Ҳар ким республикадан ташқарига чиқиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистонга монеликсиз қайтиш ҳуқуқига эга. 29-моддада интернетдан фойдаланиш ҳар кимнинг ҳуқуқи деб эълон қилинмоқда (ҳозирча истиснолар, хусусан суд қарорлари билан чеклашга оид қўшимчалар лойиҳада йўқ): Ҳар ким интернет жаҳон ахборот тармоғига кириш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга. 30-моддада шахснинг ўзига тааллуқли ҳужжатлар ва маълумотларга оид ҳуқуқлари аниқ ёзилмоқда: Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар кимга ўз ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлаши шарт. Ҳар ким давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, жамоат бирлашмаларида, ташкилотларда ўзи ҳақида тўпланган маълумотлар билан танишиш ва нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, шунингдек ноқонуний йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмаган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб этиш ҳуқуқига эга. Download 36.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling