Конституцияга таклиф этилаётган ўзгаришлар рўйхати Конституциядаги 28 та модданинг роппа-роса ярми – 64 тасини ўзгартириш ва та янги модда қўшиш таклиф этиляпти


Download 36.41 Kb.
bet9/16
Sana30.04.2023
Hajmi36.41 Kb.
#1406224
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
Konstitutsiya

44-моддага қуйидагича янги банд киритиляпти:

  • Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши учун инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ва халқаро институтларга мурожаат қилишга ҳақли.

Амалдаги 45-модда қуйидагича битта банддан иборат: “Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир”. Мазкур моддага қуйидагича иккинчи банд қўшилади:

  • Давлат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёт сифатини оширишга, уларга жамият ва давлат ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг равишда иштирок этиш учун шарт-шароитлар яратишга ҳамда уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чоралар кўради.

49-моддадаги “Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир” деган жумла ўрнига қуйидагилар киритилади:

  • Тарихий, маънавий, маданий ва табиий мерос давлат томонидан муҳофаза қилинади.

  • Давлат ва жамият миллий қадриятларни ҳимоя қилиш, Ўзбекистон халқи маънавий ва маданий меросининг узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Амалдаги 52-моддада шундай ёзилган: “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар”. Юқоридаги икки жумладан олдин қуйидагича янги жумла киритилади:

  • Ватанга бўлган садоқат муқаддасдир.

53-моддага иқтисодиёт ва тадбиркорликка оид қатор янги нормалар, хусусан қуйидагилар қўшилади:

  • Тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, ўз фаолиятининг йўналишини мустақил равишда танлашга, тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақли.

  • Ўзбекистон Республикасида товарларнинг, хизматларнинг, ишчи кучининг ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.

  • Иқтисодий фаолиятда инсофсиз рақобатга, монополлаштиришга йўл қўйилмайди.

  • Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда бекор қилинмайди.

Конституцияга янги 531-модда қўшилади:

  • Ҳеч бир шахс ўз мол-мулкидан суднинг қарорисиз маҳрум этилиши мумкин эмас. Мулкни жамоат эҳтиёжлари учун мажбурий равишда бошқа шахсга ўтказиш қонунда назарда тутилган алоҳида ҳолларда ҳамда тартибда унинг ўрнини олдиндан ва тенг қийматда қоплаш шарти билан амалга оширилиши мумкин.


Download 36.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling