Конституцияга таклиф этилаётган ўзгаришлар рўйхати Конституциядаги 28 та модданинг роппа-роса ярми – 64 тасини ўзгартириш ва та янги модда қўшиш таклиф этиляпти


Download 36.41 Kb.
bet1/16
Sana30.04.2023
Hajmi36.41 Kb.
#1406224
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Konstitutsiya


Конституцияга таклиф этилаётган ўзгаришлар рўйхати
Конституциядаги 128 та модданинг роппа-роса ярми – 64 тасини ўзгартириш ва 6 та янги модда қўшиш таклиф этиляпти.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини эълон қилди.
Лойиҳада асосий қонуннинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритиш ҳамда 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда (прим-моддалар) қўшиш таклиф этилмоқда.
Kun.uz ўз ўқувчиларига қулай бўлиши учун 20 бетдан иборат қонун лойиҳасини юридик қолипдан соддароқ форматга ўтказиб, зарур ҳолатларда амалдаги Конституция билан таққослаган ҳолда эълон қилмоқда.
Таъкидлаш лозим, қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамалари портали – regulation.gov.uz сайтида эмас, Meningkonstitutsiyam.uz сайтида pdf форматда эълон қилинди. Бу эса фуқароларда лойиҳага моддама-модда фикр билдириш ва онлайн муҳокама ўтказиш имкониятини чеклайди. Аввалроқ Kun.uz барча НҲҲ лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун мажбурий тартибда regulation.gov.uz'га жойланиши тартиби бекор қилингани ҳақида ёзганди.
1-моддадаги “Ўзбекистон – суверен демократик республика” жумласини қуйидагича ўзгартириш таклиф этилмоқда:

1-модда ўзгаргач, уни бошқа ҳеч қачон ўзгартирмаслик белгиланмоқда. Бунинг учун 127-моддага (бу моддада Конституцияни ўзгартириш принциплари ёзилган) қуйидагича иккинчи қисм қўшилади:

  • Ушбу Конституция 1-моддасининг ва ушбу моддаси иккинчи қисмининг қоидалари қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас.

13-модда кенгайтирилиб, унга хусусан қуйидаги қоидалар қўшилиши кутиляпти:

  • Инсонга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси давлат органи томонидан кўзланадиган қонуний мақсадга эришиш учун етарли бўлиши ҳамда манфаатдор шахсларга имкон қадар қийинчилик туғдирмаслиги керак.

  • Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади.


Download 36.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling