Конституцияга таклиф этилаётган ўзгаришлар рўйхати Конституциядаги 28 та модданинг роппа-роса ярми – 64 тасини ўзгартириш ва та янги модда қўшиш таклиф этиляпти
Download 36.41 Kb.
|
Konstitutsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- 43-модда
41-модданинг амалдаги таҳрири бундай: “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”. Бу моддани қуйидагича янги таҳрирга ўтказиш таклиф этилмоқда:
Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга. Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантиришга кўмаклашади. Давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотларига ўқишга кириши учун мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлайди. Бепул умумий ўрта таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Умумий ўрта таълим мажбурийдир. Мактаб ишлари, мактабгача таълим ва тарбия давлат назоратида бўлади. Таълим бўйича алоҳида эҳтиёжларга ва индивидуал имкониятларга эга бўлган болалар учун таълим ташкилотларида инклюзив таълим ва тарбия ташкил этилади. Давлат истеъдодли ёшларнинг моддий аҳволидан қатъи назар, таълимни давом эттиришини кафолатлайди. Давлатга қарашли, хусусий ва бошқа шаклдаги таълим муассасалари ҳамда ташкилотларини ривожлантириш учун давлат тенг шарт-шароитлар яратади. Педагог ходимларнинг мақомини ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш жамият ва давлатнинг мақсади ҳамда масъулиятли вазифасидир. Педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга, шунингдек уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига монелик қилишга йўл қўйилмайди. Конституцияга қуйидаги мазмундаги 411-модда қўшилмоқда: Ҳар ким давлат таълим ташкилотларида танлов асосида бепул олий маълумот олишга ҳақли. Олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари қонунда белгиланган доирада ўзини ўзи бошқариш, академик эркинлик, шунингдек тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга. Давлат илм-фанни ривожлантиришга, жаҳон илмий ҳамжамияти билан илмий алоқалар ўрнатишга кўмаклашади. 42-моддага илмий ва техникавий ижод эркинлигидан ташқари, бадиий ижод эркинлиги ҳам қўшилади: Ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Конституцияга 421-модда қўшилмоқда: Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, болалар ҳамда ёшларни маънавий ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратади. Амалдаги 43-модда қуйидагича битта жумладан иборат: “Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди”. Мазкур моддани қуйидагича қайта ёзиш таклиф этилмоқда: Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мақсадидир. Давлат инсон ва фуқаронинг Конституцияда ҳамда қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлайди. Ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Download 36.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling