Конституцияга таклиф этилаётган ўзгаришлар рўйхати Конституциядаги 28 та модданинг роппа-роса ярми – 64 тасини ўзгартириш ва та янги модда қўшиш таклиф этиляпти


Download 36.41 Kb.
bet7/16
Sana30.04.2023
Hajmi36.41 Kb.
#1406224
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Konstitutsiya

39-моддадаги: “Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас” деган жумладаги “тирикчилик учун зарур энг кам миқдор” деган сўзлар “энг кам истеъмол харажатлари” деб ўзгартирилмоқда.
39-моддага ижтимоий ҳимояга оид қуйидагича янги бандлар ҳам қўшиляпти:

  • Давлат ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд ва кам таъминланган, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни қонунда белгиланган тартибда уй-жой билан таъминлайди.

  • Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини амалга ошириш учун зарур тенг шароитларни яратади.

  • Ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан ҳар қандай ажратиб қўйиш, ҳисобга олмаслик, четлатиш, чеклаш ёки ортиқча ён босиш, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг объектлар ва хизматлардан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратишдан бўйин товлаш тақиқланади.

40-моддага соғлиқни сақлашга оид қуйидагича нормалар қўшиляпти:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг қонунда белгиланган ҳамда тез ва шошилинч тиббий ёрдамни ҳам ўз ичига оладиган кафолатланган ҳажмини бепул олишга ҳақли.

  • Давлат соғлиқни сақлашнинг давлат, хусусий ва бошқа тизимларини ривожлантириш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, тиббий суғуртанинг турли шаклларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича зарур чоралар кўради.

  • Давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва ҳимоя қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

  • Давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини ҳимоя қилиш ва тиклаш, уни ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўради.

Конституцияга 401-модда қўшилмоқда:

  • Ҳар ким соғлом ва қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний ахборотга эга бўлиш ҳамда ўз соғлиғига ёки мол-мулкига экологик ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эга.


Download 36.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling