Конституцияга таклиф этилаётган ўзгаришлар рўйхати Конституциядаги 28 та модданинг роппа-роса ярми – 64 тасини ўзгартириш ва та янги модда қўшиш таклиф этиляпти


Download 36.41 Kb.
bet11/16
Sana30.04.2023
Hajmi36.41 Kb.
#1406224
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Konstitutsiya

64-моддада ота-оналар зиммасига юклатилган вазифалар уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига ҳам юклатилмоқда. Бу вазифалар қаторига болаларни вояга етгунга қадар боқиш ва тарбиялашдан ташқари, уларнинг таълими, соғлом ва тўлақонли камол топиши ҳақида қайғуриш ҳам қўшилмоқда.
65-моддадаги: “Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади” деган жумла ўрнига қуйидагилар ёзилади:

  • Боланинг манфаатлари, болаларнинг тўлақонли, жисмоний, ақлий ва маданий ривожланиши учун барча шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишидир.

  • Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.

  • Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросидан фахрланиш туйғусини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади.

70-модданинг амалдаги таҳрири бундай: “Суверен Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради. Қорақалпоғистон Республикасининг суверенитети Ўзбекистон Республикаси томонидан муҳофаза этилади”.
Мазкур моддани қуйидагича шаклга ўтказиш кўзда тутилмоқда:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳамда қонунчилигида назарда тутилган барча ҳуқуқ ва эркинликлар кафолатланади.

74-модданинг амалдаги таҳрири бундай: “Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан Қорақалпоғистон Республикаси халқининг умумий референдуми асосида ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга”.
Мазкур моддани икки қисмдан иборат қуйидагича шаклга ўтказиш таклиф этилмоқда:

  • Қорақалпоғистон Республикаси ўз ҳудудида қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ҳамда қонунларига, Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига мувофиқ амалга оширади.

  • Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Қорақалпоғистон Республикасининг олий мансабдор шахсидир.


Download 36.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling