Конституцияси – халқ манфаатлари йўлида


Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга


Download 186 Kb.
bet4/13
Sana18.06.2023
Hajmi186 Kb.
#1592796
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Янги Конституция

Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.
Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.
Ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга фақат қонунга мувофиқ ҳамда фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ошкор этилишининг олдини олиш мақсадида зарур бўлган доирада йўл қўйилади”.
Мазкур норма орқали Интернетдан фойдаланиш учун давлат томонидан шарт-шароитларни яратилиши бир қатор инсон ҳуқуқларни амалга ошириш имкониятини тақдим этади. Авваламбор, ҳар бир шахснинг Интернет орқали ахборот излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ҳуқуқий кафолатини мустаҳкамлайди. Қолаверса, ҳар бир шахснинг Интернет орқали ўз ҳуқуқларини, масалан, билим олиш ёки ўқитиш, хизматлардан фойдаланиш ёки уларни кўрсатиш, тижорий фаолиятни амалга ошириш, узоқдаги яқин қариндошлари билан алоқа қилиш ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятини яратади. Энг муҳими, юртимизнинг чекка ҳудудларда яшовчи аҳолини ҳам Интернет тармоғи билан қамровини янада оширишга хизмат қилади. Фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳамда уни ифодалаш инсоннинг энг муҳим ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Ахборот, ундан фойдаланиш, уни таҳлил қилиш ва тезкорлик билан тарқатиш имконияти замонавий жамиятда инсон юксалишининг асосий шартидир. бир томондан, амалдаги модда шаклан кенгайган – икки бандлик матн тўрт бандга кўпайган бўлса, иккинчи томондан, ушбу конституциявий нормаларнинг мазмун-моҳиятидаги қамров кўлами тубдан ортган. Энг асосийси, янги нормалар билан ҳар бир шахснинг Интернет жаҳон ахборот тармоғига кириш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқи эътироф этилиб, мазкур ҳуқуқнинг таъминланиши учун бевосита давлатнинг ўзи шарт-шароитлар яратиши аниқ белгиланмоқда. Шу нуқтаи назардан, бугунги “рақамлаштириш” замонида демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли очиқ жамият барпо этаётган аксарият давлатлар қатори Ўзбекистон ҳам ўз Конституциясида фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлигига оид янги нормаларни мустаҳкамлаётгани, бир томондан, фуқароларимизнинг бу борадаги ҳуқуқлари ва эркинликлари амалга ошишига хизмат қилса, иккинчи томондан, ҳар бир инсоннинг ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга.
42-модда “Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг белгиланиши биринчи навбатда ҳар бир фуқаронинг қилган меҳнати қадрланиши ҳамда ўз меҳнатига яраша ҳақ олиш кераклигини билдиради. Бу ўз навбатда иш берувчиларни одилона меҳнатга ҳақ тўлаш мажбуриятини янада мустаҳкамласа, ишчиларнинг ўз меҳнатига яраша ҳақ талаб қилишини мустаҳкамлайди. Инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш деганда, инсоннинг яшаш харажатларини (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, коммунал, транспорт, алоқа ва бошқа) қоплаш, шунингдек таълим олиш, соғлиқни сақлаш, дам олиш ва бошқа эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга бўлиши тушунилади. Давлат фуқарога меҳнатига яраша иш ҳақи тўланишининг чораларини кўриши ва кафолатларини таъминлаши, иш берувчи эса ходим олдидаги мажбуриятларини бажариши лозим. Давлат меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилашда мамлакатдаги иш ҳақининг умумий даражаси, истеъмол нархлари, ижтимоий нафақалар ва ижтимоий қатламларнинг турмуш даражасини қиёсий ҳисобга олган ҳолда ходим ва оилаларининг эҳтиёжларини эътиборга олиши ҳам зарур бўлади. Инсоннинг меҳнатга ва муносиб ҳаёт шароитларига, ишсизликдан ҳимояланишга бўлган ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш – конституциявий ислоҳотларнинг муҳим мақсадидир. Мазкур ишлар мунтазам, тизимли амалга оширилиши, ортга қайтмайдиган жараёнга айланиши учун мустаҳкам конституциявий кафолат лозим. Бундан ташқари, Асосий қонунимизда ҳар бир шахснинг қулай меҳнат шароитида ишлаш, меҳнати учун муносиб ҳақ олиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи ҳаёт кечириши учун етарли миқдорда бўлишини белгилашни таклиф этамиз. Бош қомусимизда ҳомиладорлиги ёки ёш боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланиши қатъий белгилаб қўйилиши шарт деб белгиланган.
Қисқача қилиб айтганда, ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади. Бу эса, биринчи навбатда, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, меҳнат бозоридаги ҳуқуқларини таъминлашга имкон беради. Энг муҳими, мазкур модданинг қўлланилиши нафақат меҳнат бозорида, балки бутун жамиятда хотин-қизларга нисбатан камситишларга барҳам бериш учун конституциявий асос яратишни таъминлайди.
43-модда “Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўради.

Download 186 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling