Конституцияси – халқ манфаатлари йўлида


Давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди


Download 186 Kb.
bet9/13
Sana18.06.2023
Hajmi186 Kb.
#1592796
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Янги Конституция

Давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди. Конституцияда илгариги “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартирилганлиги, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилинганлиги нафақат ҳуқуқ ва эркинликларни мустаҳкамлади, балки уларни амалга оширишнинг реал имкониятларини таъминлаш чора-тадбирларини, кафолатларини ҳам яратди. Буни биз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси муқаддимасиданоқ “Биз, Ўзбекистоннинг ягона халқи,инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, миллий ва умуминсоний қадриятларга, давлат суверенитети принципларига содиқлигимизни тантанали равишда эълон қилиб” деган сўзлардан бошланишидан кўришимиз мумкин. Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларининг бундай юксак меъёрда белгиланиши 1948 йилда қабул қилинган «Инсон ҳуқуқларининг Умумжаҳон декларацияси» ғояларига тўла мос келади. Ушбу норма юртимиз ва халқимизнинг фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлганлиги билан аҳамиятлидир. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими институционал базасининг кенгайтирилиши ва мустаҳкамланиши ушбу йўналишдаги халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш йўналишида кейинги йилларда бажарилаётган ишларнинг натижаси бўлди. Жумладан, Президентимизнинг 2020 йил 22 июндаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши мазкур йўналишда қўйилган яна муҳим қадам бўлди. Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегияда жиноятчиликнинг, айниқса, одам савдоси, коррупция, қийноққа солиш, уюшган ва трансмиллий жиноятчиликнинг олдини олиш ва бу иллатларга қарши курашиш, шунингдек, ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар ва маҳкумларни сақлаш жойлари тизимида одил судловга ва инсон ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш каби белгиланган йўналишлар омбудсманнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Бу йўналишларда у самарали ва таъсирчан фаолият юритиши мумкин. Чунки у оддий халққа жуда яқин, мақбул ҳокимият ресурси ҳисобланади. Халқ дардига қулоқ солиб, уларнинг бузилган ҳуқуқларни тиклаш орқали омбудсман институти фуқаролар ва давлат ҳокимияти ўртасидаги уйғунлик мустаҳкамланишини таъминлайди. Шунингдек, у парламентнинг ижро ҳокимияти, айниқса, унинг ўрта ва қуйи бўғини фаолияти устидан парламент назоратининг таъсирчан воситасидир.
55-модда. “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Download 186 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling