Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.
Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланади.” Тадбиркорлик фаолияти учун том маънода асос солувчи норманинг киритилиши мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитига ижобий таъсир кўрсатади.
Агар тадбиркорлик фаолиятини самарали юритишда мазкур норма қандай аҳамият касб этишига назар ташлайдиган бўлсак,
Биринчидан, тадбиркорларни қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш ҳақли эканлигини белгиланиши, даромад олиш фаолиятининг асосий мақсади бўлган тадбиркорлар учун иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида фаолият юритиш имкониятини тақдим этади. Бунда, муайян фаолият билан шуғулланиши қонун ҳужжатлари билан тақиқ қўйилмаганлиги талаб этилади холос.
Иккинчидан, ўз фаолият йўналишини мустақил равишда танлаш ҳуқуқи тадбиркорларга ўз бизнес стратегияларини бошқа шахсларни, давлат органи ва уни мансабдор шахсларининг ўзбошимчалик билан аралашувисиз ўз хоҳиши ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятини беради.
Конституцияга киритилган мазкур қўшимчалар эркин бозор иқтисодиётини энг муҳим талабини ўзида ифода этиб, “қонунда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятга рухсат берилади” тамойили асосида тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни асосий мезонларини конституциявий даражада мустаҳкамлайди. Янги таҳрирдаги Конституцияга киритилган ўзгаришлар иқтисодиётни эркинлаштириш ва бозор механизмларини кенг жорий қилиш тамойилларига асосланган ислоҳотларнинг янги босқичида давлатнинг иқтисодиётдаги ролини камайтириш, иқтисодий жараёнларни маъмурий тартибга солиш дастакларидан фойдаланишни минималлаштириш, хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш орқали миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Айнан мана шу жиҳатдан олиб қаралганда, Конституцияга киритилаётган энг муҳим ўзгаришлардан бири, бу – товар ва хизматлар бозорининг барча иштирокчилари учун тенг иқтисодий-ҳуқуқий имкониятлар яратиш мақсадида, монопол фаолиятнинг қонун билан тартибга солиниши ва чекланиши Конституцияда мустаҳкамланаётганлиги ҳисобланади. Конституцияга киритилган ушбу норма рақобатни таъминлаш ва монополистик фаолиятига қарши кураш орқали давлат томонидан товар ва хизматлар бозорининг барча иштирокчилари учун тенг иқтисодий-ҳуқуқий имкониятларни яратади.
76-модда Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |