Конституцияси – халқ манфаатлари йўлида
Download 186 Kb.
|
Янги Конституция
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга.
- “Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли. Ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга. Ушбу нормадан кўриниб турибдики, яъни, шахсга давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички имкониятлардан фойдаланиб бўлганидан сўнг, халқаро органларга мурожаат этиш ҳуқуқи берилганлиги янги Конституцияга киритилган муҳим қоидалардан бири ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқ шахсга ўз ҳақ-ҳуқуқини халқаро даражада ҳимоя қилиш ва низолашаётган масаласини халқаро ҳужжатлардан (конвенция, халқаро пакт ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда ҳал қилиш имкониятини яратади. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга шикоят қилиш ҳуқуқи ҳам мустаҳкамлаб қўйилди. Инсоннинг ажралмас ҳуқуқлардан бири – ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқидир. Бу умумэътироф этилган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб берилган ҳуқуқдир. Қонунчиликда ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатлаб қўйилган. Шахснинг бузилган ҳуқуқ ва эркинларини тиклаш масаласи унинг ҳаётида ўта муҳим ўрин тутганлиги сабабли, судлар томонидан чиқарилган қарорларни апелляция, кассация ёки назорат тартибида қайта кўриб чиқиш институтлари жорий этилган. Шунингдек, Ўзбекистон аъзо бўлган БМТнинг инсон ҳуқуқларига оид умумътироф этилган халқаро хужжатларида шахснинг фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ҳуқуқлар камситилганда ҳамда ирқий, аёлларга, болалар, ногиронларни камситиш ҳолати, қийноқлар, жазолашнинг шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турлари қўлланилганда фуқаро унинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган ҳолларда ҳуқуқларини тиклаш мақсадида БМТнинг тегишли қумиталарга мурожаат қилиши мумкинлиги белгиланган. Бунинг асосий шарти шундаки, фуқаро халқаро органларга мурожаат этиши учун, ушбу ҳуқуқ шахсга ўз давлатида яратилган барча ҳуқуқий ҳимоя механизмларидан қониқмаган тақдирда, ўз ҳақ-ҳуқуқларини халқаро даражада ҳимоя қилиш ва низолашаётган масаласини халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда ҳал қилиш имкониятини яратади. Шахсга давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлганидан сўнг, халқаро органларга мурожаат этиш ҳуқуқининг берилаётганлиги Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасида зиммасига олган халқаро мажбуриятларини самарали бажаришга қаратилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари хабарномалари ва қарорларини кўриб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган вазифаларнинг изчил амалга оширилаётгани унинг халқаро майдондаги обрўси янада мустаҳкамланишига ҳамда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабати шаклланишига хизмат қилади ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, уларга риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш борасида қўшимча конституциявий-ҳуқуқий кафолати ҳисобланади. 79-модда “Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради. Давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади”. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIV боби Оила, болалар ва ёшлар деб номланади. Конституцияда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигига яққол ишорадир. Ёшлар ҳуқуқлари акс этаётган ушбу моддага кўра, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради. Шунингдек, давлат ёшларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиб бериши белгилаб қўйилди. Бу борада 2017 йилда туб бурилиш юз берди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тузилди, 2020 йилда Ёшлар ишлари агентлигининг ташкил этилиши Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишни янги босқичга олиб чиқди. 30 июнь мамлакатимизда "Ёшлар куни” деб белгиланди, ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли ва тизимли ишлар йўлга қўйилди. Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламенти, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Ёшлар академияси ташкил қилинди. Ҳудудларда "Лойиҳалар фабрикаси" иш бошлади. Ўтган давр ичида ёшларни қўллаб-қувватлашга оид бир нечта қонун, ўнлаб фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш мақсадида 2021 йил мамлакатимизда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилинди. Ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантириш, уларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан ривожланиши, ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитларни яратиш мажбуриятини давлат ўз зиммасига олиши ёшлар ҳаётда ўзларини тўлақонли намоён этиш имкониятини таъминлайди. 65-модда Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Download 186 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling