Конституцияси – халқ манфаатлари йўлида


Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади


Download 186 Kb.
bet11/13
Sana18.06.2023
Hajmi186 Kb.
#1592796
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Янги Конституция

Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.
Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.
Мулкдор ўз мулки ишончли ҳимоя қилишини билса, ҳис қилсагина инвестиция киритади, тадбиркор бизнесини ривожлантиришга бор вужуди билан ҳаракат қилади. Хусусий мулк ва тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Янги таҳрирдаги Конституциясига хусусий мулк дахлсизлигига оид янги нормалар киритилди. Фуқароларнинг мол-мулкидан суднинг қарорисиз маҳрум этиш мумкин эмаслиги бўйича конституциявий норма мулкчилик муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш, хусусий мулкнинг дахлсизлигини кучайтиришга катта туртки бўлади. Шак-шубҳасиз, янгиланаётган Конституцияда фуқароларнинг мулки билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, аҳолининг уй-жойга бўлган ҳуқуқлари дахлсизлигини кафолатлаш билан боғлиқ нормаларнинг мустаҳкамланиши ҳам халқимиз, ҳам ҳаёт зарурати ҳисобланади. Хусусий мулк дахлсизлиги ҳамда ундан суд қарорисиз маҳрум этилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги нормалар Франция, Германия, Дания, Индонезия, Грузия каби давлатлар конституцияларида акс эттирилган.
Мулк дахлсизлигини таъминлаш бўйича 2021 йилда Президент фармони билан ер ислоҳоти амалга оширилиб, унга кўра ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги, ер фақат электрон аукционда сотилиши, ҳокимлар ер беролмаслиги ва олиб қўймаслиги сингари тартиблар мустаҳкамланди, қишлоқ хўжалиги еридан янада кўпроқ одамлар фойдаланадиган бўлди. Шунингдек, 2022 йилда қабул қилинган қонун билан ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби белгиланди. Унга кўра, ер участкаларини мудофаа ва давлат хавфсизлиги эҳтиёжлари, республика ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль ва темир йўллар қуриш каби мақсадларда компенсация эвазига олиб қўйиш жамоат эҳтиёжлари деб эътироф этилиши белгиланди.


67–модда. “Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди.

Download 186 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling