Конституцияси – халқ манфаатлари йўлида
Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди
Download 186 Kb.
|
Янги Конституция
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди. Умумий ўрта таълим мажбурийдир.
- Таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади .
- 51-модда .
- 54-модда
Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди.
Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади. Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди. Умумий ўрта таълим мажбурийдир. Мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир. Таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади. Ушбу нормага кўра, ҳар ким таълим олиш ҳукуқига эга. Ушбу қоидада айнан “ҳар ким” жумласидан фойдаланилгани жуда муҳим. Гап шундаки, таълим олиш ҳуқуқи субъектнинг айнан “ҳар ким” деб тафсифланиши Ўзбекистон таълим тизимида камситишга йўл қўйилмаслигини англатади. Шунингдек, бу моддада давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил тур ва шакли ҳамда давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожини таъминлаши белгиланган. Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиши, бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлаши ҳақидаги қоидалар ҳам айнан шу моддада мустаҳкамланди. Таълим олиш имкониятлари давлат томонидан кафолатланиши ҳар кимнинг шахс сифатида камол топиб, бахтли бўлиши учун муҳим омил ҳисобланади. Шуни ҳам қайд этиш жоизки, инсон ҳуқуқлари таълими – таълимнинг узвий қисми ҳисобланади. Бинобарин, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг муқаддимасида ҳар бир инсон ва жамиятнинг ҳар бир ташкилоти доимо маърифат ва таълим йўли билан инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳурмат қилинишига кўмаклашиши зарурлиги таъкидланган. Декларациянинг 26-моддасида ҳар бир инсон таълим олиш ҳуқуқига эга эканлиги, таълим инсон шахсини тўла баркамол қилишга ва инсон ҳуқуқлари ҳамда асосий эркинликларига нисбатан ҳурматни кучайтиришга қаратилмоғи лозимлиги қайд этилган. Шу нормалардан ҳам яққол кўриниб турибдики, маърифат ва таълим – инсон ҳуқуқлари жамиятда ҳурмат қилинишини таъминлашнинг энг муҳим омилларидан саналади. Шу маънода, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастури доирасида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни такомиллаштириш йўлида муҳим қадамлар қўйилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Биринчидан, Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 7 июндаги фармойишига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия ташкил этилгани долзарб ва тарихий аҳамиятга эгадир. Иккинчидан, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни янада такомиллаштириш, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди ва ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Бундан кўзланган асосий мақсад – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қоидаларини ҳамда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш, шунингдек, аҳолининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги миллий ва халқаро стандартлар тўғрисида хабардорлигини, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада юксалтиришдан иборат. 51-модда. Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли. Олий таълим ташкилотлари қонунга мувофиқ академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга. Шунинг учун ҳам таълим олиш инсоннинг фундаментал ҳуқуқларидан биридир. Мамлакатимизда ёшларнинг пухта билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида камол топиши йўлида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Буни юртимизда 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилгани ҳам яққол тасдиқлайди.Бундан кўзланган асосий мақсад иқтидорли ёшлар учун давлат гранти асосида бакалавриат ва магистратура босқичида таълим олиш орқали ҳаётда ўзларини тўлақонли намоён этиш имкониятини кенгайтиришдир. Яъни, ҳар ким давлат таълим ташкилотида танлов асосида бепул олий маълумот олишга ҳақли. Давлат истеъдодли ёшларнинг моддий аҳволидан қатъи назар, таълимни давом эттиришини кафолатлайди. Давлатга қарашли, хусусий ва бошқа шаклдаги таълим муассасалари ҳамда ташкилотларини ривожлантириш учун давлат тенг шарт-шароит яратади. Мазкур конституциявий қоиданинг белгиланиши бу борадаги ижобий йўналиш доимо сақлаб қолинишини, давлат олий таълим муассасаларида грант ўринлари йўқолмаслигини кафолатлайди. Шу билан бирга, давлат ҳисобидан ажратиладиган бепул олий таълим олиш кафолатини танлов асосида, кенг рақобат шароитларини яратган ҳолда муносиб бўлган номзодларгина қўлга киритиши учун замин яратади. Иқтидорли ёшларнинг бепул олий маълумот олиши эса мамлакатимиз келажагини белгилашда муҳим куч бўлган юқори малакали ва рақобатбардош кадрларни етиштиришга хизмат қилади. 54-модда “Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир. Download 186 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling