Конституцияси – халқ манфаатлари йўлида
Давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этади ҳамда рағбатлантиради
Download 186 Kb.
|
Янги Конституция
Давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этади ҳамда рағбатлантиради.
Янги таҳрирдаги Конституцияга фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш, уларнинг бандлигини таъминлашга оид норманинг киритилиши биринчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ҳамда ишсизликдан азият чекаётган шахсларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватлаши таъминласа, иккинчидан, ишсизлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал этилишига, янги иш ўринларини пайдо бўлишига ҳамда камбағал қатламнинг қисқартириш билан боғлиқ тизимни самарали ишлашининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамланишга замин яратади. Бу янги норма иш билан таъминланмаган фуқароларни камбағаллик ҳолатига тушиб қолишининг олди олишга ёки камбағаллик тоифасига кириб қолган фуқароларни ундан чиқариш бўйича давлат томонидан тегишли чоралар кўрилишига конституциявий кафолат сифатида хизмат қилади. Маълумки, камбағалликни қисқартириш бўйича Хитойда тажриба катта. Ушбу тажриба асосида ҳар бир вилоятда камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилиши белгиланди. Бунда, камбағаллик юқори бўлган туманларда йўл-транспорт, электр, алоқа ва туризм инфратузилмасини яхшилаш, шаҳарларни ривожлантириш, маҳаллаларни саноатлаштиришга эътибор қаратилади. Энди ҳар йили тасдиқланадиган давлат инвестиция дастурлари ҳам шу асосда шакллантирилади. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мазкур йилнинг 15 май куни камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор ўтказилган йиғилишидаги нутқида “Давлатимиз сиёсатида инсон манфаатлари, ижтимоий адолат тамойиллари устувор. Шу боисдан ҳам аҳолининг муайян қатлами ўртасида камбағаллик борлиги тан олиниб, уни қисқартириш бўйича алоҳида тизим жорий қилинди. Бунга қўшимча, жорий йил бошида барча туманлар шароитига кўра 5 та тоифага ажратилиб, табақалашган енгилликлар берилди. Буларнинг натижасида ўтган йили 1 миллион нафар, бу йил биринчи чоракда 210 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилди”, дея таъкидладилар. Шу мақсадда 2023 йил 1 июндан бошлаб “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилиши маълум қилинди. Унда иштирок этиш ихтиёрий бўлади. Дастурга 2023-2024 йилда жами 1 миллиард доллар ажратилади. Бу маблағлар ҳисобидан тадбиркорга камбағал оилалар аъзосини касбга ўқитиб, ишли қилишига қараб, амалдагидан паст фоизларда ва узоқроқ муддатга кредит берилади. Тадбиркорнинг “амалий мономарказ”ини ташкил қилиш ва жиҳозлаш ҳамда касбга ўқитиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. 44-модда Суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартибидан ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади. Болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланади. Бу борада Ўзбекистон ҳам Халқаро меҳнат ташкилотининг айни йўналишдаги 19 та конвенцияси ҳамда 1 та баённомасини ратификация қилган. Унда белгиланган тартиб ва талаблар миллий қонунчилигимизда акс эттириб келинмоқда. Таъкидлаш жоизки, мажбурий меҳнат қисқа муддатда иқтисодий фойда олиб келиши мумкин. Аммо узоқ муддатли ривожланишга ўта салбий таъсир қилади. Шу билан бирга, мамлакатнинг халқаро имиджига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ушбу норманинг Бош қомусимизга киритилиши, аввало, Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши амалга оширилаётган ишларимизнинг бардавом бўлишини конституциявий даражада мустаҳкамлайди. Қолаверса, Ўзбекистоннинг бу борадаги сиёсий қатъятидан ортга қайтмаслигини англатади ҳамда ушбу соҳада эришилган ютуқларимизни мустаҳкамлайди. Болаларни меҳнатнинг оғир шаклларидан ҳимоя қилиб, уларнинг баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилади. Дарҳақиқат, мамлакатимизда мажбурий меҳнатга барҳам берилиши, бу йўналишда қатор комиссиялар фаолият олиб бораётгани, болалар меҳнатининг олди олингани эътирофга лойиқ. Эндиликда янги таҳрирдаги Бош қомусимизда ҳам мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслигининг мустаҳкамланиши бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз бардавомлигини таъминлайди, инсон қадрини улуғлашнинг кафолати бўлади. Мажбурий меҳнатга чек қўйилиши ҳар бир ўзбекистонликнинг кундалик ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа ривожланиши натижасида ҳаёт сифати ошади. Бу қоиданинг Конституцияда алоҳида белгиланиши эса, сиёсий қатъиятдан ортга қайтилмаслигини англатади, ушбу соҳада эришилган ютуқларни қатъий мустаҳкамлайди ҳамда болаларни меҳнатнинг оғир шаклларидан ҳимоя қилиш, уларни соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишишлари учун муҳим ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилади. Айни пайтда, ушбу конституциявий норма болаларнинг соғлиғи, хавфсизлиги, тўлиқ жисмоний, ақлий ва маънавий ривожланишига таҳдид солмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган тарзда меҳнат қилишларига тўсқинлик қилмайди. 47-модда. Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга. Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади. Download 186 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling