Конституцияси – халқ манфаатлари йўлида
Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади
Download 186 Kb.
|
Янги Конституция
- Bu sahifa navigatsiya:
- 48-модда.
Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.
Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади. Мазкур киритилаётган норма бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилган. Президент томонидан Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича комиссия йиғилишида айнан уй-жой дахлсизлиги ва уй-жойни бузилишида компенсацияни қоплаб бериш билан боғлиқ масала таклиф сифатида киритилган эди. Мазкур норма янгиланаётган Конституцияда ўз аксини топаётган ижтимоий давлат ғояси билан чамбарчас боғлиқдир. Ижтимоий давлатда аҳоли ўзининг барча имкониятларига эга бўлиш ғояси ётади. Бунинг икки хил хусусияти бор. Биринчиси, шахсни уй-жойга бўлган ҳуқуқи суд орқали ҳимоя қилинишидир. Иккинчиси эса компенсация билан боғлиқ масалани ўз ичига олади. Бугунги амалдаги қонунчиликда уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқи назарда тутилган. Булар Уй-жой кодекси билан боғлиқ: Шаҳарсозлик кодекси ва Фуқаролик кодексларида мазкур масала назарда тутилган. Жумладан, Уй-жой кодексида ҳар бир шахс уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқига эга экани ва мазкур уй-жой ўзининг белгиланган талабларида бўлиши кераклиги масалалари илгари сурилган. Шунингдек, Фуқаролик кодексида эса айнан юқоридаги компенсация билан боғлиқ масала, яъни давлат томонидан фуқаронинг маълум бир мулки олиб қўйиладиган бўлса, албатта, у бунга компенсация талаб қилиши назарда тутилади. Таъкидлаш керакки, уй-жойга бўлган ҳуқуқни таъминлаш суд томонидан амалга оширилади. Шахс судга шикоят қилиши ва суд томонидан унга ўша компенсация белгиланиши назарда тутилади. Бунда компенсация мутаносиб бўлиши кераклигини, яъни ўша уй-жой нархига мутаносиб бўлиши кераклиги жуда муҳим аҳамиятга эга. Киритилаётган норманинг энг муҳим жиҳати шундан иборат. Модомики, шахснинг уй-жойи бузуляпдими, албатта, унга етказилган зарар қоплаб берилиши керак. Мазкур масала Фуқаролик кодекси билан бир қаторда “Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида”ги қонунда ҳам назарда тутилган. Яна бир муҳим жиҳати, уй-жойга бўлган ҳуқуқ ва унинг суд томонидан ҳимоя қилиниши масаласи бевосита халқаро ҳужжатларда ҳам назарда тутилган. Жумладан, халқаро ҳужжатлар орасида энг муҳими бўлган Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси, Сиёсий ва фуқаровий ҳуқуқлар бўйича халқаро пактда ҳам мана шу уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи, яъни уй-жой даҳлсизлик масаласи, уни суд томонидан ҳимоя қилиш масаласи назарда тутилган. Ва шу нуқтаи назардан, Конституцияга киритилаётган мазкур норма айнан халқаро ҳуқуқ қоидаларига ҳам бевосита тўғри келади. Норманинг яна бир хусусияти — бу аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш масаласи ҳам назарда тутиляпти. Мазкур ҳолат ҳам айнан Президент томонидан Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича комисси мажлисида айтиб ўтилган асосий таклифлардан бири ҳисобланади. Мазкур ҳолатни айнан мана шу амалга оширилаётган ислоҳотларнинг Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилиши, бунинг бардавом бўлишини кўрсатиб беради. 48-модда. “Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Download 186 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling