Конститутция билимдонлари – эртамиз эгаларидир


Download 40.5 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi40.5 Kb.
#1008784
Bog'liq
Конститутция билимдонлари – эртамиз эгаларидир


Конститутция билимдонлари – эртамиз эгаларидир
Бугуннинг ёшлари анчайин зукко, тетик. Қадамлари илдам-илдам. Боиси, улар Янги Ўзбекистон ўғил-қизларидир. Уларнинг ҳар томонлама баркамол улғайишлари, ижтимоий шаклланиши ҳам камол топиши, эркин таълим олиб, ўзлари истаган касбни пухта эгаллашлари,ижодий иқтидорининг жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун мамлакатимизда ҳамма шарт-шароитлар яратилган ҳамда кафолатланган.
Бунга жавобан, ёшларимизнинг ҳар соҳада етук ва илғор бўлишлари бугуннинг талабидир. Шу сабаб ҳам ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш барчамизнинг вазифамиздир.
Бош Қомусимизнинг 29 йиллиги муносабати билан “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан “Конституция билимдони” кўрик-танловининг ташкил этилишидан ҳам айнан шу фикрлар мақсад қилинган.
Жиззах шаҳридаги “Сайилжой” академик лицейида бўлиб ўтган мазкур танловда партиянинг вилоят кенгаши ҳодимлари, Халқ депутатлари Жиззах вилоят ҳамда шаҳар кенгаши депутатлари, ҳамкор ташкилотлар, ўқитувчилар ва талабалар, ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни партиянинг вилоят кенгаши раиси ўринбосари П.Ҳамзаев очиб берар экан, Конституция юртимизда олий мақомдаги қонун сифатида давлат қиёфаси, унинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тузилиши, бошқарувнинг демократик принциплари, жамият ривожланишининг стратегик йўналишлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатланиши ҳамда маънавий қадриятларимиз асосларини мустаҳкамланишида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.
Вилоятимизнинг барча туманларида ғолибликни қўлга киритиб кўрик-тонловнинг вилоят босқичида иштирок этган қатнашчилар 3 та шарт бўйича ўзаро беллашишди.
Тадбир қатнашчилари белгиланган шартлар асосида пухта тайёргарлик кўришгалигини, мамлакатимиздаги иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар ҳақида ўз тушунчасига эга эканлигини уларнинг тайёрлаган фотоальбом, иншо ва шеърий намуналаридан иборат кўргазмаларидан ҳам кўриш мумкин. Ёшлик шижоати жўшиб турган ўғил-қизлар ҳар бир шарт бўйича ўзларининг ҳуқуқий ҳамда сиёсий жиҳатидан билимли экани билан ҳакамларнинг, устоз мураббийлар ва тенгдошларининг олқишларига сазовор бўлишди.
Танловда ҳакамлар ҳайъати ҳар бир шарт бўйича иштирокчиларни адолат мезонлари асосида баҳолоаниб борилди. Танлов якунига кўра Жиззах юридик техникуми талабаси Каримов Абдулазиз 1-ўринга сазовор деб топилди ва танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
– Мен бу кўрик-танловга тайёргарлик кўриш жараёнида бош қомусимиз бўлган Конституциямизни, “Адолат” социал-демократик партияси Низом ва дастурларини ўқиб, ўрганишга, яхши ўзлаштиришга ҳаракат қилдим, – дейди танловнинг биринчи ўрин соҳиби Каримов Абдулазиз. – Шунингдек, кўп изланишга, мавзуларга янгича ёндашишга тўғри келди. Бу каби тадбирлар биз ёшларнинг кўпроқ ўқиб, ҳуқуқий билимларимизни мустаҳкамлашимизга ва келажакда ўз олдимизга қўйган зарурий мақсадларни амалга оширишда ўзига хос пойдевор вазифасини ўтайди.
Кўрик-танлов ғолиблари ҳамда иштирокчилари “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгашининг махсус диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши


матбуот хизмати
Download 40.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling