Числовой) бўлади ва у учун бир байт жой етарли. Бир байт жойни ўрнатиш учун конструктор ойнасининг Свойство поле қисмидан Размер поля бўлимига кирамиз ва очилувчи менюдан Байтни танлаймиз. Умуман сонли маълумотлар учун сонли формат шу ердан танланади (3.5-расм).
3.5-расм.
Навбатдаги майдон «Гуруҳ» бўлиб, унинг тури матнли ва узунлиги 7 та бўлиши етарли. Кейинги майдоннинг номи «Вилоят» бўлиб, унинг тури матнли ва узунлиги 15 та бўлиши етарлидир. Охирги майдоннинг номини «Рейтинг_бали» кўринишида оламиз. Бу майдондаги сонлар бутун бўлгани ва қиймати 100 дан ошмагани туфайли, маълумотнинг турини сонли (Числовой) ва майдон ўлчовини (Размер поля) Байт танлаш етарли. Натижада жадвал конструктори ойнасининг кўриниши 3.6-расмдагидек бўлади.
Шундай қилиб биз жадвалдаги барча майдонларни танладик. Бу ишларнинг барчаси конструктор ҳолатида амалга оширилди. Умуман жадвалга нги майдонлар қўшиш ёки олиб ташлаш, майдонларнинг турини ва ўлчамини ўзгартириш каби барча тузатишлар Конструктор ҳолатида амалга оширилади. Бу ҳолатдан чиқишдан олдин жадвалда шундай майдонни танлаш керакки (бу ҳар доим ҳам эмас, масалан ёрдамчи жадвалларда) бу майдондаги қиймат ҳар бир ёзувни бир қийматли танласин. Бизнинг мисолимизда бундай майдонга «Тал_коди» номли майдон ва ундаги қиймат, яъни талабанинг тартиб номери мос келади. Чунки ҳар бир талаба учун ягона код (номер) мавжуд.+олган майдондаги қийматлар бу ишни амалга ошира олмайди. Масалан, «Курс» номли майдондаги қийматларни оладиган бўлсак, уларда такрорланишлар мавжуд. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики бир хил курсда ў қийдиган талабалар бир қанча. нги шунингдек қолган майдонларнинг қийматлари ҳам ҳар бир ёзувни бир қийматли танлай олмайди. Фақатгина «Тал_коди» номли майдондаги қиймат (ҳар бир талабанинг ўз коди бор ва бу код бошқа талабада учрамайди) ҳар бир ёзувни бир қийматли танлайди. Access да бундай майдонлар калитли майдон (Ключевое поле) деб аталади. Калитли майдонни жадвални лойиҳалаш жараёнида (
Do'stlaringiz bilan baham: |