Конуссимон тишли ғилдираклар. 5-Маъруза. Машғулот режаси: - 5.1. Конуссимон узатмалар,уларнинг геометрик ўлчамлари ва эквивалент цилиндрсимон узатма.
- 5.2. Конуссимон ғилдиракли узатмаларни эгувчи ва контакт мустахкамликка хисоблаш.
5.1. Конуссимон узатмалар,уларнинг геометрик ўлчамлари ва эквивалент цилиндрсимон узатма. - Конуссимон тишли узатма валларнинг геометрик ўқлари ихтиёрий равишда кесишган холатда фойдаланилади.
- Кўпинча, валланинг орасидаги бурчак тўғри бўлган холларда ишлатилади, яъни бу хол тўғри тишли узатмага мос келади. Конуссимон ғилдиракларни тайёрлаш цилиндр ғилдиракларга нисбатан бирмунча мураккаб бўлиб, тишлар қирқиш учун махсус асбоб ва станоклардан фойдаланилади.
- Конуссимон ғилдиракларни талаб этилган аниқлик билан йиғиш хам қийин.
Вал ўқини ўзаро кесишуви уларнинг таянчларини жойлаштиришни қийинлаштиради, натижада ғилдиракларнинг бири осма (фақат бир томондан таянчга ўрнатилади) холда бўлади. - Вал ўқини ўзаро кесишуви уларнинг таянчларини жойлаштиришни қийинлаштиради, натижада ғилдиракларнинг бири осма (фақат бир томондан таянчга ўрнатилади) холда бўлади.
- Бу хол узатманинг илашишда тишларга таъсир этувчи юкланишларнинг нотекис тақсимланишига, динамик кучларни хосил қилишига сабаб бўлади.
- Конуссимон узатмаларда вал ўқи бўйлаб йўналган куч қиймати катта бўлиб, таянчларни тузилишини мураккаблаштиради.
- Бу холларнинг хаммаси конуссимон узатманинг юкланиш қобилияти цилиндрсимонга нисбатан 0,85 қийматни ташкил этишига сабаб бўлади, юқорида келтирилган камчиликлар хисобига 15 фоиз камайиб кетади.
5.1-расм.
Бошланғич конуссимон узатмада бўлувчи конуслик бурчаклари 1 ва 2 бўлганда туташган бўлади (5.2-расм). - Бошланғич конуссимон узатмада бўлувчи конуслик бурчаклари 1 ва 2 бўлганда туташган бўлади (5.2-расм).
- Конусларни ташкил этувчиси бўлувчи конус ташкил этувчиларига тик бўлса, бундай холларда улар қўшимча конуслар дейилади. Қўшимча конусдаги тиш кесимини тишнинг ён кесими дейилади.
- Ғилдирак тишлари уч ён кесимга бўлинади: ички, ташқи ва ўрта.
- 5.2 -расмдан кўринишича, тишларнинг ўлчами (шу билан бирга модул ҳам) конус оралиғига нисбатан мутаносиб ўзгаради. Ташқи ён кесимни модули стандартга мослаштирилган холда олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |