Болалар билан қум ўйинини ташкил этиш шартлари
Боланинг ҳохиш-истаги;
Тарбиячининг машғулот учун махсус тайёргарлиги ва ижобий ёндошуви;
Боланинг қуруқ қумга аллергияси бўлмаслиги ҳамда тери касалликлари ва тилинган яралардан ҳолислиги.
“Педагогик қумдон” жиҳозлари
Қум ўйини учун авваламбор “қумдон” керак бўлади-бу сув ўтказмайдиган ёғоч қути ёки турли ҳил шаклдаги пластик, лекин коррекцион ишлар учун тўртбурчак ёки доира шаклида бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади, идишнинг туби ва ён қисмлари кўк ёки ҳаворанг бўлиши лозим.
Ён қисмларнинг баландлиги 10 см дан паст бўлмаслиги керак. Тайёрлов гуруҳлари учун қумдонларнинг ўлчами 90х70 см бўлиши керак, улардаги қумни 2 қисмга ажратиш мумкин: ҳўл ва қуруқ. Якка машғулотлар учун бир нечта тўғри тўртбурчак шаклдаги елим идишлардан фойдаланиш мумкин. Қумдонларнинг қопқоқлари бўлиши керак, уларни шундай жойлаштириш керакки, осонлик билан тозалаш ишларини олиб бориш ва болалар қумдоннинг ҳар тарафидан кела олишлари мумкин бўлиши лозим.
Қум Сан М ва Қлари меъёрларига мос бўлиши керак, сариқ ёки оч жигаррранг тусда бўлиши лозим, сертификатланган, қум ўртача ҳажмда бўлиши керак. Қумдон қум билан 3/1 қисми тўлдирилади. Қумни ишлатишдан аввал элакдан ўтказиш, ювиш ва зарарсизлантириш ва духовкада ёки кварцда ишлов бериш лозим. Қумни бир ҳафтадан кам бўлмаган вақтда зарарсизлантириш керак. Охирги кварцланган вақти ёрлиққа ёзиб қўйилиши керак. Хўл қумни машғулот сўнггида қуритиб, текислаш лозим ва устини намлаб қўйиш керак.
Ўйин жиҳозларини танлаш (тешикли пластик идишларда сақланади)
кетмонча, белкурак, элак, воронка, энли мўйқаламлар;
турли катталикдаги турли-туман пластик шакллар (геометрик шакллар, одамлар, ҳайвонлар, транспорт воситаларини акс эттирган шакллар ҳамда хамир учун мўлжалланган қолиплар);
турли жинс ва ёшдаги инсонларни тасвирловчи кичик ҳажмдаги ўйинчоқлар (баландлиги 5-10 м.); турли ҳайвон ва ўсимликлар; транспорт кабилар;
ўйинчоқли идиш-товоқлар тўплами;
турли бино ва қурилмалар;
тош, чиғаноқ, дарахт шохи, катта тугмача каби ташландиқ материаллар; эртак қаҳрамонлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |