Ko`plikni tugallangan va tugallanmagan holda quriladi. Kichik yoshdagi bolalar tugallangan ko`plik bilan ish ko`radilar
HAYOTNING UCHINCHI VA TO`RTINCHI YILIDA BOLALARDA MIQDORIY TASAVVURLARNI RIVOJLANTIRISH
Download 144.5 Kb.
|
HAYOTNING UCHINCHI VA TO`RTINCHI YILIDA BOLALARDA MIQDORIY TASAVVURLARNI RIVOJLANTIRISH.Rеja. 1.Bolalar bogchasida va boshlangich sinflarda matеmatika fani urgatilishi orasidagi uzviylik. 2.Tayyorlov guruhlarida matеmatikani urgatish mеtodikasi. 3.Rakamlar urtasidagi munosabatlarni urgatish mеtodikasi. «Миқдор ва саноқ» бўлими «Элементар математик тасаввурларни ривожлантириш» дастурининг асосий ўзагидир. Мактабгача ёшдаги болаларнинг мазкур бўлим дастурий масалаларини ўзлаштиришлари мактабнинг бошланғич синфларида уларнинг математикани онгли ўзлаштиришларининг гаровидир.Қўлланманинг бу бўлими мактабгача тарбия факультети III —V (II—IV) курсларида сиртдан ўқийдиган талабаларга мўлжалланган. Бўлим материали талабага сессиялар орасидаги даврдагина эмас, балки болалар боғчасида машғулотлар ўтказишда ҳам ёрдам беради. Қўлланманинг бу бўлимида болаларни тўплам, миқ дор, сон билан таништиришнинг назарий ва услубий масалалари, ҳар хил ёш гуруҳларида бу тасаввурлар нинг ўзлаштирилиши устида ишлаш босқичлари очиб берилади, арифметик масалалар тузиш ва ечиш тавси фи баён қилинадИ: Талаба бу бўлим материалларидан фойдаланиб лаборатория ва назорат ишларини бажариши, тегишли савол бўйича синов ва имтиҳонларга тайёрланйши мум- кин.Миқдор ва саноқ. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ўқнтиш ўзига хос хусусиятга эга. Мактабгача тарбия ёшида ечилиши керак бўлган вазифалар ҳал қилинмаса, мактабда ўқитиш уваффақиятли бўлмайди. Бу вазифалардан бири конкрет билимлар ва тафаккур усулларидан абстракт билим ваусулларга ўтишдан иборат. Бу хил ўтиш савияси, айниқса, математика ўқитиш учун зарурдир. Бундай савиянинг бўлмаслиги ёки етарли бўлмаслиги икки томонлама қийинчиликка олиб келади. Бир томондан, мактабгача тарбия ёшидаги болалар кўпинча мактабга мавҳум математик усулларни эгаллаган ҳолда келадилар, буларни бартараф қилиш жуда қийин бўлади. Иккинчи томондан, болалар мактабда абстракт билимларни эгаллар эканлар, кўпинча уларни формал, асл мазмунини тушуииб етмаган хрлда ўзлаштирадилар. Шунинг учун ҳам конкрет шарт-шароитларда математик билимларни ўлланиш имкоиияти Жуда чекланган бўлади. Шу сабабли мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ўқитишнинг муҳим вазифася математик абстрактлашлар билан конкрет борлиқ орасидаги боғланишни таъминлайдиган билим ва ҳаракатлариинг оралиқ савиясини шакллантиришдан иборат бўлиши керак. Текширишлар шуни кўрсатмоқдаки, мактабгача ёшдаги болаларга математика ўқитишда ўтиш савияси мазмуни қуйидагилардан иборат: Биринчидан, шундай фаолият ва масалаларни ўзлаштириш керакки, уларда математик операцияларни қўллашнинг зарурлиги болаларга яққол кўриниб туради. Бу, бир томондан, боланинг амалий фаолияти Билан (бевосита боғлиқ (тенглаштириш, таққослашга оид) масалалар, иккинчи томондан, уларга шундай шартлар бериладики, бунда мазкур масалаларни математик воситалардан фойдаланмай туриб (масалан, фазода ажратиб қўйилган икки тўпламни амалда тенглаштириш)га ошириш мумкин бўлмайди. Иккинчидан, муҳитнинг шундай муносабатларини ажратиш кирадики, бу муносабатларни қўлланиш болага конкрет буюмлардан математик объектларгаўтиш (масалан, буюмларни маълум белгилари бўйича гуруҳга киритиш ва шу асосда тўплам муносабатларини, тенглик-тенгсизлик муносабатларини, қисм-бутун муносабатларини ҳосил қилиш) имконини беради. Текшириш натижалари шуни кўрсатадики, математик операциялар мактабгача ёшда ўзлаштирилган шундай масалалар ва муносабатлар асосида киритилса ва қайта ишланса, математикани эгаллаш самаралирок бўлади. Ё ҳаддан ташқари конкретлик, ё математик билимларнинг формаллиги туфайли пайдо бўладиган қийинчиликлар мазкур ҳолда пайдо бўлмайди. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ўқитишда математик билимлар таркибини текшириш тенглик-тенгсизлик, қисм-бутун муносабатлари, билвосита тенглаштириш саноқ ва арифметик амалларни тўлиқ ва онгли ўзлаштириш учун асос бўладиган содда масалалар ва муносабатларнинг ўзидан иборат эканини кўрсатди. Бу муносабат ва масалаларни (уларнинг энг. содда шаклларини) болалар 3 ёшдан бошлаб тушуна бошлайдилар. Улар бундай машғулотларга катта қизиқиш билан ёндашадилар, худди шу ернинг ўзида ўзлаштирганлари (тенглик, қисм-бутун ва ҳ. к. муносабатлари) ни ўйинларга кўчирадилар, турмушда амалий ишлар қилишда фойдаланадилар, бир-бирларига (катта ва тайёрлов гуруҳи болалари) шунга ўхшаш масалаларни таклиф қиладилар. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг математик. тасаввурларини ўрганиш, текшириш асосида элементар математик тасаввурларни шакллантириш дастури тузилди. Бу дастур қуйидаги беш бўлимдан иборат: «Миқдор ва саноқ», «Катталик», «Геометрик фигуралар», «Фазода мулжал олиш», «Вақтга нисбатан мўлжал олиш». Энди ҳар хил гуруҳларда «Миқдор ва саноқ» бўлими устида ишлаш услубияти ҳақида фикр юритамиз. Иккинчи кичик гуруҳ. Мактабгача ёшдаги кичик гуруҳ болаларини саноққа ўргатишдаги бош вазифалардан бири бир тўплам элементларини иккинчи тўплам элементлари билан таққослаш, солиштириш йўли орқали болаларни тўпламларни таққослашга ўргатишдан иборат. Бу дастлабки боскич келгусида сангок фаолиятини ривожлантиришда ката ахамиятга эга. Бола микдорий таккослаш усулларини эгаллайди. Бола санашни билмайди, шу сабабли у олдин таккосланаётган тупламларнинг кайсиниси куп кайсиниси кам эканлигини, ёки улар тенг кувватли эканлигини аниклашни урганади. Болаларда келгусида математик тасаввурларни ривожлантириш куп жихатдан санокка ургатишнинг бошлангич даврига боглик. Иккинчи кичик гурухда тарбиячи болаларда туплам, алохида бир жинсли элементлар (буюмлар) мажмуи хакидаги тасаввурларни ривожлантириш керак. Укитишни буюмларнинг сифат хоссалари ажратишга оид машклардан бошлаш керак. Масалан бир канча уйинчоклар ичидан худи тарбиячи кулидагидек уйинчокни топиш таклиф килинфади. «Худи шундай кубчани (байрокчани, шарни) бер». Шундан кейин хар хил рангли (улчамли, шаклли) 2-3 та буюм орасидан худи шу рангдаги (улчамли, шаклдаги) буюмни танлаш топшириги берилади. Навбатдаги боскич берилган белги аломатлари буйича буюмларни танлаш ва гурухларга ажратишга оид машклардан иборат булиши керак. Масалан: «Кизил рангли хама кубчаларни манна бу кутичага сол, бу кутига эса хама кизил матрёшкаларни йиг, манна бунисига эса хама ката матрёшкаларни йиг». Бундай машклар натижасида болалар хар хил буюмларнинг умумий белгилари буйича бир гурухга бирлаштириш мумкин эканлигини тушуна бошлайдилар. «Булар кугирчоклар,булар коптоклар, булар байрокчалар» каби. Тарбиячи болаларни гурухдаги буюмларнинг бирор кисми учунгина умумий булган белгиларни кура олишга ургатади. Масалан байрокчалар куплигини, аммо уларнинг базилари сарик, базилари эса Кук эканлигини курсатади. Микдор хакидаги тасаввурларни шакллантиришда бир жинсли (бир хил) буюмлардан гурухлар тузи шва гурухни алохида бумларга ажратишга доир хар хил уйин машклар маълум уринни олиши керак. Одатда бу уйин машклар дарсда маълум изчилликда утказилади. Биринчи машгулотда бир хил улчамли ва рангли мутлак айнан уйинчокларнинг – сабзилар, арчалар, жужаларнинг мажмуалари тузилади, бунда гурухда болалар канча булса, уйинчоклар хам шунча булиши керак. Тарбиячи дастлаб болаларга биттадан уйинчок улашади, уз харакатларини Ушбу сузлар билан тушунтиради: « Менда арчалар жуда куп. Мен болаларнинг ҳаммасига биттадан арча бериб чиқаман. Менда битта ҳам арча крлмайди...» Шундан кейин болаларга мурожаат қилади: «Ҳар бирингизда нечтадан арча бор?» Шундан кейин тарбиячи ҳамма ўйинчоқни йиғиб олади, бунда у бита ҳам йўқ (болада) жуда кўп (тарбиячида) сўзларига уруғ беради. Машқни бошқа ўйинчоқлар билан яна бир марта такрорлаш мумкин. Ҳар гал тарбиячи кўп, битта, биттадан, битта ҳам йўқ, ҳеч нарса йўқ сўзларини ишлатади; <сҚанча?», «Қанчадан?» — саволларини қўяди. Кичкйнтойлар буюмларни ва улар қанчаданлигини (кўп, битта) айтадилар. Машғулотнинг боришида болалар тўплам алоҳида буюмларга ажралишига ва алоҳида буюмлардан тузилиши мумкинлигига ишонч ҳосил қиладилар. Иккинчи машғулот ҳам шунга ўхшаш ўтказилади. Дастлаб олдинги машғулотда фойдаланилган ўйинчоқ турларининг бири билан иш ташкил қилинади, кейин эса ўйинчоқ ёки буюмларнинг янги хили олинади, улар бир хил бўлиши шарт эмас: улар турлича ўлчамли ва ҳар хил рангли бўлиши мумкин. У.йинчоқлар гуруҳларга ажратилади, масалан, бир саватга сариқ коптоклар, иккинчи саватга қизил коптоклар йиғилади; катта ба лиқчалар катта идишга, кичик балиқчалар кичик идиш га солинади. Машғулотнинг боришида тарбиячи умумлаштиради. Масалан: «Саватда (ёки тўр халтада) коптоклар кўп», аммо «катта тўр халтада катта коптоклар кўп, кичик тўр халтада кичик коптоклар кўп» ёки «Ариқда кўп ба- диқ сузиб юрибди», ёки «Қизил ёки сариқ қайиқчалар кўп». Бу хил машқларни камида тўрт марта ўтказиш тавсия қилинади. Болалар тўплам алоҳида элементлардан иборат эканини билиб олганларидан кейин, улар бир хил буюмлар гуруҳларини мустақил ажрат'ишни, теварак-атрофдан алоҳида (битта) буюмларни ва бу- юмлар мажмуини (кўп) мустақил. топишни ўрганади лар. Хонада цандай буюмлар кўп, қайси буюмлар битталигини айта олиш учун кичкинтойлар мураккаб фазовий-миқдорий таҳлилни амалга оширадилар, яъни қандайдир бир буюмни ажратадилар. Сўнгра унга диққат билан қараб қандай буюмлар бор-йўқлигини қараб, бир хил буюмларни ягона тўпламга хаёлан бирлаштиришлари керак. A.M. Леушина болаларда буюмларнинг миқдорий томонларини абстрактлаштириш ва бир хил буюмларни .ягона тўпламга хаёлан бирлаштириш малакасини секинаста ривожлантириш имконини берадиган машқлар тизимини ишлаб чиқди. Кичкинтойларнинг «битта» ва «кўп» тушунчалариня мустаҳкамлаш учун кўрсатилган миқдордаги буюмларни ҳар хил рангли иккита қаторга жойлаштиришни таклиф қилиш мумкин. Тарбиячи қуйидагича топшириқ беради: «Чапдаги кўк қаторга битта жўжа, ўнгдаги яшил қаторга кўп жўжа қўйинг». Қаторларнинг ўрнини алмаштириб ёки ҳар қайси қаторга .жойлаштириш керак бўлган буюмлар со- ни ҳақидаги кўрсатмани ўзгартириб, тарбиячи болаларни буюмлар -миқдорини олдин қаторлар ранги билан, кейин эса уларнинг фазовий жойлашувлари билан боғлашни ўргатади. Шунингдек, кичкинтойлар буюмларнинг чапда, ўнг- да, юкррида, пастда бир-бирига нисбатан қандай жойлашганликларини аниқлашни ҳам ўрганадилар. Топшириқни бажариб бўлганларидан кейин тарбиячи болалардан ҳар қайси қаторда қанчадан ўйинчоқ (битта ёки кўп) борлигини сўрайди. Бу хил ишга камида икки-уч машғулот ажратилади. Тарбиячи «Топшириқ» ўйинини ташкил қилиши мумкин, бу ўйинда болалар тўпламни аниқлашни, буюмларни мустақил танлашни ўрганадилар. Бу ўйин учун буюмлар бирлик ва кўпликда берилмоғи лозим, масаглан биринчи столга битта, иккинчи столга кўп ўрдакча қўйиш мумкин. Болалар тарбиячининг топшириғига ку- ра олдин кўп, кейин эса битта ўрдакчани олиб келиша- ди. 1опшириқни қийинлаштириш ҳам мумкин: бир стол- |шнг ўзига битта арча ва кўп қўзикррин қўйиш мумкин. Бу галда болалар ўйинчоқларяи олиб келмайдилар, балки столга яқин келиб, унда нималарни кўраётганларини гапириб беришади. Уйинчоқ гуруҳларини тобора ҳар хил жойга, яъни: столларга, дераза токчаларига, гиламга жойлаштириш мумкин. Топшириқни бажаришда олдин болаларнинг эътиборини хонанинг алоҳида жойларига (дераза точаси, гиламнинг ўнг томонидаги бурчакваб.)қаратиш керак, шундан кейин уларнинг ўзлари ҳам яхши ориен-тир (мўлжал) ола бошлайдилар. Болалар аввал «кўп гуллар», «Битта дарахт» кабисодда гаплардан фойдаланадилар. Кейин улар иккита содда гапни битта мураккаб гапга бирлаштиришни ўр-ганадилар: «Гуллар куп, дарахтлар эса битта». «Битта» ва «кўп» тушунчаларини мустаҳкамлаш учунҳар хил усуллардан фойдаланиш тавсия этилади. Бо-лаларга кўп марта чапак чалишни, бир марта баландсакрашни, болға билан кўп марта тақиллатишни, сўнг-ра тарбиячи болға билан неча марта тақиллатган бўл-са (2—3 мартадан кўп эмас), шунча марта тақиллатиш-ни таклиф қилиш мумкин. Ритмик, бир товушни иккин-чисидан ажратиб тақиллатиш керак. Агар болалар 2—3та товушни ажратишга қийналишса, у ҳолда ҳар қай- си уришдан кейин: «Бир, яна бир, яна бир» дейиш ке-рак. Уйинчоклар ва буюмлар билан дидактик ўйинлар ба-жариш маъқул, бу ўйинлар жараёнида болалар «битта»ва «кўп» тушунчаларини бири-биридан фарқ қилишниўрганадилар. «Қўзиқорин териш» ўйини. Тарбиячи олдин-дан гуруҳ хонасининг ҳар хил бурчакларига тагликка ўрнатилган арчаларни қўяди, арчалар остига эса қўзи-қоринларни қўяди. Шундан кейин болалар билан қўзи-қррин теришга боради. Ҳар қайси боланинг қўлида са-вати бор. Тарбиячи ўйин сюжетини ривожлантиради: «Болалар ўрмонга боришди. Лола кизил қалпоқчаликатта қўзиқорин топди. Вали эса жигарранг қалпоқчалд кичкина қўзиқорин топди. Замира ҳам катта қўз и Ко-рин топди. Шуҳрат эса кичкина қўзироқин топди». Шун-дан кейин болаларнинг ҳаммаси бир ерга тўпланиб, ҳарқайси бола топган қўзиқоринини столга қўяди. Тарбия-чи якунлайди: «Ҳар қайсингизда биттадан қўзиқорин бор эди, энди кўп қўзиқорин бўлди».«Улоқлар билан эчки»ўйини. Бу ўйиннингмақсади айрим элементлардан тўплам тузиш бўйичамашқ қилдириш. Уйин бошланишига қадар кичкинтой- ларни «Бўри билан етти улоқ» эртаги билан таништи-риш, эчки битта, улоқлар эса кўп эканини аниқлаш,ўйинчоқ эчки билан улоқларни кўриш. Шундан кейин бо-лалардан кимдир кўзини беркитади, тарбиячи эса улоқ-ларни ҳар хил жойга яширади. Эчки маърайди: «Ме-е», бола кўзини очиб, улоқларни қидира бошлайди. Тарбия-чи бундай дейди: «Улоқлар шохдор эчкидан яшириниш- ди, қайдасиз улоқчалар, қайдасиз, жажживойлар?».Бола улоқни топиб, бирсўзи билан уни столга қўйишизамоноқ эчки яна маърайди: «Ме-е». Тарбиячи эчки янабитта улоқни қидиришни сўраяпти, дейди. Уйин ҳаммаулоқ топилгунча давом этади. Энг охирида эчки «Раҳ-мат, энди улоқлар кўп, уларнинг ҳаммаси топйлди», —,дейди. «Ж а ж ж и в о й» ўйини олдинги ўйинга ўхшаш ўт-казилади. Битта мушук ва кўп мушукча, битта товуқ вакўп жўжа, битта ўрдак ва кўп ўрдакча бўлиши мумкинва ҳ. к.«Битта» ва «кўп» тушунчаларини фарқ қилдиришучун шарлар, ҳалқачалар, тошчалар ва бошқа нарсаларбилан ўйин ўтказиш мумкин. Тарбиячи столга битта вакўп буюм қўяди. У битта буюмни кўрсатиб, «Битта шар (тугма, ҳалқача)» дейди. Шундан кейин буюмлар гу-руҳларини кўрсатади ва дейди: «Қўп нарсалар (тугма-лар, ҳалқалар)». Тарбиячи болаларга биттадан шаролишни таклиф қилади ва шундай дейди: «Наимадабитта шар, Жасурда битта шар, Воҳидда битта шар. Яна битта шар кимда, кўрсатинг. Ҳар ким ўз шаринистолга саватга, қутига қўйсин. Ҳар кимда биттадан эди,.энди нечта бўлди? Кўп»'. Болаларга халтачалар, саватчалар, қутичалар тар-қатиш ва уларга олдин битта буюм, кейин эса кўп буюмсолишни таклиф қилиш мумкин. «Битта» ва кўп тушунчаларини мустаҳкамлаш учун ўйин-машқ_лардан фойдаланиш тавсия этилади. Тарбия-чи столга бир варақ қоғозни қўяди, унинг устига истал-ган ҳайвон ўйинчоқлардан, масалан, олмахонларнингбир нечтасини (5—6 тасини) қўяди. Шундан кейин бо-лаларга; мурожаат' дилади: Шайсазорда олмахонл1арькўп. Мен битта олмахонни меҳмонга чақираман. Сенҳам чақир. Ирода (Сайд). Ирода (Сайд) нечта олма-хонни чакирди? Мендаги олмахонлар нечта?» Болалар навбати билан то крғозда битта ҳам ўйин-чоқ қрлмагунча биттадан ўйинчоқ оладилар. Тарбиячисўрайди: «Майсазорда нечта олмахон қолди? (Биттаҳам қолмади). Мендаги олмахонлар қанча? .(Кўп). Янамайсазорда олмахонлар кўп бўлсин учун ' келингларбундай қилайлик. (Уйинчоқларни олдинги жойларигацуяди.) Саид (Воҳид), сенда нечта олмахон крлди?(Қолмади.). Майсазорда олмахонлар нечта бўлди?.(Кўп)». Бундай ўйин-машқларни бошқа ҳайвонлар тўп-вами билан ҳам ўтказиш мумкин, булар ўрдак билан урдакчалар, айиқ билан айиқчалар, чўчқа билан чўч-Качалар бўлиши мумкин. Бу хил машқларнинг бориши-Да бола ҳар бир гуруҳ алоҳида буюмлардан иборат эанини тушуна бошлайди, гуруҳдан битта буюмниажратишни, «кўп», «битта» тушунчаларини фарқ қи-лишни ўрганади. Бу ўринда мазкур тушунчалар бир-би-рига қарши қўйилмайди (мана—кўп, мана—битта), бал-ки бир-бирига таққосланади. «Битта» гуруҳнинг таркибийқисми сифатида қатнашади. Бу машқларни ўтказишда тарбиячи болаларга тез-тез «Қанча?» саволини беришикерак; уларни кўп, битта, битта ҳам йўқ сўзлариниишлатишга ундаши керак. Қичкинтойлар жавоб бераёт-ганида буюмларнинг ўзини ҳам, уларнинг миқдорини (битта қуёнча, кўп қуёнча) ҳам айтишларини талаб қи-яиш зарур. Машғулотга ҳар хил иллюстрация материалларнингкиритилиши ҳам болаларнинг «битта» ва «кўп» тушун-чаларини ўзлаштиришларига ёрдам беради. Чунончи,«Мушук мушукчалари билан», «Ит билан итчалар»расмларини қараб, болалар битта мушук ва кўп мушук-чалар, битта ит ва кўп итчалар дейишади, болалар бит-та сабзавот ва кўп меваларни топадилар, битта каттапомидор ва кўп кичик помидорларни топадилар.Жисмоний тарбия ва мусиқа, тасвирий фаолиятлар-га оид машгулотларда болалар ҳар доим «кўп» ва «бир-лик» тушунчаси билан учрашадилар. Масалан, копток-лар ва чўплар кўп, хода эса битта, байроқчалар ва рў-молчалар кўп, зина эса битта.Расм солиш вақтида тарбиячи болаларнинг қаламинечталигини сўрайди (ҳар кимда биттадан, ҳаммадаэса кўп). Мусиқа машғулотида болалар барабаннинг ҳар бир тақиллашига ёки бошқа мусиқа асбобининг ҳар бировозига стулга ёки столга биттадан ўйинчоқ қўядилар.Тарбиячи ўз ишида кундалик турмушдан ҳам кенгфойдаланиши мумкин. Унинг топшириғи билан болабитта, кейин яна битта қршиқ келтиради. ёки биттакатта ва кўп кичик қошиқларни келтиради. Тарбиячиболаларга китоб ўқиб берар экан, китобнинг битталиги-ни, унинг варақлари эса кўпгина эканини таъкидлайди. Участкада сайр қилиб юрганда тарбиячи, болалар эъти-борини битта терак ва кўп қарағай ўсаётганига, қумлижой битталигига, скамейкалар эса кўп эканига қара-тади. Кичик гуруҳ болалари тўпламдан алоҳида элементни ажратишга ва шу элементларни битта тўпламга бир-лаштиришга, тўпламни ягона бутун деб қабул қилишгашундай қилиб ўргатилади. Миқдорий тасаввурларни шакллантиришга оид иш-нинг навбатдаги босқичи мактабгача ёшдаги болаларнибуюмлар гуруҳларини тащослашга ўргатиш, «тенглик»ва «тенгсизлик» тушунчалари билан таништиришданиборат. Бу босқичда болаларга бир гуруҳнинг ҳар бирбуюмини бошқа гуруҳ буюмлари билан мое келтиришва шу йўл билан (санамасдан) қайси гуруҳда улар кўп,. қайси гуруҳда улар кам ёки тенгдан эканини аниқлаш-ни ўргатиш муҳимдир. Тарбиячи болаларга буюмларни..устига қўйиб ва ёнига қўйиб таққослаш усулларини ўр-гатади. Энг содда амалий таққрслаш усули—устига қў-йиб таққослашдан бошлаш керак. Масалан, тарбиячи-.буюмла'рга (3—5 та) уларнинг тасвирларини қандайқоплаш кераклигиии кўрсатади. Мактабгача ёшдаги бо- лалар бу усулни эгаллаб олганларидан кейин болалар-ни буюмларнинг карточкадаги тасвирлари остига .қўйиш-га, бунда улар орасидаги интервални қатъий сақлагакҳолда (яъни буюмлар орасидаги масофага қатъий амалқилган ҳолда) ўргатиш керак. Тарбиячи буюмларни бир-бирининг устига ва ёнигақўйиш йўллари билан таққослаш усулини болаларгаўргатганидан кейин, тўпламларнинг тенглиги (тенгеиз-лиги) ни ўрната олишга, «тенгдан» (қанча бўлса, шун-ча»), кўп-кам» муносабатларини ўрнатишни ўргатади.Шу мақсадларда буюмларнинг икки гуруҳини таққос-лашга дойр ҳар хил машқлардан фойдаланилади. Ма- салан, болалар қўғирчоқлар ва пиёлалар, қуёнчалар васабзиларнинг миқдорлари тенг ёки тенг эмаслигини,қайси буюмлар: челакчалар ёки куракчалар, қизил ёкикўк доирачалар кўп ёки кам эканини аниқлайдилар.Таққослаш учун буюмларнинг миқдори тенг (2 ва 2,3 ва3,4 ва 4,5 ва 5) ва тенгмас (2 ва 3, 3 ва 4, 4 ва 5 та буюм-га ортиқ ёки кам) доирачалар берилади. Тарбиячи шогирдларини буюмлар гуруҳларини тақ-қослаганда қандай объектлар кўп, қандайлари кам эка-Ёини айтишга ўргатади («Қизил доирачалар кўк дойра-.чалардан ... та ортиқ, кўк доирачалар қизил доирача-ларга нисбатан ... та кам, кўк доирачалар нечта бўлса,кизил доирачалар ҳам шунча»). Тарбиячи бир хил буюмларнинг орасидаги' миқдорийшуносабатларни доим алмаштириб туриши керак. Ма-салан, шундай қилиш керакки, кўк доирачалар қизилдоирачалардан ҳам кўп бўлсин, ҳам кам бўлсин, қизилдоирачалар қанча бўлса, шунча бўлсин. Таққосланаёт-ган гуруҳларнинг фазовий ҳолатларини ҳам ўзгартириб туриш керак. Масалан, тўплам полотносининг гоҳ устки,гоҳ пастки қаторига кўпроқ (камроқ) миқдорда буюм-ларни жойлаштириш керак, болалар карточкада ҳам мое равишда шу ишни бажаришлари керак. Бундаймашқларни бажариш жараёнида болалар ҳар хил тур-даги ва рангдаги буюмлар (айиқчалар, машиначалар,яшил, сариқ, шарлар ва ҳ. к.) ортиқ, кам, тенг бўлишимумкинлигини билиб оладилар.Уқув йили охирида болаларга ҳар хил ўлчамдаги буюмлар миқдорини таққослашни (устига ёки ёнига қў-йиш билан) ўргатиш керак. Чунончи кичик ва каттакубчалар гуруҳларини таққослашда (ҳар бир катта куб-чага биттадан кичик кубчани қўйиб) кичкинтойлар бит-та кичик кубча жуфтсиз крлганини, демак, кичик кубча-лар кўп, катта кубчалар кам эканини аниқлайдилар.Шунга ўхшаш машқларда муносабатларнинг, яъни кат-та объ;ектлар кўп, .кичиклари кам; катталари кам, ки-чиклари кўп; катта ва кичик объектлар миқдори тенгкаби муносабатларнинг ҳар хил вариантларини ўргатишкерак.Буюмлар мажмуаларини таққослашда ҳар хил ана-лизаторларга суяниш муҳим аҳамиятга эга.Масалан, тарбиячи дастлаб болаларни кафтга ҳар бир урганда (чўп билан столга уришда) столга битта-дан ўйинчоқ қўйишга ўргатади, кейинги машғулотлар-да столга нечта ўйинчоқ қўйилган бўлса (2—3 та), кафт-га шунча уришни таклиф қилади. Шундан кейин тар-биячининг ўзи болғача билан неча марта урганини тинг-лаш ва кафтга шунча марта уришни топшириқ қилиббериши мумкин.Бу хил машклар жараёнида болалар ҳар хил анали-заторлар ёрдамида идрок килинадиган икки гуруҳ эле-ментларини жуфтлаб таққослашни ўрганадилар. Урта гуруҳ4 ёшли болаларни ўқитишнинг асосий вазифаси улар-ни тўғри усуллардан фойдаланиб, 5 ичида буюмларни,товушларни, ҳаракатларни санашга ўргатишдир.Дастлабки машғулотларда тарбиячи санаш намуна-сини кўрсатиб ўзи санайди, болалар эса у санаган буюм- ларнинг умумий миқдоринигина айтадилар, яъни саноқжараёнини тарбиячи ўз зиммасига олади, санок натижа-сини болалар айтишади.Саноққа ўргатиш бир-бирининг остига параллел жойлашган 2 қатор буюмлар гуруҳини тахкослаш асосидй|тузилади. Таққосланувчи гуруҳлар ёнма-ён турган сон- ларни ифодалаши керак: 1 ва 2, 2 ва 3, 3 ва 4,4 ва 5. Бунатурал қаторнинг ҳар бир кейин (олдин) келадиган-сонининг ҳосил бўлиш принципини ўзлаштириш учункўрсатмали асос ҳосил қилади, боланинг бир тўпламбир сон билан, иккинчи тўплам бошқа сон билан атали-шинй тушунишга ёрдам беради. Масалан, тарбиячи саноқ зинаси (нарвони)нингпастки поғонасига 2 та буюм (2 та арча) қўяди, уларни қайта санайди, бунда болалар эътиборини натижа-вий сонга қаратади. Шундан кейин устки поғонага ар-чалар устига аниқ мое келтириб бошқа буюмларни (2та олмахонни) қўяди. Уларни санайди, болаларга миқ-дорий муносабатларни (2 та олмахон ва 2 та арча, ар-чалар ва олмахонлар миқдори тенгдан) намойиш қила-ди. Шундан кейин тарбиячи устки поғонага яна битта ©лмахон қўяди ва дарҳол миқдорий муносабатларни аниқлайди: «Олмахонлар кўпайдими ёки камайдими?» — «Кўпайди». Болалар «кўпни» жуда яхши кўрадилар. «Битта олмахоннинг жуфти йўқ, у арчасиз — олмахонлар кўп, арчалар эса кам. Арчалар 2 та, олмахонлар нечта? Санаб чиқиш керак». Тарбиячи санайди: «Бир, икки, ...». Шундан кейин янги сўз — уч сонини айтади. (Ҳаммаси бўлиб, 3 та олмахон») Тарбиячи қўлини айлантириб ишора қилади, бу ишора—уч сони санаб чиқилган учала олмахоннинг ҳаммасига тегишли эканини бил- диради, шундан кейин хулоса чиқаради: «Жами олма- хонлар учта». Болалардан олмахонлар қанчалигини так- рорлашни сўрайди, дарҳол уларнинг эътиборларинисонлардан қайсилари катта, қайсилари кичик эканигақаратади: «Уч иккидан катта, икки учдан кичик. Уч кат-та, икки эса кичик». Болалар бунга кўрсатмали ишончхосил қиладилар. Улар, агар гурух.лардаги буюмлартенгдан (баравардан) бўлса, уларнинг миқдори бир хил (чшнинг ўзи билан белгиланишини кўрадилар (2 та ол-махон ва 2 та арча), агар 1 та буюм олинса (қўшилса),пуюмлар кам (кўп) крлишини ва гуруҳ янги сон — учбилан белгиланишини кўрадилар. Болалар ҳар бир сонпуюмларнинг маълум миқдорини белгилашини тушунабошлайдилар. Бола катта сонни қандай ҳосил қилиш (1 дан 2,2iaii 3 ва ҳ. к.) мумкинлигинигина эмас, балки 1 ни айи- риш билан катта сондан кичик сонни ҳосил қилиш (2 данI, 3 дан 2,4 дан 3) ни ҳам кўришлари муҳимдир. Шу сабабли ҳар бир янги соннинг ҳосил бўлишида тарбиячитенгсизликлардан тенгликлар ҳосил қилишнинг 2 таусулини кўрсатиши керак. Чунончи, олмахонлар биланарчалар мисолида у 1 та арча қўшади ва буюмлар тенг-дан — 3 ва 3 дан (3 тадан) бўлади. Шундан кейин тар-биячи олдинги картинани тиклайди (3 та олмахон ва 2 та арча) ва тенгсизликлардан тенгликлар ҳосил қилиш- нинг бошқа усулини кўрсатади: 1 та олмахонни олибқўяди ва буюмлар яна тенгдан бўлади: 2 ва 2 (2 тадан). Янги соннинг ҳосил бўлишини ҳар хил буюмларнинг3—4 гуруҳини таққослаб кўрсатиш керак. Масалан,тарбиячи арчаларни олади ва уларнинг ўрнига олдин2 та, кейин 3 та қуёнчани қўяди (тавсифланган усулда ҳаракат қилиб), қуёнчалар сони билан олмахонлар со- нини таққрслайди. Шундан кейин тарбиячи олмахонлар-ни олади ва уларнинг ўрнига сабзиларни қўяди. Ҳар тал болалар қайси гуруҳда буюмлар кўп, қайсинисида камлигини аниқлайдилар, уларни сана'йдилар, (икки усул билан) тенгликни тиклайдилар. Болалар гуруҳда ҳаммаси бўлиб нечта буюм борли- гини билиш учун санаш кераклигиии секин-аста тушуна бошлайдилар. Тарбиячи санаш усулларини кўп марталаб кўрсатади ва тушунтиради, санашни ўнг қўл билан чапдан ўнгга қараб олиб бориш малакасини тарбиялайди, санаш жараёнида буюмларнинг тартиби билан, уларга қўл тек- казиб кўрсатиш керак, охирги сонни айтиб, буюмларнинг ҳамма гуруҳидан қўлни айлантириб чиқиб, умумлаштирувчи имо-ишоралар қилишни ўргатади. Санашга ўргатиш жараёнида болаларга сонлар тенглигини ҳар хил шароитда — гуруҳлардаги буюмлар ора-идаги масофа ҳар хил, буюмлар катталиклари бўйича ҳар хил, кейинроқ эса уларнинг жойлашувлари шакли бўйича ҳар хил бўлганда кўра олишни ўргатиш керак. Масалан, бир гуруҳда буюмлар бир-биридан катта масофада жойлашган, бошқа гуруҳда эса яқин жойлашган бўлиб, нисбатан кам ўринни олади, аммо уларнинг миқдори иккала гуруҳда ҳам бир хил. Болалар бунга ккала гуруҳдаги буюмларни санаб чиқиб ишонч ҳосил қиладилар. Катта ва кичик буюмларнинг тенглиги ҳам, қатор ёки бирор геометрик фигура (масалан, дойра, квадрат, учбурчак) шаклида жойлаштирилган .буюмлар тенглиги ҳам шундай қаралади. Тенгликларни текшириш учун болаларга бир гуруҳ буюмларни иккинчи гуруҳ бу- юмлари қаршисига (жуфтлаб) жойлаштириш, уларни санаб чиқиш ва топилган. сонларни таққослашни таклиф» қилиш мумкин. Шунингдек тенгсизликларни таққослашга дойр машқ-лар ўтказиш керак, бунда болаларга қандайдир бу- юмлар иккинчи таққосланаётган гуруҳдаги буюмлардан кам жой эгаллашига қарамай (уларнинг жойлашуви,.катталигига қараб), кўп бўлиши мумкинлигини кўрса-тиш керак. Бу хил машқлар болани буюмларнинг сони уларнинг ўлчами ва жойлашувларига боғлиқ бўлмаслигини тушунишга олиб келади. Болалар буюмларни санаш малакасини эгаллаб ол-ганларидан кейин, уларни объектларни санаб ажратишга, мустақил равишда маълум сондаги буюмларни ўз ичига олган гуруҳлар тузишга ўргата бошлаш, бунда уларга санаш усулини кўрсатиш керак. Тарбиячи стол- га бир хил кўп ўйинчоқларни жойлаштиради ва умумий" миқдордан 3 та ўйинчоқни санаб ажратиш кераклигин» айтади. Гуруҳлардан 1 та ўйинчоқни олиб, тарбиячи:. унистолнинг бошқа бир чеккасига қўяди ва «Бир» дейди. Сўнгра индамай яна битта ўйинчоқни олади ва унн биринчисининг олдига қўйиб, «икки» дейди ва ҳ. к. Тарбиячи сон сўзини у ўйинчоқни ажратиб қўйилган ўйин-чоқлар ёнига қўйганидан кейингина айтади. Шундан кейин болаларга кичкина ўйинчоқлар тўплами тарқати- лади ва тўпламдан маълум миқдорни (2—3 та ўйинчоқни) олиш таклиф қилинади. Бундан кейин ушбу хилдаги машқларни ўтказиш мақсадга мувофиқ: «Стол атрофида нечта қўғирчоқ ўтирган бўлса, шунча пиёлани ажратиб сана». «4 та қуёнчани ажратиб сана ва келтир». «3 та қуёнча ва 4 та сабзи келтир» ва Ҳ. к. Шунингдек.. нафақат саноқ малакасини мустаҳкамлайдиган, балк». шу билан бир вақтда шакл, ўлчов ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш имконини берадиган, фазода ори- ентир (йўналиш) олишни ривожлантиришга ёрдам берадиган машқларни ҳам ўтказиш керак. Масалан, буюмларни санаш ва уларнинг ўлчамларини таққослаш, фазода жойлашувларини аниқлаш (чапда, ўнгда, юқори қа, пастда, устида, тагида) мумкин. Кўриш анализаторлари иштирокида, буюмларни са-аш билан бир қаторда, болаларни товуш чиқариб, уш- лаб кўриб, шунингдек ҳаракатларни санаш бўйича машқ.. қилдириш керак. Масалан, тарбиячи болаларга ўзи ба-рабанга, столга, чилдирмага, металлофонга ва ҳ. к. га неча марта уришини санашни, неча қадам қўйганини санашни таклиф- қилади; карточкага нечта буюмнинг расми солинган .бўлса, шунча ҳаракат қилишни, болғача билан неча марта урса, шунча марта такиллатишни таклиф қилади. Шундан кейин болаларни айтилган сон бўйича ҳаракат бажаришга ўргатиш керак: «Тўрт мар- та ўтириб туринг», «Коптокни уч марта осмонга ирғитинг» ва ҳ. к. Ҳар хил анализаторлар иштирокида санаш боланинг якуний сонининг маъносини чуқуррок. тушунишига ёрдам беради. Урта гуруҳда болалар биринчи марта 5 гача бўлган саноқ тартиби билан таништирилади, у ёки бу буюмнинг тартиб бўйича ўрнини топиш ўргатилади. «Қанча?», «Қайси?», «Саноқ бўйича нечанчи?» саволларига.тўғри жавоб беришга ўргатилади. Болаларни санашга ўргатиш машғулотларнинг маз-муни қуйидагидек бўлиши мумкин: Тарбиячи стол устига 3 та ҳар хил (қизил, сариқ,яшил) рангли автомобилни қўяди, болалардан автомо-билларнинг рангини айтишни, сўнгра столда ҳаммасибўлиб нечта машина борлигини санаб билишни сўрай- ди. Болалар «бир, икки, уч» ва ҳ к. деб санаб, ҳаммаавтомобилларнинг нечталигини айтиб берадилар. Тар-биячи яшил автомобиль нечанчи ўринда турганини қан-дай билиш мумкинлигини сўрайди. Бунинг учун ҳам са-наш керак, аммо бошқача санаш кераклигиии айтади ва автомобилларни тартиби билан (чапдан'унгга қар.аб) қайта санайди: «Биринчи, иккинчи, учинчи». Болалар -билан бирга, яшил машина учинчи ўринда турибди, дебхулоса чиқаради. Сўнгра тарбиячи сариқ машинани энг охирига қўяди ва болаларга сариқ машина нечанчи ўринда турганини аниқлашни сўрайди. Яшил машина не- чанчи ўринда турганини сўрайди ва ҳ. к. Тарбиячи ўйин чоқларнинг ўринларини алмаштириб, болаларни санок, тартиби бўйича м.ашқ қилдиради. У ҳар гал буюм- ларни чапдан ўнгга қараб, тартиби билан санаш кераклигиии эслатади. Шундан кейин болаларга ҳар хил рангли, масалан, сариқ, яшил, кўк рангли учта чўпни столга қатор ёйиш- ни таклиф қилиш мумкин. Болалар биринчи, иккинчи, учинчи чўпнинг рангини айтишлари, шундан кейин учинчи (иккинчи, биринчи) чўпни кизил рангли чўп Билан алмаштиришлари керак. Топшириқни бажариб, болалар қайси (саноқ бўйича қайси) чўпни алмаштирганларини айтишлари керак. Maktabgacha yoshdagi bolalarda matematik tasavvurlarni shakllantirishda metodikaning asosiy didaktik tamoillari. Hayotning uchinchi va to‘rtinchi yilida bolalarda miqdoriy tasavvurlarni rivojlantirish. Ilk va maktabgacha yoshdagi bolalarning predmetlar miqdorini idrok qilish, esda olib qolishi va taqqoslashning o‘ziga xos xususiyatlari. REJA: 1. Ilk maktabgacha yoshdagi bolalarning predmetlar miqdorini idrok qilish, esda olib qolish va taqqoslashning o`ziga xos xususiyatlari. 2. Bolalarda miqdor haqidagi tasavvurlarini shakllantirish vazifalari "ko`p" va "kam" o`rtasidagi o`zaro munosabat bilan tanishtirish. 3. Bolalarni predmetlarni turli belgilar bo`yicha rypyxlashga o`rgatish. Ilk yoshdayoq bolalar bir xil turdagi predmetlar haqidagi tasavvurlari kengayib boradi: "Ko`p qo`g`irchoqlar", "uchta kubik", "qo`lda beshta barmoq" kabilar. Bu birinchi tasavvurlar bolaning passiv nutqida namoyon bo`ladi. Tajribaning ko`rsatishicha 1 yoshu 3 oylik bola berilgan topshiriqlarni ya`ni "kichik uy", yoki "katta uylar" qurishi, "vagon" "vagonchalarni olib kelishi", "gul" yoki "gullarni" ekishi mumkin ( Kalinina, V.V. Danilova va boshqalar). 1 yoshu 6 oylik go`dak, aktiv nutqni egallaydi, otning bir ko`plik formalaridan foydalangan holda, alohida predmetlarni oladi: "By kubik, bu kubiklar", "Uy - uylar", "qo`g`irchoq-qo`g`irchoqlar". Bu yoshdagi bolalarni ko`proq bir xil turdagi predmetlar qiziqtiradi, (map, tugmacha, xalta). Ular bu narsalarni sochadilar, yana yig`ib oladilar, stol ustiga gorizontal bo`yicha teradilar. Bolalarda birdaniga predmetlarni qo`llariga olib, barmoqlari bilan qisib uning sochilishini kuzatishni yaxshi ko`radilar (М: tugmachalar). Predmetlar ko`pligining turli xilligini bola turli xil analizatorlari yordamida qabo`l qiladi: eshitish, ko`rish va boshqalar. U o`zi bir xil turdagi harakatlarni bajargan: maketdan 1 ta o`yinchoqni bir necha marta tashlagan, qoshiq bilan stolini taqillatgan. Ko`plik haqidagi birinchi tasavvurlar va ularnnng alohidaligi birlik va ko`plikni ajrata olishga yordam beradi. Matematikada ko`plik tushunchasiga quydagicha ta`rif beriladi. "Ko`plik- u bir butun qilib quriladigan ob`ektlarning yig`indisidir". Ko`plikni tugallangan va tugallanmagan holda quriladi. Kichik yoshdagi bolalar tugallangan ko`plik bilan ish ko`radilar. Go`dak bolada ko`plik haqidagi eng birinchi tasavvurlarning rivojlanishi diffuzion: ya`ni u hali aniq chegaraga ega bo`lmaydi va element ketidan element qabo`l qilinadi. Bunday qabo`l qilish noaniq ko`plikni xarakterlaydi. Download 144.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling