Корхона фаолиятини бошқариш асослари


Бошқарув қарорлар, уларнинг усуллари ва уларни қабул қилиш жараёни


Download 13.9 Kb.
bet3/3
Sana18.06.2023
Hajmi13.9 Kb.
#1576162
1   2   3
Bog'liq
13 - Мавзу

Бошқарув қарорлар, уларнинг усуллари ва уларни қабул қилиш жараёни

  • Қарор- бу умумий мақсадлар йўналишида имкониятлардан бирини танлашдир.
  • Бошқарув қарори - бу бошқарув фаолиятини охирги натижасидир. Агар бошқарувда мехнат предмети ахборот бўлса, унинг мехнат (натижаси) махсулоти-бошқарув қароридир.
  • Бошқарув қарори- муаммоли вазиятни ҳал этиш учун ёзма ёки оғзаки шаклда ифода этилган ва амалга ошириладиган,қайд этилган бошқарув фаолиятидир.Ёки, бошқарув қарори бошқарув тизими (менежмент)нинг аниқ мақсадга эришишда башорат этиш, оптималлаштириш, иқтисодий асослаш ва таҳлил этиш натижаси ва кўпгина муқобил вариантлардан бирини танлашдир.

Бошқарув қарори икки холатда ишлатилади:

  • биринчи холатда -кимнингдир ёки ниманингдир томонидан ўрнатилган бошқарув хужжати, қабўл қилинган харакат режаси, қарор қилиш ва бошқалар .
  • бошка холатларда - бу бир неча вариантлардан битта ма`қул вариантли танлаш. Қарор пишиб этилган муаммо мавжуд бўлганда қабул қилинади.

Бошқарув қарорларини асосий таркибий қисмлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • Мақсадлар
  • Масалалар
  • Масалаларни эчиш усуллари (технология)
  • Ресурсларга нисбатан талаблар
  • Қарорнинг таъсир доираси
  • Қарорнинг бажарилиш муддатлари
  • Қарорни амалга оширилиш механизмлари (масалалар структураси)

Қарор асосан режалаштирилган ва режалаштирилмаган турларга бўлинади.

  • Режалаштирилган қарорлар такрорланувчи, илгаритдан аниқ вазиятларга тегишли бўлиб, уларни қабўл қилишга мулохазали ёндошиш имконияти мавжуд.
  • Режалаштирилмаган қарорлар асосан ташқи муҳит таъсири натижасида ташкилотда шаклланувчи фавқулотдаги вазиятларни (муаммоларни) ҳал қилиш билан боғлиқ.

Бошқарув қарорларининг самарасига бир қатор омиллар таЪсир кўрсатади:

  • раҳбариятнинг ёки гуруҳнинг шахсий сифатлари;
  • қарорни ишлаб чиқишдаги шароитнинг ахборот таъминоти;
  • ташкилий характер омиллари (қарорни ишлаб чиқишда мутахассисларни таклиф қилиш, усуллар тизими ва қабул қилинган қарорни бажарувчиларга этказиш шакли, назорат тизими ва х.к.);
  • техник омиллар (ЕХМ техник воситаларидан фойдаланиш ва х.к.);
  • қарорни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга оширишдаги вақтинчалик омиллар.

Download 13.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling