Корхона ма¦сулоти ва хизматига б¤лган талаб ва таклифни тахлили


Эркин иктисодий муносабатлар шароитида корхоналарнинг


Download 5.31 Mb.
bet107/293
Sana05.09.2023
Hajmi5.31 Mb.
#1673158
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   293
Bog'liq
11-Молиявий-ва-бошкарув-тахлили-А.Вохобов-2005-дарслик-1

Эркин иктисодий муносабатлар шароитида корхоналарнинг моддий ресурслар билан таъминланганлигини ва улардан самарали фойдаланишни тахлил этишда бошкарув тахлилининг энг асосий вазифалари булиб ўуйидагилар хисобланади:

  • корхона, бирлашмаларнинг зарурий моддий ресурслари билан таъминланганлик даражасини аниўлаш;

  • моддий ресурсларни корхонага етказиб бериш хажмини, комплекслилигини, сифатлилигини, сортлилигини хамда маромийлигининг даражасини белгилаш;

  • моддий ресурсларни етказиб бериш борасида корхоналараро тузиладиган шартномаларнинг уз ваўтида тузилганлигини аниўлаш;

  • моддий техника таъминоти белгиланган режасининг хаўиўатга яўинлигини текшириш;

  • транспорт-тайЄрлов харажатларини хисоблаш;

  • материалллардан самарали фойдаланиш курсаткичларини аниўлаш ва уларни махсулот хажмига хамда унинг таннархига таъсирини миўдор жихатдан хисоблаш;

  • хом ашЄ, Єўилги ва материалларга бахо беришда фойдаланилмай колган ички имкониятларини аниўлаш, тахлил этиш ва бошўалар.

Тахлил учун зарурий маълумотлар моддий техника таъминоти режаси, хом ашЄ ва материаллар буйича тузилган шартнома хамда моддий ресурслар мавжудлиги ва улардан фойдаланишнинг статистик хисоботидан олинади. Корхоналарда мехнат предметларидан фойдаланишни тахлил этишда уларни сарфланиши буйича урнатилган меъªрий маълумотлардан хам фойдаланиш маўсадга мувофиўдир.
Мехнат предметларидан самарали фойдаланишга Республикамиз хукумати томонидан хам доимо алохида эътибор ўаратилмоўда. Улар ўабул ўилинган норматив хужжатларда уз аксини топган. Масалан, «Узбекистон Республикасида корхоналар туЁрисида» ги, «Тадбиркорлик туЁрисида» ги, «Мулкни давлат тасарруфидан чиўариш ва хусусийлаштириш туЁрисида» ги ва бошўа ўонунларда, фармонларда, карорларда уз аксини топган.
8.2. Моддий ресурслар билан таъминланганлик ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ифодалайдиган курсаткичлар тизими

Корхоналарда моддий ресурслардан тулиў, бир меъªрда хамда самарали фойдаланганлик даражасини тахлил этиш учун шу холатларни ифодалайдиган курсаткичлар тизимидан фойдаланиш зарур.


А) Шу жумладан асосий фондлар билан таъминланганлик хамда айланма фондлар ва маблаЁлар билан таъминланганлик даражаси хисобланади. Бу курсаткичларни моддий ресурсларни алохида алохида турлари буйича хам хисоблаш мумкин. Масалан станоклар билан, хом ашЄ билан, электр энергия билан, ЄўилЁи билан ва бошўа моддий ресурслар билан таъминланганлигини аниўлаш мумкин.
Б) Моддий ресурслардан фойдаланишнинг тулиўлилигини асосан корхонанинг ишлаб чиўариш ўувватидан фойдаланиш даражаси исботлайди.
В) Саноат корхоналарида мехнатни моддий ресурслар билан таъминланганлик даражаси. Уни жами моддий ресурслар ўийматини корхонада мавжуд булган ишчи ва хизматчилар сонига таўсимлаш натижасида аниўлаш мумкин. Бу курсаткични янада аниўлаштириш маўсадида моддий ресурслар ўийматини фаўатгина ишчилар сонига таўсимлаш натижасида хам аниўлаш мумкин. Уни алохида асосий фондлар билан ўуролланганлик хамда айланма фондлар билан таъминганлик курсаткичлари буйича хам аниўлаш мумкин.
Г) Моддий ресурслардан фойдаланишни иўтисодий самарадорлигини корхоналардаги фондлар ўайтими хамда фондлар сиЁими исботлайди. Фондлар ўайтимини аниўлаш учун корхонада йил давомида ишлаб чиўарилган ялпи махсулот хамда товар махсулоти ўийматини асосий фондларнинг уртача йиллик ўийматига таўсимлаш лозим. Фондлар ўайтимининг иўтисодий мохияти булиб корхонанинг хар минг сумлик асосий фондларига туЁри келадиган ялпи махсулот Єки товар махсулотини курсаткичи хисобланади.
Асосий фондлардан самарали фойдаланишни курсатувчи кейинги курсаткич булиб фонд сиЁими хисобланади. Ушбу курсаткични хисоблаш учун корхонадаги мавжуд булган асосий воситаларнинг йиллик уртача ўийматини йил давомида ишлаб чиўарилган ялпи махсулот ва товар махсулоти ўийматларига таўсимланади. Фондлар сиЁимининг иўтисодий мохияти булиб корхонада йил мобайнида ишлаб чиўарилган ялпи махсулот Єки товар махсулотининг хар минг сумига туЁри келадиган асосий фондларнинг ўиймати хисобланади.
Ушбу самарадорлик курсаткичларини ўуйидаги схема орўали ифодалаш маўсадга мувофиўдир.
















Шу билан биргаликда материаллардан фойдаланиш самарадорлик курсаткичларини материал ўайтими ва материал сиЁими курсаткичлари ифодалайди. Материал ўайтими курсаткичини аниўлаш учун корхонада йил давомида ишлаб чиўарилган товар махсулоти ўийматини материал харажатлар ўийматига таўсимланади. Материал сиЁими курсаткичи бунинг акси булиб материал харажатлар ўийматини корхонанинг йил давомида ишлаб чиўарилган товар махсулоти ўийматига таўсимлаш йули билан аниўланади. Буни тавсифлайдиган булсак ушбу курсаткич корхонада йил мобайнида ишлаб чиўарилган товар махсулотининг хар бир сумига ўанча материал харажатлари сарфланганлигини курсатади.


Материаллар харажати коэффициенти - хакикий сарфланган материаллар харажатини бизнес режадагиси хакикий ишлаб чикариш хажмига корректировка килинган курсаткичга нисбатини ифодалайди. Бу курсаткич ишлаб чикариш жараªнида материаллар сарфидан иктисод (ªки ортикча сарф)га эришганлигини ифодалайди. Бу коэффициент 1 дан катта булса моддий ресурслардан самарали фойдаланилганлигини билиш мумкин.
Материал си¨имини алохида курсаткичлари моддий ресурсларнинг айрим турларидан самарали фойдаланишни характерлайди. Улар каторига ªкил¨и си¨ими, материал си¨ими, хом-ашª си¨ими каби курсаткичларни киритиш мумкин. Одатда материал си¨имини узгаришига бир катор омиллар таъсир этади. Материал си¨имининг омилли тахлилининг тузилишини куйидаги чизма куринишида беришимиз мумкин булади.



Download 5.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   293




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling