Корхона маҳсулотларига нархни шакилланиши
Download 35.96 Kb.
|
СИМ М8 Word (8)
дотатияли баҳолар. Бунда товарлар давлат бюджети ҳисобидан арзонлаштирилган баҳоларда олинади;
давлат баҳолари. Бу ишлаб чиқарувчиларга давлат томонидан бўюртма берилганда қўлланилади; мавсумий баҳолар. Бу мавсумий ишлаб чиқариладиган товарларга белгиланади; миллий ва жаҳон баҳолари-алоҳида товаминг байналминал харажатлари. Бунда жаҳон бозоридаги талаб ва таклиф нисбати ҳисобга олинади; стандарт баҳолар. Харидор чўнтагидаги пулга қараб, маълум давргача ўзгармайдиган қатъий стандарт нархлар қўлланилади; прейскурант баҳолар. Бу баҳолар сотувчи учун мўлжал баҳо, харидор учун билдиришлик ёки маълумот баҳо ҳисобланади; Ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш учун музокараларга тайёргарлик кўриш мобайнида тадбиркор энг аввало, ўзи учун мақбул бўлган баҳо кўрсаткичларини аниқлашга ҳаракат қилади. Шу мақсадда у баҳони учга ажратади. Яъни максимал (энгюқори), минимал (энг паст) ва обектив баҳо; максимал баҳо - (сотувчи нуқтаи назаридан) – бу музокараларни шу баҳодан бошлаш мумкин бўлган кўрсаткичидир; минимал баҳо - (қўшилиши мумкин бўлган энг паст баҳо) – бу Товар нархининг шундай кўрсаткичиқи, тадбиркор музокаралар давомида ундан тушмасликка ҳаракат қилади; объектив баҳо - бу, таркибида ўртача сифат кўрсаткичларига эга бўлган у ёки бу товаминг ўртача баҳосидир. Товарларнинг нархлари Корхона иқтисодиётида бошланғич нархлаш принципи маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, хизмат кўрсатиш, иш ва фойда харажатларини қоплашдир. Ривожланиш ва нархлаш кетма-кетлиги: 1) нархларни белгилашда мақсад ва вазифаларни белгилаш; 2) талаб ва таклифнинг хусусиятини аниқлаш; 3) ишлаб чиқариш таннархини ҳисоблаш; 4) рақобатчилар нархини таҳлил қилиш (чегирма тизимига эътибор беринг); 5) нархларни белгилаш усулини танлаш; 6) якуний нархни белгилаш. Download 35.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling