Корхона пул маблаълари ва ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш тартиби режа: Корхона пул маблағларини ҳисоби
Касса операцияларини ҳужжатлаштириш ва ҳисобга олиш
Download 204.47 Kb.
|
4-мавзу КОРХОНА ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ
4. Касса операцияларини ҳужжатлаштириш ва ҳисобга олиш
Кассса операцияларини амалга ошириш ва ҳужжатларда расмийлаштириш тартиби «Касса операцияларини юритиш тўғрисидаги Низом»га асосан олиб борилади. Корхона ўз пул маблағларини банкдаги ҳисоб-китоб счётларида сақлаши керак. Корхона кассасидан нақд пулни олиш ва сарфлаш билан боғлиқ бўлган муаммолар касса муомалалари жумласига киради. Касса операцияларини олиб бориш учун корхона штатидан кассир тайинланади. У ўзи қабул қилиб олган барча пул маблағларини тўлалигича сақланиши учун тўлиқ моддий жавобгар ҳисобланади. Кассирни тайинлаш бўйича буйруқ чиққанидан сўнг корхона раҳбари уни касса операцияларини олиб бориши учун касса йўриқномаси билан таништириши лозим. Касса йўриқномаси қуйидагиларни ўз ичига олади: Барча пул маблағларни Ўзбекистон банклари муассасаларида сақлаш; Чекда кўрсатилган мақсад бўйича олинадиган нақд пул сарфлари; Банк муассасалари белгиланган ҳисоблашишлар доирасида корхона кассасида нақд пулларни сақлаш; Нақд пулларни қабул қилиш, бериш ва касса ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби; Корхона биноларини, кассаларни жихозлаш тартиби; Пулларни сақлаш ва транспорт қилиш пайтида пул маблағларини бутунлигини таъминлаш бўйича тавсиялар. Корхона кассасида нақд пуллар суммасини ҳажми корхона билан келишилган ҳолда кредит муассасалари томонидан белгиланган миқдорда чекланган. Йўриқномада кўрсатилганидек, корхона ўз пул маблағларини банкдаги ҳисоб-китоб счётида сақлаши лозим. Аммо маълум белгиланган лимит миқдордаги пул маблағлари корхона кассасида ҳам сақланади.Ҳисоб -китоб счётидан кассага олинган пул ишчи-хизматчиларга иш ҳақи, мукофот тўлаш, нафақа бериш, хизмат сафари сарфларини қоплаш ва бошқа мақсадлар учун сарфланади. Банкдан олинган маблағлар белгиланган мақсадлар учун сарфланиши керак. Сақланаётган пул маблағларининг белгиланган лимитидан ортиб кетиш ҳолларида фақат иш ҳақи, нафақа мукофот бериш кунларида юз бериши мумкин. Нақд тушум билан ишлайдиган корхона кунлик тушумни банкка кунлик топшириши шарт 1998 йилдан бошлаб 1-сўм корхонани кассасида қолишига рухсат этади. Нақд пул кассага касса кирим ордери расмийлаштириш билан қабул қилинади. Бу ордер бош бухгалтер ва кассир томонидан имзоланади. Пулни топширган шахсга квитанция берилади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, кассир ишга қабул қилинаётганда касса операцияларига доир қоидалар билан танишиб чиқиши ва нақд пулларни тўла моддий ҳимоялаш тўғрисида корхона маъмурияти билан шартнома тузиши лозим. У қабул қилинган бойликларни бутунлигини моддий жавобгарлигини ўз зиммасига олади. Касса операцияларини расмийлаштириш чоғида қуйидаги ҳужжатлар ишлатилади. Касса кирим ордери (КО-1); Касса чиқим ордери (КО-2); Касса китоби. Касса кирим ордери. Корхона кассасига нақд пулларни қабул қилиш КО-1 шаклдаги касса кирим ордери билан амалга оширилади. У икки қисмдан иборат: кирим ордери (бланканинг чап қисми) ва унга оид квитанция (ўнг қисми). Касса кирим ордерини бухгалтерия ёзиб боради ва бош бухгалтер ёки у ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Кирим ордерини кассага топширишдан олдин, албатта, кирим ва чиқим ҳужжатларини қайд қилиш журналида (КО-3 ёки КО-4 шакли) қайд қилиниши лозим. Журнал икки қисмдан иборат: чап қисмида кассага келиб тушган пул маблағлари, ўнг қисмида сарфланган пул маблағлари қайд қилинади.Касса кирим ордерини пул топшираётган шахсга бериш мумкин эмас. Корхоналарга банклардаги ўз ҳисоб-китоб счётларидан нақд пул келиб тушганда ҳам касса кирим ордери тузилади ва унинг квитанцияси тўлдирилади. Квитанция ҳисоб-китоб счётидан пулларни ҳисобдан чиқариш учун банк муассасаси кўчирмасига қўшиб қўйилади. Корхона кассасидан нақд пуллар касса чиқим ордерлари(КО-2 шакли) ёки касса кирим ордерларининг ўрнини босадиган, махсус штамп билан босилган бошқа ҳужжатлар асосида берилади. Пул бериш билан боғлиқ барча бухгалтерия ҳужжатларини корхона раҳбари ва корхона бош ҳисобчиси имзолаши зарур. Касса чиқим ордери корхонани бухгалтериясида тузилади ҳамда тўлдирилади. Шундан сўнг чиқим ордерини қайд қилиш журналида кетма-кет рақамланади ва кассирга ижро этиш учун берилади. Кирим ва чиқим касса ордери ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар бўйича пул олинганидан ёки берилганидан сўнг дарҳол кассир уларга имзо чекади, уларга илова қилинган ҳужжатларга эса «олинган» (кирим ҳужжатларига) ёки «тўланган» (чиқим ҳужжатларига) штампи босилади ёки сўзлар қўлда ёзилади ва сана, яъни кун, ой, йил, кўрсатилади. Касса кирим ва чиқим ордерларига ўзгаришларни, ҳатто изоҳларни ҳам қилишга йўл қўйилмайди. Агар унда хато борлиги аниқланса, касса ордерлари қайтадан расмийлаштирилади. Ҳар бир ордер ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат бўйича пул олинганидан ёки берилганидан сўнг кассир дарҳол касса бўйича нақд пуллар ҳаракатини ҳисобга олиш учун мўлжалланган КО-4 шаклли касса дафтарига буни қайд қилади. Касса китоби. Корхона ва ташкилотларда кассадаги пул маблағларининг ҳаракатини кассир доимо ҳисоб-китоб қилиб боради ва шу ҳақда бухгалтерияга ҳисобот беради. Кассир ҳисоботи асосан, касса китоби орқали расмийлаштирилади. Кассага қабул қилинган ва сарфланган пул маблағларини кассир касса китобига ҳар кун ёзиб боради. Корхонада фақат битта касса дафтари юритилади. Касса китобини ҳар бир саҳифаси рақамланган, шнурланган ва сурғучли муҳр билан муҳрланган бўлиши керак. Касса дафтарининг охирги варағида рақамланган бетлар сони кўрсатилиб, корхона раҳбари ва бош бухгалтерининг шахсий имзоси тасдиқлаб қўйилади. Касса китобидаги операциялар нусха кўчирувчи қоғозлар орқали икки нусхада олиб борилади. Биринчи нусхаси касса китобида қолиб, иккинчи нусхаси эса корхонанинг бош ҳисобчисига ҳисобот тарзда топширилади. Касса китобида бўяб ёзишлар ва бошқа турдаги нуқсонлар бўлиши мумкин эмас. Касса китоби хатосиз тўлдирилиб борилиши лозим, чунки бу китоб маълумотлари бирламчи ҳужжат саналади. Касса ҳисоботини тўлдириш намунаси. Касса 05.05.2004 йил учун
Download 204.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling