Корхона пул маблаълари ва ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш тартиби режа: Корхона пул маблағларини ҳисоби


Download 204.47 Kb.
bet2/6
Sana16.06.2023
Hajmi204.47 Kb.
#1508039
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-мавзу КОРХОНА ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ

Бюджет билан ҳисоблашиш счётига ажратилган маблағдан вақтинча давлат буюртмасини бажаришда фойдаланилади, лекин бюджет билан ҳисоблашиш счётига ажратилган маблағдан солиқ олинмайди.
Валюта счёти – ҳисоб-китоб счётининг таркибида қўшимча ёки мустақил равишда очилиши мумкин. Валюта операциялари давлат курси буйича бажарилади.
Корреспонденция счёти – корхонанинг ҳисоб-китоб счёти таркибида қўшимча очилиб корхонанинг филиаллари пул тўлаши учун, умуман олганда шуъба корхоналар билан ҳисоб-китоб операцияларини амалга оширишда фойдаланилади.
Ҳисоб-китоб счёти – асосан бажарилган ишлар учун алоҳида ҳисобот юргизиш ва алоҳида иш хақини тўлаш учун ишлатилади.
Якуний счёт – корхоналарда вақтинча (мавсумий) ишларни бажарилишида жалб қилинган вақтинча меҳнат жамоалари билан ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш учун очилади.


2. Банк орқали ҳисоб-китоб счётларида операция олиб бориш

Ҳисоб-китоб счётларидан эркин пул маблағлари ва сотилган махсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг тушуми тўланади. Корхонанинг деярли барча тўловлари ҳисоб-китоб счётларида амалга оширилади. Улар жумласига қуйидагилар киради:



  • товарлар учун мол етказиб берувучиларга ҳақ тўлаш;

  • ижтимоий суғурта бўйича қарзларни узиш;

  • кассага иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофотлар ва ҳоказоларни бериш учун пул олиш.

Банк томонидан мазкур счётлардан пул бериш ва нақдсиз пул ўтказиш, одатда корхона раҳбарининг буйруғи асосида, унинг розилиги билан амалга оширилади. Алоҳида ҳолларда банк бошқа ташкилотларнинг ҳужжатлари бўйича ҳисоб-китоб счётидан пул маблағларини мажбурий равишда ўчириб ташлайди:
а) молия идораларининг буйруғи бўйича муддати ўтиб кетган солиқ ва йиғимлар, уларни ҳисобга ўтказиш;
б) ижро варағи бўйича қондирилган хавф-хатарлар суммаси ва ҳоказолар;
в) банк бундан ташқари корхона ҳисоб-китоб счётларидан корхона раҳбарининг буйруғисиз, ўзининг ташаббуси билан пул маблағларини ҳисобидан чиқариши мумкин.
Масалан: қарзлардан фойдаланганлиги учун фоиз, муддати ўтиб кетган қарзлар бўйича, бажарилган хизматлар учун суммалар, пул қабул қилиш ва бериш ёки нақд пул ўтказиш, банк томонидан тасдиқлаган махсус шаклдаги ҳужжатлар асосида расмийлаштирилади.
Улардан энг кенг тарқалгани қуйидагилар ҳисобланади:

  • ҳисоб-китоб чеки;

  • Инкассо топшириқномаси.

Тўлов талабномаси – бу усул «акцепт» (тўлансин) – усули дейилади.







  1. Акцепт усулида маҳсулот сотиш хақида шартнома тузилади.

  2. Сотувчи корхонанинг бухгалтери тўлов талабномасини тўлдириб ўз банкига жўнатади.

  3. Сотувчи банки харидор банкига тўлов талабномаси жўнатади.

  4. Харидор банки харидордан пулни тўлаши учун рухсат сўрайди.

  5. Харидор ўз банкига акцепт (тўлансин)дейди.

  6. Харидор банки, сотувчи банкига пулни тўлаб Авизо (пули тўланди) дейди.

  7. Сотувчи ўз банкидан кўчирма олади, яъни пул тушганлигини асословчи ҳужжат.

  8. Сотувчи харидорга товарни жўнатади.




Download 204.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling