Корхона пул маблаълари ва ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш тартиби режа: Корхона пул маблағларини ҳисоби


Ҳисоб-китоб счёти бўйича операцияларни ҳисобга олиш


Download 204.47 Kb.
bet4/6
Sana16.06.2023
Hajmi204.47 Kb.
#1508039
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-мавзу КОРХОНА ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ

3. Ҳисоб-китоб счёти бўйича операцияларни ҳисобга олиш


Ҳисоб-китоб счёти ҳисоботи 5110-счётида олиб борилади, 5110-"Ҳисоб-китоб счёти" – бу таркибий баланс рақамидир. Унинг ой бошидаги қолдиғи корхона ҳисоб-китобидаги бўлган маблағлари миқдорини акс эттиради.



Д-т

5110

К-т



Сб










До

Ко




Со







Сб – бу ҳисоб-китоб счётида бўлган пуллар суммаси.


До – ҳисоб-китоб счётига тушган пуллар суммаси.
Савдо дўконига сотилган маҳсулотлар учун 300000 сўм пул тушди. Унинг ҳисоб-китоб счётида ой бошида 900000 сўм бор эди. Корхона тўқимачилик комбинатига материаллар учун 100000 сўм тўлади. Ҳисоб-китоб счётида қанча пул қолди?



Д-т

5110

К-т






100000




300000






















Бухгалтерияда ҳар ойнинг охирида 5110-"Ҳисоб-китоб счёти" бўйича корреспонденция бажарилиб қуйидаги икки ҳужжат расмийлаштирилиб борилади.


Ҳисобот журнали



Журнал ордер - "02" Ҳисоб-китоб счёти.

Корхона бухгалтери ҳисоб-китоб счётидаги операцияларни ҳар ойда ҳисобга олади.


Масалан: 2004 йилнинг апрель ойида корхонанинг ҳисоб-китоб счётида қуйидаги операциялар амалга оширилди.




. Ҳисобот журнали
Ҳисоб-китоб счёти бўйича операцияларни ҳисобга олиш.





Кун.ой.й.

Ҳужжат

Операциялар номи

Д-т

К-т

Сўмма


2.04.2023

Кўчирма-1

Кассадан ҳисоб-китоб счётига депонент тушди.

5110

5010

15000


4.04.2023

Кўчирма-2

Маҳсулот реализациясидан нақд пул тушди

5110

9010

25000


7.04.2023

Кўчирма-3

Жарима келиб тушди

5110

9330

3000


10.04.2023

Кўчирма-4

Тўқимачилик комбинатига материаллари учун ҳақ тўланди

6010

5110

200000


12.04.2023

Кўчирма-5

Иш ҳақи учун кассага пул келиб тушди

5010

5110

100000


14.04.2023

Кўчирма-6

Дебитор қарз келиб тушди

5110

4810

40000


17.04.2023

Кўчирма-7

Бюджетга даромад солиғи тўланди

6410

5110

25000


18.04.2023

Кўчирма-8

Пенсия фондидан ижтимоий ҳимояга пул тўланди

6520

5110

40000


21.04.2004

Кўчирма-9

Кассадан нақд пул тушди

5110

5010

300000


24.04.2004

Кўчирма-10

Кредитор қарз тўланди

6940

5110

90000


27.04.2004

Кўчирма-11

Банкка қисқа муддатли қарз тўланди

6910

5110

100000


30.04.2004

Кўчирма-12

Компьютер сотиб олинди

0820

5110

150000

Хорижий мамлакатлар корхоналари билан ҳар қандай корхона хўжалик ва молиявий амалиётларни амалга ошириши мумкин. Шу мақсадда корхоналар банкда хорижий валюта счётини очишлари керак.


Банк ушбу ҳолда хорижий мамлакатлар валютасида операциялар бажаришга Ўзбекистон Республика Марказий банкнинг рухсатномасига (лицензияга) эга бўлиши керак. Хорижий мамлакатлар валютаси бир нечта турларга бўлинади:

  1. хорижий мамлакатлар валютаси, яъни бошқа давлатларнинг банкнот, қоғоз пуллар, танга кўринишидаги танга пуллар бўлиб, муомалада қонуний тўлов воситаси сифатида қатнашади;

  2. хорижий мамлакатлар валютаси қимматли қоғозлар кўринишида ҳам бўлади. Булар–тўлов ҳужжатлари, чеклар, векселлар, аккредетивлар, фонд қийматликлари, акциялар, облигациялар ва бошқа чет эл валютасида ифодаланган қарз мажбуриятлари;

  3. қимматбаҳо металлар (олтин, кумуш, ва бошқалар).

Хорижий мамлакатлар валютаси ундан фойдаланиш нуқтаи-назарига кўра қуйидагиларга бўлинади:

  1. Эркин конвентирланган;

  2. Конвентирланадиган;

  3. Якка ҳолдаги.

Эркин конвентирланадиган валюта-эркин ва чекланмаган ҳолда бошқа чет эл валюталарига алмаштириладиган валютадир (АҚШ доллари, Ангилия фунт стерлинги, Француз франки, Немис маркаси, Италия лираси ва бошқалар).
Конвентирланадиган валюта-иштирокчилар келишилган ўзаро муқобил маблағ ва мажбуриятлар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китобдаги валютадир. У бухгалтерия ёзуви кўринишида банк ҳисоб-китоб счётида ўз ифодасини топади.
Якка ҳолдаги (конвентирланмайдиган) валюта –бу миллий валюта бўлиб, у фақат битта давлат чегарасида ҳаракатда бўлади ва бошқа чет эл валютасига алмаштирилмайди.
Валюта ҳисоб-китоб счётини очиш учун корхоналар банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари зарур:

  • валюта счётини очиш учун банк бошқарувчиси номига ариза;

  • корхонанинг низоми (низомда валюта счёти очилиши кўрсатилган бўлиши керак);

  • корхонанинг хорижий малакатлар билан шартномаси;

  • валюта ҳисобидаги маблағи;

  • таъсис ҳужжатларнинг нусхаси;

  • рўйхатга олинган жойдаги солиқ инспекциясида ва пенсия фондида ҳисобга турганлиги тўғрисида маълумотнома;

  • имзолар намуналари ва муҳр нотариал тасдиқланган банк карточкаси;

  • Ўзбекистон ҳудудида ёки хорижда валюта счётини очиш тўғрисда таъсисчилар мажлиси баённомасидан кўчирма.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва чет эл фирмалари қўшимча равишда Ташқи Иқтисодий Алоқалар Агентлиги томонидан бериладиган хорижий инвестициялар билан иш юритувчи корхоналар реестрига киритилганлиги тўғрисида гувоҳнома тақдим этадилар.
Банк ва корхона ўртасида ҳисоблашиш, касса хизматини кўрсатиш ҳақида шартнома тузилади, бунда банк томонидан амалга ошириладиган хизматлар учун тарифлар, маблағларни жойлаштириш шартлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва ҳоказолар кўрсатилади.
Ташқи иқтисодий фаолиятда қатнашувчи Ўзбекистон корхоналари билан шартнома бўйича ишлайдиган, чет эл валютасида ҳақ тўлайдиган корхоналар 50% тушумни ваколатли банклар орқали, уни ҳисобга олинган кундан бошлаб 14 кун ичида ваюлта бозорида сотиши шарт.
Бу хусусият хорижий валютада келиб тушган тушумни бутун суммасини транзит деб аталган счётида дастлаб акс эттирилишини талаб қилади.
Жорий ҳисоб рақамида чет эл валюта маблағлари сотилганлиги ва ҳисобга олинганлиги тўғрисида ҳужжатни мижоздан ўз вақтида олиш мақсадида унга ҳисобга олинган сўмлар тўғрисида банк хабар беради. (Агар корхонадан хорижий валютани сотиш тўғрисида кўрсатма олинмаган бўлса, у ҳолда банк уни мустақил бажариши мумкин).
У вақтда қуйидаги банк ўтказмаси бўлади:
Д-т 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счёти»;
К-т 9010 «Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромадлар»;
К-т 4010 «Сотувчилар ва буюртмачилар билан ҳисоблашишлар».
Албатта сотиладиган валюта топшириғига сотилган валютани сўм эквиваленти қоплаш ва корхонанинг ҳисоб-китоб счётига киритилганлиги учун тўлов топшириғи илова қилинади.
Шундай қилиб, хорижий валютадаги бутун тушум икки қисмга бўлинади:

  • 50% хорижий валюта кўринишида жорий валюта ҳисоб рақамига ўтказиб қўйилади;

  • 50% сўм эквивалентида ҳисоб-китоб (депозит) счётига ўтказилади.

Сўм эквиваленти деганда бу Ўзбекистон Марказий банки белгилаган курс бўйича хорижий валютани сўмга ўтказиш, қайта ҳисоблашни билдиради.
Курсларни шундай қайта кўриб чиқиш валюта курсининг сўмга нисбати Ўзбекистон Марказий банкининг эълонига мувофиқ равишда ҳафтасига икки марта чоршанба ва жума кунлари бажарилади.
Хорижий валютада маблағлар ҳаракатини ҳисобга олиш учун счётлар режасида 5200 "Валюта счёти" назарда тутилган, ушбу ҳисоб рақамдаги кўрсатмаларга мувофиқ қуйидаги счётларни очиш тавсия қилинган:
5210 – «Мамлакат ичидаги валюта счёти»;
5220 – «Хориждаги валюта счёти»;
Счётларнинг номланиши кўплик сонида берилган. Чунки счётлар нуқтаи-назаридан аналитик ва синтетик счётлар валюталарининг кодлари бўйича ташкил этилади. Масалан, АҚШ доллари – 001 Немис маркаси – 048 ва ҳоказолар.
Корхона фақат мажбурий эмас балки ваколатли банк орқали мустақил чет эл валютасини сотиш ҳуқуқига эга эканлигини қайд этиш керак.
Хорижий валюталарни сотиш 9220 "Бошқа активларни чиқими" счётида акс эттирилади:

  1. Хорижий валюталарни валюта счётидан чиқарилганда:

Д-т 5710 «Йўлдаги пул маблағлари";
К-т 5220 "Хориждаги валюталар счётлари".

  1. Ҳисобдан чиқариш кунида хорижий валютанинг сўмдаги эквиваленти.

Д-т 9220 «Бошқа активларни сотиш";
К-т 5210 "Мамлакат ичидаги валюта счёти".

  1. Ҳисобга олиш кунида тушумни кирим дафтарига ёзиб қўйиш.

Д-т 5110 "Ҳисоб-китоб счёти";
К-т 9220 "Бошқа активларни чиқими".

  1. Мусбат курс фарқларини (фойдани) ҳисобдан чиқариш:

Д-т 5210 "Мамлакат ичидаги валюта счёти";
К-т 9540 «Курс фарқларидан олинган даромадлар»;

  1. Манфий курс фарқларини (зарарларни) ҳисобдан чиқариб ташлаш:

Д-т 9620 «Курс фарқларидан заралар»;
К-т 5210 "Мамлакат ичидаги валюта счёти".

  1. Сотилган валютани охирги (баланс) қийматини қайта баҳолаш курси бўйича ҳисобдан чиқариш:

Д-т 9220 “Бошқа активларни сотиш”;
К-т 5210 "Мамлакат ичидаги валюта счёти".

  1. Сотилган кундаги сўм курси бўйича сотилган валюта тушумини ҳисобга олиш:

Д-т 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»;
К-т 9220 "Бошқа активларни сотиш".

  1. Мусбат курс фарқларини (фойдани) ҳисобдан чиқариш:

Д-т 9220 "Бошқа активларни сотиш";
К-т 9540 «Курс фарқларидан олинган даромадлар».

  1. Манфий курс фарқини (зарани) ҳисобдан чиқариш:

Д-т 9620 «Курс фарқларидан заралар»;
К-т 9220 "Бошқа активларни сотиш".
Корхоналар томонидан хорижий валюталарни сотиб олиш имкониятларини ҳам қайд этиш лозим. Валюта муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги қонунга мувофиқ ваколатли банклар орқали Ўзбекистон Республикаси ички валюта бозорида корхона хорижий валюталарни харид қилиш ҳуқуқига эга.
Шундай мақсадли йўналишлар қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • хизмат сафари (командировка қилинган) харажатлар;

  • шартнома, битимлар ва бошқалар бўйича мажбуриятларни бажариш бўйича операциялар.

Бухгалтерлия ҳисобида бу операциялар қуйидагича ўз аксини топади:

  1. Банк ёки бевосита биржа томонидан пул маблағларини ўтказиш:

Д-т 4310 «Товар етказиб берувчи ва пудратчиларга ТМБ ҳисобидан берилган бўнаклар»
К-т 5110 «Ҳисоб-китоб счёти".

  1. Жорий валюта счётида хорижий валюталарни ҳисобга олиш:

Д-т 5210 " Мамлакат ичидаги валюта счёти";
К-т 4310 «Товар етказиб берувчи ва пудратчиларга ТМБ ҳисобидан берилган бўнаклар»
Ҳар қандай ҳолда чет эл валюталарини ҳисобга олиш икки баҳода акс эттирилади: чет давлат валютасида ва Ўзбекистон Республикаси (миллий) валютасида.
Сотиб олинган курснинг Ўзбекистон Марказий банки курсидан ортиқчаси қуйидаги тарзда ёзилади:
Д-т 9630 «Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар»;
К-т 5110 "Ҳисоб-китоб счёти"



Download 204.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling