Корхонада меҳнатни ташкил қилишнинг моҳияти ва аҳамияти Режа


Download 457.41 Kb.
Sana17.02.2023
Hajmi457.41 Kb.
#1205599
Bog'liq
Корхонада меҳнатни ташкил қилишнинг моҳияти ва аҳамияти

А.А.Турсунбоев


Саноатда ишлаб чиқариш технологияси

Корхонада меҳнатни ташкил қилишнинг моҳияти ва аҳамияти

Режа:

  • Корхонада меҳнат фаолиятини ташкил этишнинг моҳияти ва асослари.
  • Меҳнатни ташкил этиш ва унинг меҳнат фаолиятидаги ўрни.
  • Меҳнат тақсимоти ва кооперацияси.
  • Иш ўринларини ташкил этиш, режалаштириш ва хизмат кўрсатиш.
  • Меҳнатни ташкил этишда уни нормаллашнинг аҳамияти.

Меҳнат фаолиятини ташкил этишнинг моҳияти ва асослари.

“Ташкил этиш” тушунчаси франсузча “organisation” лотинча “organizo” – “тартибга келтираман” сўзидан келиб чиққан, Унинг мазмуни яхлит бир бутунлик ичида ўзаро алоқаларнинг юзага келиши ҳамда такомиллашишига олиб келадиган жараён ёки ҳаракатлар жамланмасини англатади. Ташкил этиш деганда биргаликда амалга оширувчи муайян қоида ва тамойиллар асосида, бирор аниқ мақсад сари ҳаракат қилувчи одамларнинг бирлашган фаолияти тушунилади. Шунга кўра фунқционал нуқтаи назардан, ташкил этиш – ички тартиблар ўрнатиш ва такомиллаштириш жараёнини билдиради.

Меҳнат фаолияти деганда

Инсоннинг бирор бирор меҳнат тури билан банд бўлиши тушунилади. Бунга илмий ва педагогик фаолият, ишлаб чиқариш ва бошқарув фаолияти, тадбиркорлик ва тижорат фаолияти ва бошқалар мисол бўлиши мумкин.

Кенг мазмундаги “фаолият” тушунчаси мехнатга нисбатан тадбиқ этилганда у ана шу меҳнат предметига таъсир кўрсатиш фаоллиги даражасини ва бунда сарфланадиганақлий интеллектуал куч-ғайрат даражасини акс эттиради, “Меҳнат фаолияти” тушунчасини бутунлай талқин қилиш илмий-техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни ҳал қилишга ҳар томонлама, фаол ёндашиш (анъанавий амалиётга нисбатан), ундан янада кенгроқ фойдаланиш имконини беради.

Меҳнат фаолиятини ташкил этиш, бир томондан, унинг асосларини (ҳуқуқий, маънавий-психологик, иқтисодий, ижтимоий) юзага келиши, иккинчи томондан, меҳнат фаолияти механизмини шакилланишини тақазо этади.

  • Ҳуқуқий асослар – ишлаб чиқариш муносабатларидаги меҳнат фаолиятини ташкил этишга хизмат қиладиган ҳуқуқий мезонлар (фуқаролик, маъмурий, эгалик ҳуқуқлари, корхона ишлаб чиқариши билан боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатлар).
  • Маънавий – психологик асослар – бу, меҳнат фаолиятини ташкил қилишда, ишлаб чиқариш муносабатларида томонлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва уларнинг шакилланиш жараёни билан юзага келади (бунда ёлланма ишловчилар ўртасида ўзаро муносабат, ёки корхона эгаси билан ёлланма ишловчилар ўртасидаги муносабат ёки жамоа ўртасидаги ўзаро муносабатлар),
  • Иқтисодий асослар – меҳнат фаолиятини ташкил қилишнинг асосини ташкил этади. Бунда меҳнат фаолиятини ташкил қилиш мезонлари ( яъни шахснинг моддий манфаатдорлиги , бу ерда меҳнат фаолиятидан қониқиш даражасини кўзда тутилади),

Ташкил этиш назарияси ва амалиёт муаммоларини ишлаб чиқишнинг илмий йўналишлари орасида праксеолагик (юнонча, амалиёт ёки ҳаракат ва ўрганиш, маъноларини англатувчи сўзлардан) самарали амалий фаолият тамойиллари ва усуллари ҳақидаги фан муҳим ўрин эгаллайди,
Меҳнатни ташкил этиш ва унинг меҳнат фаолиятидаги ўрни.
“Ташкил этиш” тушунчаси уни татбиқ этиш объектига кўра, аниқланади, Одатда, меҳнатни ишлаб чиқариш ва бошқаришни ташкил этишни бир-биридан фарқлашни тақазо этилади. Бунда кўп ҳолларда меҳнатни ташкил этиш ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг бир қисми ва бошқаришнинг фукцияси деб тушунилади,

Меҳнат тақсимоти ва коорерацияси

  • Меҳнат тақсимотининг асосий устунликларидан бири шундаки бунда ишчи ишнинг маълум бир турида чуқур иҳтисос топади, шу ишнинг бажариш техникаси ва тартибини пухта эгаллаб олади, зарур кўникмаларни касб этади, иш усул ва услубларини янада такомиллаштиради.
  • Бунда махсус асбоб ва ускуналар ишлатилади. Бундан ташқари меҳнат тақсимотида ходимларни иш жараёнига тайёрлаш ҳам осонроқ бўлади.
  • Ишлаб чиқаришда меҳнат тақсимотининг 3 тури мавжуд: умумий меҳнат тақсимоти, хусусий меҳнат тақсимоти, қисман (айрим) мехнат тақсимоти.

Иш ўринларини ташкил этиш, режалаштириш ва хизмат кўрсатиш.

  • Меҳнат тақсимоти ва коорперациясининг ҳар қандай шакилларида ижрочилар самарали, юқори унум билан ишлашнинг зарур шарти иш ўринларини ташкил этиш ва уларга хизмат кўрсатишдир. Иш ўрни ҳар қандай ишлаб чиқариш ва меҳнат жараёнининг биринчи бўғини бўлиб, айнан унда ишлаб чиқариш жараёни 3 та элементнинг ҳаммаси: меҳнат ашёлари, меҳнат воситалари ва ишчи кучи, яъни ижрочи ходимнинг жонли меҳнати яхлитлашади, янги истеъмол қийматлари, меҳнат маҳсулотлари яратилади. Шунинг учун ҳам иш ўринларини ташкил этишга катта эътибор берилади. ларида

Меҳнатни ташкил этишда уни нормаллашнинг аҳамияти

  • Меҳнатни ташкил этишда уни нормаллаш катта рол ўйнайди. Меҳнатни нормаларсиз, яъни (миқдори ва сифатини) бирор ҳажмдаги иш ёки операцияларни бажариш учун зарур бўлган меҳнатни белгиламай туриб, уни ташкил этиб бўлмайди.

Хулоса

  • Бу масалларнинг ҳаммаси меҳнат сарфининг асосли нормалари ҳамда иш кунини бошдан-оёқ кузатиб бориш ва хронометраж усули ёрдамида муваффақиятли ҳал этилиши мумкин.
  • Юқорида таъкидланганлар келиб чиқиб, меҳнатни нормаллаш меҳнатни ташкил этишга жиддий таъсир кўрсатади, деган хулоса чиқариш мумкин.

Download 457.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling