- ишлаб-чиқариш ва техника муносабатларида корхона – бу, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми ва турлари, уларни тайёрлаш технологиясига миқдор ва сифат жиҳатидан мос келувчи машиналар тизими
- ижтимоий муносабатларда корхона – бу, турли категориядаги ходимлар ўртасида уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари асосида юзага келувчи муносабатлар
- ташкилий-ҳуқуқий муносабатларда корхона ҳуқуқий шахс сифатида фаолият юритади;
- молиявий-иқтисодий муносабатларда корхона – бу, тармоқнинг мустақил бўини бўлиб, ўз-ўзини молия билан таъминлаш, ўз-ўзини бошқариш, яъни бозор муносабатлари тамойилларида фаолият юритади.
Янги корхонани ташкил килиш куйидаги ташкилий тамойиллар асосида амалга оширилади: - корхонани ташкил килиш фикрининг пайдо бўлиши
- корхона таъсисчиларини танлаш
- таклиф килинаётган махсулотга бозордаги талабни ўрганиш
- корхона низом жамғармасини тузиш учун молия манбаларини аниклаш
- корхонанинг таъсис хужжатлари ва бизнес-режасини тайёрлаш
- давлат рўйхатидан ўтиш
- мухр, штамп ва бошка реквизитларни тайёрлаш
Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари - Ўзбекистон Республикаси Конституциясида хусусий мулк мулкчилик шаклининг бошқа кўринишлари билан бир қаторда дахлсизлиги ва давлат томонидан муҳофаза қилиниши белгилаб қўйилган. Янги қонунчилик ҳужжатларида янги иқтисодий тушунча - корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли тушунчаси киритилган
- Хозирги замон шароитларида давлат, муниципал, жамоа, индивидуал (оилавий, хусусий) турдаги корхоналар мавжуд бўлиб, улар ўзларига бириктириб қўйилган мулк тавсифи ёки тезкор (оператив) бошқарув ҳуқуқига кўра ҳам таснифланади.
- Ҳар қандай фуқаро юридик шахс ташкил қилмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун фақат якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.
- Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, уларнинг фаолияти тўғрисида ҳисобот ошкор қилинмайди, шунинг учун уларнинг ҳақиқий аҳволи тўғрисида ишончли маълумотлар ҳар доим ҳам мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |