Корхонанинг молияси ва уни молиявий ахволини бахолаш


Download 50.1 Kb.
bet6/6
Sana09.04.2023
Hajmi50.1 Kb.
#1343305
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
korkhonaning moliyasi va uni moliyav

Тулик туловли лизинг - машина ёки асбоб-ускунанинг ишлаш циклига тенг муддатдаги даврига имзоланадиган лизинг шартномасидир. Бунда, лизинг шартномасининг асосий даврида лизинг берувчи асбоб-ускунанинг тулик сотиш кийматини тулалигича олади. Бундай келишувларга мисол булиб, молиявий лизингни келтирсак булади. Молиявий лизинг операциялари орасида ажратилган ва кайтувчи лизингни алохида ажратиш керак. Ажратилган лизинг молиявий лизингни мураккаблашган тури хисобланади. Ажратилган лизинг операцияларида лизинг фирмаси ижарага берилаётган мулкнинг эгаси мулкдор булиб ва мулкдорнинг хамма хукук ва мажбуриятларини узида саклаб колган холда операциянинг факат бир кисмини молиялаштиради. Молиявий воситаларнинг катта кисми коида буйича каттарощи банк заёмлари ёки бошка заём берувчилар томонидан таъминланади. Кайтувчи лизинг операцияларида эса факатгина икки томон катнашади - маълум мулкка эга шахс ва лизинг фирмаси. Мулкдор мулкини лизинг фирмасига сотади, сунг уни молиявий лизинг шартларига асосан ижарага олади.



  1. Корхонанинг молиявий ахволини бахолаши.

Хар кандай корхонанинг, хиссадорлик жамиятининг молиявий ахволи барча учун бефарк эмас. Чунки, уларнинг молиявий ахволи давлат, хиссадорликлар ва таъсисчиларнинг манфатларига бевосита таъсир этади. Шунинг учун корхоналарнинг молиявий ахволини бахолаш катта ахамиятга эга.


Корхоналарда мулкий ва молиявий муносабатларни расмий хужжатлаштириш учун бухгалтерия хисоби олиб борилади. Давр охирида у молиявий хисобот тузиш билан якунланади. Хужжатнинг молиявий хисоботлари эса хар 1 хужалик йили охирида хиссадорликларнинг ёки уларнинг вакилларининг умумий йигилишида мухокама этилади хамда тасдикланади.
Хужжатнинг таъсис хужжатлари ва таъсис шартномасида кузда тутилган такдирда унга кредит ажратувчи банк муассасасига, жамият ихтиёрий аъзо булган ассоциацияларга, биржаларга ва бошка ташкилотларга бухгалтерлик хисобининг нусхаси топширилади.
Уз маблаги ёки мулкини хужжат фаолиятига сафарбар этган инвестор ёки кредитор мулкдан жамиятнинг нечогли самарали фойдаланганини бахолай олиши, фойданинг ва дивидентнинг тугри хисобланганига ишонч хосил килиши керак. Молиявий хисоботнинг асосий шакли бухгалтерлик балансидир.
Янгича хисобот балансида активлар ва пассивларнинг тавсифи бозор иктисодиёти муносабатларига мувофик келадиган даражада уз ифодасини топган. Хужжатнинг активлари балансда жамият томонидан хисобот даврида тасарруфида булган ва унинг назоратига олинган воситалар хамда берган карзларнинг киймати сифатида ифодаланган.
Пассив узилиши воситалар киймати ва тушадиган даромадларнинг камайишига олиб келадиган карз хамда кредиторлик карзи буйича жамият зиммасидаги мажбуриятлардир. Активлар кийматининг пассивлар кийматидан ошиши жамиятнинг узига карашли воситаларини товарлар этади ва унинг киймати хисобот балансининг пассивида, узига карашли воситалар манбаи булимида ифодаланади. Шу ерда жамият фойдаси хам уз фойдасини топади. Хужжатнинг янгича баланси активларнинг 3 та булими ва пассивларнинг 3 та булимидан иборат. Баланс активларининг 1-булимида асосий воситалар номатериал активлар, сармоя сарфлари ва пудратчиларга берилган аванслар, узок муддатли молиявий куйилмалар киймати ифодаланади. Шу ерда фойданинг ишлатилиши, зиёнлар, хиссадор куйган воситалар амалга оширилган хисоб китоблар хам ифодаланади.
Баланснинг актив кисми 2-булимида жамият ихтиёридаги моддийлашган айланма воситалар: ишлаб чикариш захиралари киймати, тугалланмаган ишлаб чикариш, тайёр махсулотлар ва бошкалар тугрисидаги маълумотлар берилади. Ишлаб чикаришдаги арзон воситалар, махсус жихозлар ва мосламалар, махсус кийимлар ва пойафзал дастлабки кийматида ифодаланади. Жамгарилган емирилиши, эскириш кийматига эса алохида модда шаклида баланс пассивида ифодаланади.
Баланс активларининг 3- булимида газнадаги ва банк счетидаги мавжуд пу л маблаглари, киска муддатли кийматли когозлар сотиб олишга килинган сарфлар ва бошка сармоя сарфлари, товарлар ва хизматлар буйича дебиторлик карзлари тугрисида маълумотлар жамланган.
Баланс пассивининг 1-булимида хужжатнинг узига карашли активлари манбаи тугри маълумотлар уз ифодасини топган. Бу ерда устав фонди, махсус фондлар, таъминлаш фонди, келгуси давр даромадлари ва баланс фойдаси, хисоб-китоблар ва молиявий капитал куйилмалари буйича кредиторлик карзларининг хажми кайд этилади. Ушбу булимда асосий фондлар ва номатериал активларининг эскиришига килинган ажратмалар, кам кийматли воситалар, кутилаётган харажатлар ва туловларни коплашига ажратилган резерв маблаглари, хам сотилмаган товарлар савдо устамасининг жамланган киймати фойдаланилади.
Баланс пассивларининг 2- булимида банклардан ва бошка маблаглардан олинган кредит тугрисидаги маълумотлар ифодаланади. Шу булимда барча турдаги узайтирилган ссудалар буйича жамиятнинг банкдан карзи тугрисидаги маълумотни хам ифода этилади. Балансда банк кредитлари 3 модда буйича турларга ажратилади:

  • киска муддатли кредитлар (1йилга);

  • урта муддатли кредитлар (1йилдан 3йилгача);

  • узок муддатли кредитлар (3 йилдан ортик муддатга олинган кредитлар)

Баланс пассивларининг 3 - булимида тулаш муддати юзага келган кунидан бошлаб, 1 йил мобайнида тугайдиган киска муддатли кредиторлик карзлари ифодаланади.Ушбу булимда тулаш муддати 1 йилдан ошмайдиган вексель эвазига олинган карзлар хам курсатилади. Узок муддатли векселлар билан расмийлаштирилган карзлар эса баланс пассивининг 2- булимида “узок муддатли карзлар” таркибида ифодаланади.
Баланс фойда хужалик фаолиятининг молиявий натижаси сифатида хар кандай жамоа учун катта ижтимоий-иктисодий ахамиятга эга. Баланс фойда мазмунан брутто курсаткич булиб, хужжат ундан фойдага куйилган соликни тулаган колган соф фойдага эгалик килади.
Бозор иктисодиёти шароитида хужжатнинг баркарорлиги сармоядорларнинг диккатини тортиши, бошка корхоналар билан ракобатлашга олиши унинг рентабеллик даражасига боглик. Хужаликнинг рентабеллиги унинг фойдалилиги булиб, фойда суммасининг воситалар киймати ва сармояга нисбатан фоиз хисобидаги даражасини билдиради. Тахлил амалиётида 3 турдан иборат рентабеллик курсаткичлари:

  • махсулот рентабеллиги;

  • ишлаб чикариш фондлари рентабеллиги;

  • корхоналарга куйилган куйилмалар рентабеллиги -хисобланади.

Ишлаб чикариш фондларининг рентабеллиги сотилган махсулот рентабеллиги, фондларнинг хажми ва таркиби, айланма воситалар айланиши тезлиги узгариши, фойда узгариши ва бошка куплаб омиллар таъсир этади.
Рентабеллик курсаткичлари соф фойда буйича хисобланади.

КИСКА ХУЛОСАЛАР


Бозор иктисодиёти шароитида товар -пул муносабатлари амал килиши молиявий заруратни ифодалайди.


Молия бозори- бу пул бозоридир.
Молия бозори сармояларнинг сафарбар этилишини рагбатлантириб, буш турган пул маблагларини иктисодиётдаги турли сохалар уртасида кайта таксимланишини таъминлаб беради.
Республика халк хужалиги тармоклари корхоналарини кредитлашнинг энг мухим манбаларидан бири- хусусийлаштиришдан тушадиган маблаглардир.
Узбекистон- хусусийлаштиришдан тушган барча маблагни давлат бюджетига эмас, балки хусусийлаштирилган корхоналарни куллаб- кувватлашга, хамда бозор инфратузилмасини ривожлантиришга йуналтирилган дунёдаги камдан-кам давлатлардан бири хисобланади.
Кредитлар киска муддатли, урта муддатли, узок муддатли кредит турларига булинади.
Лизингни асосий хусусияти шундан иборатки, лизинг объекини олувчи унинг кийматини тезда тулаши шарт булмайди, балки уни тулашга керакли микдорда пули булмаслиги мумкин. Лизингни молиявий ва оддий турлари мавжуд.
Корхонанинг молиявий ахволини бахолаш катта ахамиятга эга булиб, молиявий хисоботнинг асосий шакли бухгалтерлик балансидир.
Баланс фойда хужалик фаолиятининг молиявий натижаси сифатида хар кандай жамоа учун катта ижтимоий- иктисодий ахамиятга эга.
Бозор иктисодиёти шароитида асосий самарадорлик курсаткичи хужаликнинг рентабеллиги булиб, у фойда суммасининг воситалар киймати ва сармояга нисбатан фоиз хисобидаги даражасини билдиради. Рентабеллик курсаткичлари соф фойда буйича хисобланади.

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР


Молия
Молиявий бозор


Инфляция
Таваккалчилик омили
Кредит
Кредит турлари
Кредит операцияларни сугурта килиш
Акция
Акция турлари
Дивиденд сиёсати
Лизинг
Лизинг операциялари
Молиявий хужжатлар
Баланс
Баланс тахлили
Рентабеллик тахлили.

НАЗОРАТ ВА МУЛОХАЗА САВОЛЛАРИ





  1. Корхонанинг молиявий сохаси деганда нимани тушушнасиз?

  2. Корхонанинг молия бозори хакида, уни функциялари хакида тушунча беринг.

  3. Кредитни кандай турларини биласиз?

  4. Кредит операцияларини сугурта килиш кандай амалга оширилади?

  5. Лизинг нима?

  6. Лизинг контрактини асосий булимлари нимадан иборат?

  7. Акцияларни чикариш ва жойлаштириш кандай амалга оширилади?

  8. Акцияларни кандай турларини биласиз?

  9. Корхонанинг молиявий ахволини бахолашнинг ахамияти нимада?

  10. Корхонанинг асосий молиявий хужжатларига нималар киради?

  11. Молиявий курсаткичлар тахлили кандай олиб борилади?

  12. Баланс ва рентабеллик тахлилини кандай амалга оширилади?.

Асосий адабиётлар руйхати:



  1. Каримов И.А. “Иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида” - Т:Узбекистон, 1995

  2. Основы предпринимательского дела. Благородный бизнес. Под редакцией Осипова Ю. М. - М: 1992

  3. Чжен В.А Пул ва молия бозори - Т: Узбекистон , 1996.

  4. Мухаммедов М., Истамов Д. Тадбиркорлик иктисодиётининг асослари . Самарканд: 1998

Кушимча адабиётлар руйхати:



  1. Первознанский А.А. , Первознанская Т.Н. Финансовский рынок :расчет и риск . М. : Инфро - М, 1994

  1. Алёхин Б.И. Рынок ценных бумаг. Самара, Изд . “Самвен”, 1992

  1. Хизрич Р.,Питерс М. Предпринимательство, М. 1992.




Aim.uz



Download 50.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling