Корпоратив бошқарув тошкент 2022 йил Маърузачи: А. Р. Исмаилов
Корпорация атамаси уч хил маънога эга
Download 0.87 Mb.
|
Корпоратив бошқарув 1-МАВЗУ
Корпорация атамаси уч хил маънога эга:Корпорация атамаси уч хил маънога эга:а) корпорация - бу кўп қиррали фаолиятни амалга оширувчи ҳар қандай мулк шаклидаги корхона (ёки корхоналар бирлашмалари);б) корпорация - юридик шахс мақомини сақлаб турган ҳолда корхоналарнинг ихтиёрий шартнома бирлашмасини ифодаловчи хўжалик юритувчи субектларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклининг маълум бир тури.Ушбу корхоналарнинг ишлаб чиқариш, илмий ва тижорат манфаатларини уйғунлаштириш асосида, улар томонидан корпорациянинг бошқарув органларига маълум ваколатларни бериш билан тузилади.в) корпорация - устав капитали кўп сонли акциялардан (кўп акциядорлар) ташкил топган хўжалик юритувчи субъект бўлиб, корхонани бошқариш ва унинг фаолиятини назорат қилиш мулкдорлардан ажратилган.Корпоратив бошқарув тушунчасининг моҳияти –, 3.Корпоратив бошқарувнинг корпоратив менежментдан фарқи. Корпоратив бошқарув ва корпоратив менежмент тушунчалари. Корпоратив менежмент фақат компания менежменти (олий раҳбарият бўғини) томонидан, корпоратив бошқарув эса компания бошқарув органлари (акциядорлар, директорлар кенгаши, бош директор ва менежмент) томонидан амалга оширилади. Корпоратив бошқарув кўпроқ стратегик характерга эга бўлиб, компаниянинг ташқи муҳитда муваффақиятли фаолият юритишига йўналтирилган бўлади Менежмент - корхона бизнесининг профессионал мутахассислар томонидан юритилишига қаратилган механизмларни назарда тутади. Корпоратив бошқарув менежментга нисбатан раҳбарлик қилишнинг юқорироқ поғонасида жойлашган бўлиб, компания фаолиятини унинг акциядорлари манфаатлари йўлида бошқарилишини таъминлайди. Корпоратив бошқарув ва менежмент вазифаларининг ўзаро кесишуви фақат компанияни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда намоён бўлади. Корпоратив бошқарув бу: Корпоратив бошқарувнинг асосий тамойилларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин: Адолатлилик - бошқарув қоидалари адолатли бўлиб, ҳалол рақобатчилик шароитида компанияга муваффақиятли ҳаракат қилишга имконият бериши ва шу билан бирга барча қатнашчиларнинг, шу жумладан миноритар акциядорларнинг ҳам ҳуқуқларини таъминлаш лозим. Очиқлик, ошкоралик, шаффофлик, - компанияга алоқадор барча муҳим ахборотларнинг, шу жумладан мулкчилик шакли, молиявий ҳолати, фаолият натижаларини ўз вақтида ва аниқ ошкора қилинишини керак. Ҳисобдорлик — барча бошқарув органларининг вазифалари ва ваколатларини аниқ ажратиб беришни, Ижроия органининг Кузатув кенгаши ва акциядорларга ҳисоб бериш мажбуриятини юклайди. Жавобгарлик - акциядорлар ва бошқа манфаатдор шахслар олдида маъмуриятнинг ва компания фаолиятига боғлиқ қарорларни қабул қилувчи шахсларнинг жавобгарлиги. 4. Корпоратив бошқарув тизими, тамойиллари ва унга таъсир этувчи омиллари. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling