Корпоратив бошқарув тушунчаси, унинг мақсади ва вазифалари. Корпоратив бошқарувнинг келиб чиқиши ва ривожланиш тенденциялари


Нобель мукофоти лауреати Р.Коуз 1937 йилда агентлик муаммосини ечиш билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган шартномалар назариясини ишлаб чиқди


Download 17.62 Kb.
bet4/5
Sana19.04.2023
Hajmi17.62 Kb.
#1363307
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 Корпоратив бошқарув назария

Нобель мукофоти лауреати Р.Коуз 1937 йилда агентлик муаммосини ечиш билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган шартномалар назариясини ишлаб чиқди.

Унинг фикрича, капитал эгалари ҳисобланган акциядорлар ҳамда бошқарувчи сифатидаги менежерлар ўртасида шартнома тузилиши керак бўлиб, унда томонларнинг барча ҳуқуқлари ва ўзаро муносабат шартлари кўрсатилиши лозим.

Аммо бунда ҳам муаммо юзага келади, яъни барча вазиятларни олдиндан кўзда тутиб бўлмайди. Шунинг учун томонлар – қолдиқ назорат тамойилига амал қилишлари лозим, унга кўра менежерлар шундай вазиятларда, шартномада кўрсатилмаган бўлса ҳам, ўз ихтиёрича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

Манфаатдор томонлар назарияси (Stakeholder’s Theory)

Биринчи марта Р. Эдвард Фриман томонидан тавсифланган бўлиб, унга мувофиқ, корпорациялар мамлакатда нафақат иқтисодий, балки сиёсий ҳаётини белгилаб беришга қодир бўлиб, ҳам ўзининг акциядорларига, ҳам турли манфаатдор гуруҳлар (ходимлар, мижозлар, таъминотчилар ва б.)нинг манфаатларини инобатга олишлари ҳамда уларга нисбатан муайян мажбуриятларга эга бўлишлари лозимдир.

Корпорациянинг ижтимоий масъулияти назарияси (Theory of corporate social reponsibility)

Бугунги кунда корпорация бошқарувчиларининг жамият олдидаги масъулият назарияси оммалашиб бормоқда. Мазкур назария Е. Додд томонидан шакллантирилган акциядорлик жамияти ижрочи органининг акциядорлар олдидаги масъулияти концепциясидан кейин 1932 йилда пайдо бўлган.

Унга кўра, корпорация фақатгина акциядорлардан иборат эмас, шу боисдан қарор қабул қилишда ишчилар, кредиторлар, истеъмолчилар ва ҳокозолар манфаатлари ҳам инобатга олиниши керак.

Мазкур назарияга мувофиқ, корпорацияда қабул қилинадиган қарорлар жамиятга ҳам тегишлидир, корпорация бутун жамиятга зиён етказадиган қарорларни қабул қила олмайди. Бундай ёндашув корпорацияни фақатгина фойда олиш механизми сифатида эмас, балки уни жамиятнинг бир бўлаги сифатида қарашга ҳам имкон беради.

Корпорациянинг ижтимоий масъулияти назарияси


Download 17.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling