Корпоратив бошқарув тушунчаси, унинг мақсади ва вазифалари. Корпоратив бошқарувнинг келиб чиқиши ва ривожланиш тенденциялари


Боб Триккер корпоратив бошқарув тушунчасини қуйидаги ёндашувлар (нуқтаи назарлар) бўйича таърифлайди


Download 143.67 Kb.
bet2/5
Sana19.04.2023
Hajmi143.67 Kb.
#1363163
1   2   3   4   5
Bog'liq
Karparativ pritizintatsiya

Боб Триккер корпоратив бошқарув тушунчасини қуйидаги ёндашувлар (нуқтаи назарлар) бўйича таърифлайди:


Операцион

Ўзаро алоқадорлик

Акциядорлар

Молиявий-иқтисодий

Ижтимоий

бошқариладиган ва назорат қилинадиган тизим сифатида қаралади ва бунда директорлар кенгаши компанияни бошқаришга масъул ҳисобланади.

корпоратив тузилма фаолиятидаги иштирокчилар ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар тақсимоти белгилаб қўйилишини назарда тутади.

Компаниянинг таъсисчилар (акциядорлар) олдидаги жавобгарлиги ва ҳуқуқларини ифодаловчи жараён сифатида ифодаланади.

компаниянинг молиявий таъминотчилари ва уларнинг маблағлари қайтиб келиши ўртасидаги муносабатларни ифодалайди

ижтимоий ва иқтисодий ҳамда жамоа ва индивидуал мақсадлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш билан изоҳланади

Корпоратив бошқарувнинг асосий мақсади

Умумийлик нуқтаи назаридан мулкдорлар (акциядорлар)нинг корпоратив тузилма фаолияти устидан самарали назорат ўрнатиши ҳамда истиқболли йўналишларини белгилаб беришидир.

Хусусийлик нуқтаи назаридан паст қийматда инвестициялар жалб қилиш, акциядорларга тўланадиган дивидендларни максималлаштириш, компаниянинг бозордаги улуши ва капиталлашув даражасини ошириб боришдир.

Корпоратив бошқарувнинг асосий вазифалари эса:

  • корпоратив тузилма жорий молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилиб бориш;
  • акциядорлар (шу жумладан миноритар акциядорлар) ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонуний манфафтларини таъминлаш;
  • акциядорлик жамиятлари инвестицион жозибадорлигини ошириб бориш орқали бизнес қийматини максималлаштириш (ахборот шаффофлиги ва даромадлилик орқали);
  • ривожланиш стратегияларини белгилаш ва уларни амалга ошириб бориш устидан назорат ўрнатиш ва бошқалар.

Download 143.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling