Корпоратив тузилмалар ва улар ривожланишини истиқболлари


Корпоратив ҳуқуқнинг пайдо бўлиш ва ривожланиш тарихи


Download 262.61 Kb.
bet2/5
Sana24.03.2023
Hajmi262.61 Kb.
#1293750
1   2   3   4   5
Bog'liq
begmatova. institutsional

Корпоратив ҳуқуқнинг пайдо бўлиш ва ривожланиш тарихи

Рим хусусий ҳуқуқида ширкат дейилганда ўз мулки, шахсий фаолияти ѐки мулкий бадали орқали умумий ишда иштирок этадиган, умумий ишларни юритиш асосида олинган даромад ѐки зарарни шартномада кўрсатилган тартибда улушли ѐки тенг равишда тақсимлайдиган икки ѐки ундан ортиқ шахснинг рухсат этилган хўжалик фаолиятини ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида бирлашиши тушунилган. Гарчи бу ширкатлар корпорацияларнинг барча белгиларини ўзларида акс эттирмаган бўлса-да, кейинчалик субъектлар жамоаси - компаниянинг вужудга келиши учун намуна бўлиб хизмат қилди.
Давлат мулки ҳуқуқи билан бир қаторда истеъмол маҳсулотларига нисбатан шахсий мулк ҳуқуқи ҳам вужудга келди. Ушбу даврда худди Совет ҳокимиятига қадар бўлган даврда бўлгани сингари кичик маҳсулот ишлаб чиқарувчилар - косиб ва ҳунармандлар, деҳқонларнинг ишлаб чиқариш қурол ва воситаларига нисбатан хусусий мулки ҳам мавжуд эди. Компания ўзининг ички корпоратив масалаларини ҳукуматнинг аралашувисиз мустақил ҳал этарди. Дастлаб умумий йиғилишларни ўтказишнинг қуйидаги қоидалари ўрнатилди: умумий йиғилишлар барчага маълум жойда ўтказилиши керак эди; бир иштирокчи фақат битта овозга эга эди; йиғилишда иштирок этиш мажбурий бўлиб, келмаганларга нисбатан жарима солинар эди.
Йиғилишлар навбатдаги ва навбатдан ташқари гуруҳларга бўлинарди. Айнан шу қоидаларга кўра аъзоларнинг иштирок этиш шакллари ва миқдори ҳамда даромадларни тақсимлаш каби масалалар ҳал этилар эди. Кўриниб турибдики, корпорациялар вужудга келишининг айнан мана шу босқичида биргаликдаги капиталга асосланган фаолиятни тартибга солувчи корпоратив низом ва бошқа корпоратив ҳужжатлар кўринишидаги корпоратив ҳуқуқнинг ѐзма асослари вужудга келди.
Англияда корпоратив тизим шаклланиши ва ривожланишида ўз қоида ва одатларига кўра амал қиладиган, компания ва давлатдан мустақил бўлган биржа катта аҳамиятга эга бўлди. Қонун чиқарувчи томонидан компаниянинг юқори даражадаги ошкоралигини таъминлайдиган ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олишга имконият берадиган, Улар содир бўлган ва бошқа акциядорлар қўллаб- қувватламаган ҳолларда эса акциядорнинг судга мурожаат этиши мумкинлиги ҳақидаги қоидаларнинг киритилиши инглиз корпоратив ҳуқуқидаги муҳим янгилик бўлиб ҳисобланди.
Бегона тажрибадан, авваламбор, Голландия тажрибасидан фойдаланган Франция ҳам фаол тарзда хусусий тадбиркорликни кирита бошлади. Корпорациялар ташкил этишда ҳукуматнинг ҳаддан ташқари аралашиши ва Ҳиндистонга экспедицияларнинг юборилиши (1601, 1604, 1611, 1615 йилларда) муваффақиятсиз якун топди. Ушбу ҳолатни яхшилаш мақсадида француз ҳукумати 1791-йил 2 мартда ҳунармандчиликнинг эркинлигини эълон қилган Ва акциядорлик жамиятлари фаолиятининг тартибга солиниши масаласи очиқ қолдирилган қонунни қабул қилди.
Низом жамғармаси эркин бериладиган акцияларга бўлинган жамият тузиш қонунда тақиқланди. Компанияларни ташкил этишга фақат қонунчилик йиғилишининг розилиги билангина йўл қўйилар эди. 1802 йилиъ Савдо кодексининг қабул қилиниши мавжуд қоидаларга бир қанча ўзгартиришлар киритди. Кодекс савдо ҳуқуқи тизимини акциядорлик жамияти сингари янги ҳуқуқий институт билан ьтаъминлади. Кодексда ушбу жамиятлар ҳукумат розилиги билан тузилиши мумкинлиги ҳақидаги қоида сақланиб қолган бўлсада, шу кундан бошлаб улар қонунийлаштирилди.



  1. Download 262.61 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling