Корпоратив тузилмаларнинг қайта ташкил этиш турлари ва тугатиш тартиби


-модда. Жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш


Download 131.7 Kb.
bet3/12
Sana28.12.2022
Hajmi131.7 Kb.
#1020233
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
AJ tashkil etish qayta tahskil etish

14-модда. Жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш
Жамият юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Жамият давлат рўйхатидан ўтиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга жамиятнинг уставини ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатларини тақдим этади.
Давлат ташкилотини ўзгартириш йўли билан ташкил этилган, шунингдек битта муассис томонидан ташкил этилган жамият жамиятнинг уставини тақдим этади.
Жамиятни ташкил этишнинг қонунда белгиланган тартибини бузиш ёки унинг устави қонунга мувофиқ эмаслиги давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга олиб келади.
Жамиятни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан уни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатларининг бузилиши устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан кўпи билан уч ой муддатда акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги, жамиятнинг кузатув кенгаши, ижроия органи ҳақидаги (тегишинча директори, бошқаруви, ишончли бошқарувчи тўғрисидаги) ва тафтиш комиссияси (тафтишчиси) тўғрисидаги уларнинг фаолият тартибини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек жамиятнинг мазкур органлари томонидан қарорлар қабул қилиш тартиб-таомилини белгиловчи низомларни тайёрлаши ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқлаши шарт.
15-модда. Жамиятнинг уставига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш
Жамиятнинг уставига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, шу жумладан жамиятнинг янги таҳрирдаги устави ушбу Қонуннинг 14-моддасида жамиятни рўйхатдан ўтказиш учун назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Жамиятнинг уставига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан учинчи шахслар учун кучга киради.
92-модда. Жамиятни қайта ташкил этиш.
Жамиятни қайта ташкил этиш акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида амалга оширилади.
Янгидан вужудга келган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан жамият қайта ташкил этилган деб ҳисобланади, бундан қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш мустасно.
Жамият бошқа юридик шахсга қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этилганда рўйхатдан ўтказувчи орган қўшиб юборилган юридик шахснинг (жамиятнинг) фаолияти тугатилганлиги ҳақидаги ёзувни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритган пайтдан эътиборан жамият қайта ташкил этилган деб ҳисобланади.
Қайта ташкил этиш натижасида янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда қайта ташкил этилган юридик шахсларнинг фаолияти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамият ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор этади.
Кредитор жамиятдан мажбуриятларни тугатишни ёки муддатидан илгари бажаришни ҳамда зарарларнинг ўрнини қоплашни қуйидаги муддатларда ёзма равишда хабардор этиш орқали талаб қилишга ҳақли:
қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш ҳақидаги ёзма билдириш жамият томонидан кредиторга юборилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай;
бўлиш ёки ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш ҳақидаги ёзма билдириш жамият томонидан кредиторга юборилган санадан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай.
Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, янгидан вужудга келган юридик шахслар қайта ташкил этилган жамиятнинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари юзасидан солидар жавобгар бўлади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган қайта ташкил этиш натижасида тугатилаётган жамият қимматли қоғозларининг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бекор қилинганидан, шунингдек у юридик шахсларнинг ягона давлат реестридан чиқарилганидан кейин янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади.

Download 131.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling