Корреляцион-регрессион таҳлил ва унинг бозор иктисодиёти ўртасидаги боғланишларни ўрганишда қЎлланилиши”


Ўгарувчан белгилар ўртасидаги ўзаро боғланишларни тахлил қилишда корреляция назариясининг қўлланилиши


Download 59.7 Kb.
bet2/6
Sana28.12.2022
Hajmi59.7 Kb.
#1010381
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
КОРРЕЛЯЦИОН

Ўгарувчан белгилар ўртасидаги ўзаро боғланишларни тахлил қилишда корреляция назариясининг қўлланилиши

Корреляцион таҳлил ёрдамида асосан қуйидаги икки масала:


- боғланишлар йўналишини аниқлаш ва уни эҳтимол билан баҳолаш;
- боғланишлар зичлигини аниқлаш масала ҳал этилади.
Корреляцион таҳлил белгиларнинг регрессия тенгламасида иштирок этиш шаклини аниқлашдан бошланади. Кейин эса натижавий белгига таъсир этувчи омилларнинг рўйхати белгиланиб уларнинг энг муҳимлари танлаб олинади. Танлаб олинган ва регрессия тенгламасига киритилган омиллар ўзаро чизиқли ёки жуда кучли корреляцион боғланишда бўлса, улар маълум даражада бир-бирини такрорлаши натижасида регрессия кўрсаткичлари бузилади. Шу сабабли барча омилларнинг ўзаро боғланиш кучи жуфт корреляция коэффициентини ҳисоблаш йўли билан аниқланиб, бир-бирини такрорлайдиган омиллар тенгламадан чиқариб ташланади. Кейин эса регрессия тенгламасининг маълум параметрлари (а0, а1, а2, … аn) аниқланади.
Регрессия тенгламаси аниқлангандан кейин унинг маълум параметрлари ҳисобланади.
Корреляцион боғланиш тушунчаси умумий тушунча - стахастик боғланишнинг хусусий ҳолидир. Ўзгарувчан белги у, х-дан стахастик боғланишда бўлади.
Корреляцион боғланишларни ўрганишнинг асосий вазифаси ўрганилаётган ҳодисалар, факторлар ўзгаришининг сабабини аниқлашдан иборат. Омил белги, сабаб белги сифатида, натижа белги эса оқибат сифатида намоён бўлади.
Корреляцион таҳлил усули бир неча босқичларни ўз ичига олади:

  • вазифанинг қўйилиши, омил ва натижа белгиларнинг танланиши;

  • статистик маълумотларни тўплаш, уларни текшириш;

  • график ва аналитик гуруҳлаш усуллари ёрдамида ўзаро боғланишларни дастлабки ўрганиш;

  • жуфт боғланишларни ўрганиш;

  • кўп омилли боғланишларни тадқиқот қилиш;

  • тадқиқот натижаларини баҳолаш, тушунтириш ва таҳлил қилиш.




Download 59.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling